Курс иши мавзу: Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини шаклланиши ва уни камайтириш масалалари


Download 166.78 Kb.
bet10/11
Sana17.06.2023
Hajmi166.78 Kb.
#1519906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ишлаб чиқариш таннар

Хулосалар
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири сезиларли бўлсада ўз таъсирини кўрсатди. Бу асосан мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналарда маҳсулот сотиш баҳоси анча пастга тушди. Бу эса мамлакатимиз корхоналари иқтисодий-молиявий барқарорлигига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Лекин мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов томонидан олиб борилган ишлар, инқирозга қарши чоралар дастурининг ишлаб чиқилиши бундай салбий натижаларнинг ўз вақтида олдини олишга эришилди. Ҳозирги кунда бутун жаҳон иқтисодчи олимлари, етакчи мутахасислар томонидан мамлакатимизда инқирозга қарши олиб борилаётган ишларга ижобий баҳолар берилиб, Ўзбек модели қанчалик тўғри эканлигини тан олмоқдалар, ҳамда мамлакатимиз тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқдалар. Мамлакатимиз жаҳонда молиявий-иқтисодий инқироздан талофатсиз чиққан саноқли давлатлардан бири бўлишга эришди.
Корхоналарда ҳар доим ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини такомиллаш уни пасайтиришга қаратилган ишлар олиб борилган. Чунки бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароити экан, корхоналар нафақат ички бозорларджа балки ташқи бозорларда, ўз рақобатбардошлигини оширишга ҳаракат қилади. Лекин бу ишлар, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришнинг аҳамияти жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тобора ошди. Бунинг учун мамлакатимизда корхоналарни, айниқса хорижга маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзлар, рағбатлантиришлар берилди. Инқирозга учраб банкрот бўлган корхоналарни қайта ишга туширишга давлат томонидан турли чоралар кўрилди.
Мамлакатимизда инқирозга қарши чоралар дастурида энг аҳамиятли ишлардан бири, мамлакатимиз банкларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида, давлатьимиз томонидан уларнинг уставини кескин оширилди. Бу эса банкларнинг корхонгалар билан ўзаро молиявий муносабатларини жуда яхшилади. Корхоналарнинг банклардаги пул маблағларининг тез ва ўз ватида айлиниши таъминлади. Бу эса корхоналарнинг ишлаб чиқаришини ўз вақтида бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари банкларнинг захираси оширилиши, корхоналарга турли имтиёзли кредитлар бера олиш имкониятини оширди. Натижада мамлакатимизда жуда кўп корхоналар, айниқса хорижга маҳсулот экспорт қилувчи корхоналар банкларда имтиёзли кредитлар олишга муваффақ бўлди. Бунинг натижасида эса корхоналар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда сифати оширилди. Экспортёр корхоналарда маҳсулот сотилишида пул маблағлари ўз ватида келиб тушмаслиги натижасида вақтинчалик ишлаб чиқаришнинг узилиши олди олинди. Бунинг натижасида эса маҳсулот унумдорлиги оширилди, корхона ўз активларидан самарали фойдаланиб уларнинг рентабюеллиги даражаси янада оширилди. Бу эса ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибига кирувчи доимий яъни ўзгармас харажатлар ҳажми камайтирилиши натижасида умумий маҳсулот таннархи камайтирилишига эришилди. Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтиришда корхона молиявий ҳолатининг юқорилиги жуда аҳамиятга эга. Корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқаришида керакли бўлган замонавий технологиянинг сотиб олиниши маҳсулот сифатини ҳамда ҳажмини ошириб, жуда кўп ижобий натижаларни келтириб чиқаради. Булардан энг асосийси меҳнат унумдорлиги. Чунки бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқаришда энг катта харажатлардан бири меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларидир. Айрим корхоналарда, масалан компютер дастурлари ишлаб чиқарувчи ва уни тузатувчи корхоналарда энг катта харажат меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ҳисобланади. Бундай шароитда корхонада ишчи ходимлардан самарли фойдаланиб, улар ишлаб чиқаришини кўпайтириш ҳамда маҳсулот сифатини ошириш жуда катта аҳамият касб этади. Бунинг натижасида корхона маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи янада тушади.
Корхонада узоқ муддатли активларига амартизация ҳисоблаш учули ҳам аҳамиятлидир. Бугунги кунда бозор иқтисодиётининг тез ўзгарувчан бир шароитида амартизация ҳисоблашнинг тезлаштирилган усулининг ўзига хос ижобий томонлари мавжуд. Маҳсулот ишлаб чиқаришда тезлаштирилган амартизация усулини қўллаш, бир томондан вақтинчалик маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини оширсада, лекин амартизация ҳисоби натижасида корхонага кўп пул маблағлари келиб тушади. Бу эса юқорида айтиб ўтганимиздек кўп ижобий натижаларга олиб боради. Бошқа томондан эса бошланғич йилларда тезлаштирилган учулда кўп миқдордан амартизация ҳисоблаш натижасида маҳсулот таннархи ошиши, кейинги йилларда кам амартизация ҳисоблайди ва маҳсулот таннархи камаяди.
Меҳнат унумдорлиги оширилиши натижасида маҳсулот таннархи таркибига кирувчи ижтимоий суғурта фондига ажратмадан ҳам самарали фойдаланган бўлади. Бу ажратма ҳам корхона учун асосий харажатлардан бири бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига тўғри пропорционал ҳисобланади. Агарда корхона меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг самарадорлигига эришилса, ўз навбатида мазкур харажатнинг ҳам самарадорлигига эришган бўлади.
Демак корхоналар ҳар қандай вазиятда, жумладан жаҳон молиявий инқирози шароитида маҳсулот сифати ҳамда ҳажмини ошириши, турли давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан оқилона фойдаланиши, ишчи ва ходимларидан янада самарали фойдаланиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтириши мумкин экан. Бу эса корхонанинг молиявий барқарорлигини янада оширади.
Юқоридаги хулосалар асосида курс ишимизнинг қуйидаги таклифларини келтирдик:

  1. Корхоналарда хом ашё ва материаллардан самарали фойдаланиш, яъни улардан ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйилмаслиги лозим. Акс ҳолатда корхонанинг хом ашё ва материалларга бўлган харажатларини ошириб маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини оширади. Агарда улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйилса маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтиришга эришган бўлади.

  2. Корхона ишчи ходимларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш лозим. Улардан маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат ва миқдорининг яхшилаши устидан назоратни кучайтириш лозим. Меҳнат унумдорлиги қанча ошса маҳсулот таннархи ҳам шунча камаяди.

  3. Асосий воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Ишлаб чиқаришда кам самара бераётган асосий воситаларни сотиши ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага бериш лозим. Натижада амартизация кам ҳисобланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини янада камайтиради.

  4. Узлуксиз равишда корхонада барча ҳисоб китобларни олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш лозим. Амартизация ҳисоблаш усулининг энг мақбулинитанлаш керак. Энг мақбул деганда шу корхонанинг шу даврдаги шароитидан келиб чиқади. Тезлаштирилган амартизаци усулини танлаши натижасида корхонага кўпроқ пул маблағлари келади. Бунинг натижасида корхона турли операцияларини молиялаш имконига эга бўлади ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган замонавий техникани тезроқ олишга имкони бўлади. Бу эса кейинчалик ишлаб чиқариш таннархи пасайишига имкон яратади.




Download 166.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling