Курс иши мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши
Download 56.15 Kb.
|
ASROR BAXTIYOROV 270519141220
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пулнинг муомала воситаси
КУРС ИШИ Мавзу: Пулнинг пайдо бўлиши Кириш 1.Пулнинг пайдо бўлиши ва моҳияти. 2Пулнинг функсиялари ва турлари. 3.Пулнинг иқтисодиётдаги роли. 4.Пулни барқарорлигини таъминлаш йўллари. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар. Кириш Пул — бу умумий эквивалент сифатида қўлланиладиган универсал товарнинг алоҳида тури бўлиб, бошқа барча товарларнинг қиймати у орқали ифодаланади. Пул айирбошлаш, тўлов, қийматни ўлчаш, бойликни тўплаш воситаси функсияларини бажарадиган ноёб товардир. Ҳозирги иқтисодиётда пул муомаласи амалда товарларнинг ҳамма турлари муомаласининг ўзгармас шарти ҳисобланади. Пул туфайли товарларни қиёслаш, айирбошлашда зарур бўладиган қийматнинг ягона мезонига эга бўлиш мумкин. Мавзу максади. Мавзу давомида пулнинг келиб чиқиши,унинг моҳияти,турли олимларнинг унга берган таърифлари ва пулнинг асосий функсиялари,унинг турлари ҳақида кўпроқ маълумот бераман.Бундан ташқари унинг иқтисодиётда тутган ўрни ва пулни барқарорлаштириш йўллари ҳақида маълумот тақдим этилади. Мавзу долзарблиги. Умуман олганда пул иқтисодиётда катта рол ўйнайди. Жамиятда меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш жараёнининг мавжудлиги иқтисодий ҳаётда пулнинг роли доимо ошиб бораверади. Биргина меҳнат тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, компания ёки фирма бирор нарсани ишлаб чиқариш ёки хизмат турини кўрсатиш учун зарур хом – ашё ва материалларни олиш мақсадида бир неча хўжалик юритувчи субъектлар билан иқтисодий алоқаларни ўрнатади, ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган ходимларнинг меҳнати учун ҳақ тўлайди ва бошқа қатор ишларни амалга оширади. Буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорлик асосида амалга оширилади. Мана шу иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорликни амалга оширишнинг иқтисодий механизми сифатида пулнинг роли алоҳида аҳамият касб этади. Пул тўртта, яъни қиймат ўлчови, муомала воситаси, тўлов воситаси ва жамғарма воситаси функцияларини бажаради. Пулнинг қиймат ўлчови функцияси асосан товарлар қийматини баҳо шаклида акс эттириш орқали намоён бўлади. Пулнинг муомала воситаси бозор иштирокчилари ўртасида товарларни олди – сотдиси ва хизматларни кўрсатиш жараёнида намоён бўлади. Товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилганда, улар учун тўлов кечиктириб амалга оширилган барча ҳолатларда пул тўлов воситаси функциясини бажаради. Пул ўзининг муомала ва тўлов воситаси функцияларини бажармаган вақтда жамғарма функциясини бажаради.Пулнинг функциялари бир – бирига бевосита боғлиқ бўлиб, улар доимо бир – бирини тўлдирган ҳолда иқтисодиётда ҳаракатда бўлади. Пул жамиятда содир бўлаётган ижтимоий – иқтисодий муносабатларда, жами ижтимоий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда, бозордаги талаб ва таклиф асосида товарлар баҳосини аниқлашда бевосита қатнашиши унинг моҳиятини намоён қилади. Download 56.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling