Курс иши мавзу: Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини шаклланиши ва уни камайтириш масалалари


Download 166.78 Kb.
bet3/11
Sana17.06.2023
Hajmi166.78 Kb.
#1519906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ишлаб чиқариш таннар

МУНДАРИЖА
Кириш
Асосий қисм
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи моҳияти ва унинг ҳуқуқий асослари
2. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ва унинг таркибий таснифланиши.
3. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибий таҳлили
4. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шаклланишининг корхона фойдасига таъсирининг таҳлили
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Кириш
Курс ишининг долзарблиги. Жаҳон молиявийиқтисодий инқирози жараёнида мамлакатимизда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, иновацион технологияларни кенг жорий этиш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Шу аснода, мазкур субъектлар молиявий муносабатларини бозор талабларига жавоб берадиган даражада такомиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини самарали камайтириш орқали экспорт салоҳияти юксалтириш корхоналарни келгусида мувофақиятли ривожланишини таъминлайди.
Шу сабабли, глабал молиявий инқироз шароитида молия-банк тизимини қўллаб-қувватлаш, корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтиришда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини янада ошириш энг долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Биринчи президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Банк тизимини қўллаб қувватлаш, ишлаб чиқишни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиўш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир1Шунингдек, юртбошимизнинг ушбу Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари асарида ҳамда инқирозга қарши чоралар дастурининг аниқ бўлимлаи – белгиланган комплекс чора-тадбирлар қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Жумладан, “қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш ҳисобидан корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш. Шу мақсадда 2008 йил хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқ ва соҳаларда маҳсулот таннархини камида 20 фоизга туширишга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириш борасидаги таклифларни маъқулланганини қайд этиш лозим”2.
Шунинг учун, кенг институционал ислоҳотларни амалга ошириш омилларидан бири, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳозирги глабал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтиришдаги муаммоларни ҳал этиш йўлларини молиявий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлиги мазкур битирув малакавий ишининг долзарблигини билдиради.
Курс иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси Мазкур муаммонинг назарий асослари дастлаб А.Смит, А.Тюрго, Ж.Б.Сей, Й.Шумпетр, Л.Мизес, Ф.Хаек каби классик иқтисодчилар томонидан тадқиқ этилган. Шунингдек, корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтириш муаммоларини ҳал этиш йўлларини ғарб ва МДҲ мамлакатлари иқтисодчи олимлари А.И.Агаев, А.В.Бусигин, Б.А.Райзберг,
В.Радаев, Г.Гросс, Д.Ғ.Ғозибеков, Ж.Филипс, Л.И.Абалкин, М.Г.Лапуста, Р.Хизрич, С.Питерс кабилар ўз асарларида ёритган. Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан А.В.Ваҳобов, А.Сотволдиев, М.Б.Ҳамидуллин,
М.Тўлаходжаева, М.Ш.Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, Х.Н.Жамолов, Э.Гадоев, Ю.М.Иткин кабилар ўз асарларида маҳсулот таннархи ва уни пасайтириш масалалари ёритилган.
Курс ишининг мақсади ва вазифалари. Жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози шароитида корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш йўлларини аниқлаш ва бу бўйича илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ушбу белгиланган максадга эришиш учун куйидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди:

  • Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибини ўрганиш;

  • Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини шакллантирувчи харажатларни таҳлил қилиш;

  • Маҳсулот таннархининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;

  • Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг корхона фаолиятига таъсирини таҳлил қилиш;

  • Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархининг рентабеллигини аниқлаш;

  • Жаҳон молиявий иқтисоди инқирози шароитида корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини камайтириш бўйича илмий асосланган таклифлар бериш;

  • Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг корхона умумий харажатлари таркибидаги ўрнига баҳо бериш.

Курс ишининг объекти ва предмети. Маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда уларнинг молиявий ҳисоботлари мазкур ишимизнинг объекти ҳисобланади. Ушбу корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи, уни бугунги кундаги ҳолати ва уни янада камайтириш йўлларини аниқлаш мазкур ишимизнинг предмети ҳисобланади.
Курс ишининг назарий ва услубий асослари.
Курс ишининг назарий манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг ҳалқаро миқёсда юқори баҳоланаётган ва ижобий натижаларини мамлакатнинг тараққиёти тажрибаси тасдиқланаётган танланган асарлари тўпламига киритилган китобларидан, кўплаб мақола ва чиқишларида бозор иқтисодиётига ўтиш борасидаги вазифалари ҳақидаги асарлари, асос қилиб одинган. Илмий ишнинг предмети таҳлил қилинаётган пайтда биз шу масалаларга бевосита алоқадор бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармоишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг меъёрий ҳужжатларидан, оммавий ахбарот воситалари ва турли матбуот органларида эълон қилинган материалларидан кенг фойдаланилди.
Курс ишининг таркибий тузилиши. Курс иши кириш қисми, асосий қисм, 4 та режа, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.


Download 166.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling