Курс иши мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши
Пулнинг иқтисодиётдаги роли
Download 56.15 Kb.
|
ASROR BAXTIYOROV 270519141220
Пулнинг иқтисодиётдаги роли.
Жамиятда меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш жараёнининг мавжудлиги иқтисодий ҳаётда пулнинг роли доимо ошиб бораверади. Биргина меҳнат тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, компания ёки фирма бирор нарсани ишлаб чиқариш ёки хизмат турини кўрсатиш учун зарур хом – ашё ва материалларни олиш мақсадида бир неча хўжалик юритувчи субъектлар билан иқтисодий алоқаларни ўрнатади, ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган ходимларнинг меҳнати учун ҳақ тўлайди ва бошқа қатор ишларни амалга оширади. Буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорлик асосида амалга оширилади. Мана шу иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорликни амалга оширишнинг иқтисодий механизми сифатида пулнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. Бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларида бири ҳар қандай фаолиятнинг асосида иқтисодий манфаатдорлик ётади. Ишлаб чиқарувчи корхона, ташкилот ёки фирма яратаётган товар ёки хизматларни шахсий истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш орқали тегишли иқтисодий фойда кўриш илинжида ишлаб чиқаради. Бу ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида товар – пул муносабатларини вужудга келтиради, ушбу муносабатда пул ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўратасида айирбошлаш воситаси сифатида муҳим рол ўйнайди.9 Бу ерда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида айирбошланадиган товар ёки маҳсулотнинг баҳоси муҳим роль ўйнайди. Уларнинг баҳоси бозордаги талаб ва таклиф асосида пулда ифодаланади. Пулнинг ролини амал қилишида баҳо муҳим иқтисодий механизм ҳисобланади, товар ва хизматлар баҳосига қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан, товар ва хизматларнинг сифати, унга бўлган талаб даражаси, сотиб олувчининг тўлов қобилияти ва бошқа қатор омиллар шулар жумласидандир. Пул ҳар қандай маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этади.Пул шундай тарзда банклар томонидан бошқариладиган қонунлар асосида иқтисодиётга таъсир этади.Пул-кредит сиёсати молиявий ресурслар жалб қилишни,уларнинг самаралироқ фойдаланишни,иқтисодий айланмадаги йўқотишларни камайтириш,битимларни қийинчиликсиз тузиш,ишлаб чиқариш қатнашчилари бўйсунадиган молиявий интизомни таъминлайди ва айнан шу жараёнларда пулнинг роли юзага келади.Пул товар хўжалиги ривожланишининг,яъни хўжалик ҳаёти ва барча иқтисодий жараёнларга муҳим ва доимий таъсир кўрсатадиган ажралмас қисми ҳисобланади. Пул улкан товар массаси ҳаракатини таъминлайди ва кредит-молия тизими орқали ишлаб чиқариш кучини ривожлантиради.Шу билан бирга пул ишлаб чиқариш жараёнида турли қоида бузарликлар сабабли иқтисодиётга акс таъсир кўрсатади.Пулнинг роли шунингдек пул жамғармаларини яратиш ва кўпайтиришда ҳам,шунингдек ресурсларни аҳолидан инвесторларга етказиб беришда ҳам акс этади ва натижада бу маблағлар янаям самарали фойдаланишини таъминлайди.Яъни жамғарманинг асосий қисми жисмоний активлар (олтин,товарлар)га киритилади,ёки иқтисодий ўсиш нуқтайи назаридан фойда бермайдиган истеъмолга йўналтирилади.Бундан ташқари,бўш пул маблағлари ташкил қилинмаган бозор ёки ўзини ўзи молиялаштириш учун кредит сифатида тақдим этилади. Пул жамғармалари ва уларнинг фойдаланиш самарадорлигини рағбатлантириш пул-кредит инфраструктурасининг ривожланиш йўлига етиб боради.Банклар томонидан жамғарма эгалари ва инвесторлар ўртасидаги тўғридан тўғри муносабатни яратиш пулнинг миллий даромадга таъсирини кўпайтиради. Download 56.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling