Курс иши мавзу: Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини шаклланиши ва уни камайтириш масалалари


Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибий таҳлили


Download 166.78 Kb.
bet7/11
Sana17.06.2023
Hajmi166.78 Kb.
#1519906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ишлаб чиқариш таннар

3. Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи таркибий таҳлили
Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларини ички ва ташқи бозорда сотиш ҳажмини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28ноябрдаги ПФ-4058-сонли фармони билан тасдиқланган.
Қуйида “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик жамияти тизимидаги “Тошкент тўқимачилик комбинати” очиқ акциядорлик жамияти томонидан сотилган маҳсулот таннархининг 2015-2019 йиллар давомида ўзгариш тенденциясини кўриб чиқамиз.
3-жадвал
Тошкент тўқимачилик комбинати” очиқ акциядорлик жамияти томонидан 2015-2019 йилларда сотилган маҳсулот таннархининг таркибий таҳлили5
(минг сўмда)



Харажат элементлари

2005 йил

2006 йил

2007 йил

2008 йил

2009 йил

Харажат

% да

Харажат

% да

Харажат

% да

Харажат

% да

Харажат

% да

1

Ишлаб чиқариш моддий харажатлари

147820

65,0%

149314

65,0%

162250

67,1%

185383

69,0%

281579

70,0%

2

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари

37524

16,5%

37903

16,5%

36271

15,0%

42987

16,0%

62350

15,5%

3

Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага
ажратмалар

12280

5,4%

12405

5,4%

9068

3,8%

9672

3,6%

14079

3,5%

4

Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар амартизацияси

26608

11,7%

26876

11,7%

25994

10,8%

26867

10,0%

36203

9,0%

5

Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар

3184

1,4%

3216

1,4%

8221

3,4%

3761

1,4%

8045

2,0%




ЖАМИ

227416

100

229714

100

241804

100

268670

100

402256

100

3-жадвалда “Тошкент тўқимачилик комбинати” очиқ акциядорлик жамияти томонидан сотилган маҳсулот таннархининг 2015-2019 йиллар давомида ўзгариш тенденциясини кўришимиз мумкин. ОАЖда йиллар давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми ошиб борган, яъни бу 2015 йилда 227416 минг сўм бўлса, 2019 йилга келиб бу миқдор 402256 минг сўмга айланган. Шунга мос равишда ишлаб чиқаришда сарфланган моддий харажатлар 2015 йилда 147820 минг сўм бўлса, бу миқдор 2019 йилга келиб 281579 минг сўмга айланган. Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари 2015 йилда 37524 минг сўм бўлса, бу миқдор 2019 йилга келиб 62350 минг сўмга айланган. Ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта ажратмалари 2015 йилда 12280 минг сўм бўлса, бу миқдор 2019 йилга келиб 14074 минг сўмга айланган. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар 2015 йилда 26608 минг сўм бўлса, бу миқдор 2019 йилга келиб 36203 минг сўмга айланган. Ишлаб чиқариш аҳамиятига эг бўлган бошқа харажатлар 2015 йилда 3184 минг сўм бўлса, бу миқдор 2019 йилга келиб 8045 минг сўмга айланган. Бундан кўринадики ОАЖда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот ҳажми ошиши ҳисобига кўпайган. Умуман олганда бу кўрсаткичларнинг ҳар бири шу йиллар давомида ўсиш тенденциясига эга. Фақатгина амартизация харажатлари тўғри чизиқли усулда ҳисобга олиб борилганлиги учун унча катта ўзгариш бўлмаган. Бунда 2019 йил асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳамда янги ишлаб чиқариш учун асосий воситалар олинганлиги ҳисобига шу йилда унга нисбатан ҳисобланган амартизация суммаси ҳам ошиши кузатилган. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми маълумотлардан кўринадики 2018 ва 2019 йилларда олдинги йилларга нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотиш ҳажми кўпроқ ошганлигини кўришимиз мумкин. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисмини. Демак, шуни айтиш мумкинки “Тошкент тўқимачилик комбинати” очиқ аксионерлик жамиятида маҳсулот ишлаб чиқари ҳамда сотиш белгиланган тартибда олиб борилиб, маҳсулот сотиш ҳажмини оширишга эришилган, гарчи шу йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кечаётган бир шароитда бўлса ҳам. Буни ижобий баҳолашимиз мумкин. Чунки маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмининг ошиши, маҳсулот таннархини ошириш ҳисобига эмас балки, маҳсулот таннархини камайтириб, унинг сонини оширишга эришилган. Бунинг натижасида корхонада охирги йилларда корхона фаолияти самарадорлиги ошган, меҳнат унумдорлиги ошган ва асосий воситалар янада янгиланган. Корхонанинг бундай фаолиятини ижобий фаолият юритилаётган деб баҳо беришимиз мумкин.
Биринчи гурух омиллари.
Маҳсулот ўлчами, миқдори бир бирлик ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори қанча катта бўлса, унга кетадиган харажатлар ҳам шунча кўп бўлади.
Маҳсулот сифатимаҳсулот сифатини қанча яхшилаб борган сари, унга сарфланадиган харажатлар ҳам шунга нисбатан ошади ва аксинча сифати паст маҳсулотга харажатлар ҳам кам сарфланади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш мураккаблиги маҳғсулот ишлаб чиқариш қанча мураккаб бўлса, унга шунча меҳнат сарфи ва бошқа харажатлар кўп бўлади ва маҳсулот таннархини оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш қанча осон бўлса, мос равишда ишлаб чиқариш таннархи ҳам пастроқ бўлади.
Иккинчи гурух омиллари.
Ресурслар қийматиресурслар қиймати яъни бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган моддий харажатлар қанча қиммат бўлса, мос равишда маҳсулот таннархи ҳам ошади. Ва аксинча ресурслар қиймати қанча арзон бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шунча паст бўлади.
Ишлаб чиқариш ҳажмиқанча кўп маҳсулот ишлаб чиқариладиган бўлса, бир бирлик маҳсулот таннархи шунча паст бўлади ва аксинча қанча кам маҳсулот ишлаб чиқарилса, маҳсулот таннархи ошади.
Самарадорликкорхона қанча самарадорликка эришса, бунда маҳсулот ишалаб чиқариш таннархи ҳам шунча паст бўлади ва аксинча самарадорлик паст жойда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шунча юқори бўлади.
Технологиякорхона фаолиятида технологиялар қанчалик замонавий, янги бўлса, маҳсулот унумдорилигига эришилиб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи шунча камаяди. Технология, асбоб-ускуналар яхши бўлмаган ишлаб чиқариш жараёнида, самарадорлик паст бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи ошади.
Сотиш харажатларисотиш харажатлари маҳсулот сотиш билан боғлиқ барча харажатлар бўлиб, бу харажатлар қанча кўп бўлса, бу маҳсулот сотиш баҳосини оширишга сабаб бўлади.
Маҳсулот таннархи корхона молия хўжалик фаолиятини ҳамма томонларини акс эттирувчи кўрсаткичлардир. Шу туфайли ишлаб чиқариш харажатларини тўғри ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ҳамда таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда корхонада ишлаб чиқриладиган маҳсулотнинг бир сўмлик қийматига қанча харажат тўғри келишини аниқлаш мухимдир.
Бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар таҳлили.
Маҳсулот таннархини ифодаловчи кўрсаткичлардан энг муҳими бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатдир. Бу кўрсаткич тийин ҳисобида қуйидагича аниқланади:
Бир сўмлик товар Ишлаб чиқариш таннархи
маҳсулоти учун = ------------------------------------------------ қилинган харажат (тийин) Товар маҳсулотини улгуржи баҳоси.
Бу кўрсаткич орқали қилинган харажатларнинг самарадорлигини аниқлаш мумкин.
Таҳлил этишда бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажатлар динамикаси, бизнес режага нисбатан ўзгариши аниқланади.

Download 166.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling