Курс иши мавзу: «туркистон тўплами» хақида маьлумот


Download 129.46 Kb.
bet3/7
Sana17.06.2023
Hajmi129.46 Kb.
#1537309
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
сохавий КУРС иши Холмуродова Ш. 501 (копия)

1.2. Туркистонни Россия томонидан босиб олиниши, Туркистон генерал губернаторлигининг ташкил қилиниши ва библиография иши.
Эвропа мамлакатларининг Ўрта Осиёни ўрганиш ва уни босиб олишга бўлган қизиқиши XVII – асрнинг биринчи ярмидаёқ бошланган эди. Бу қизиқишда, айниқса Англия ва Россия ўртасида рақобат кучли бўлган. Масалан, XVII- асрда биринчи бўлиб, англиялик саёҳатчи олимларни Помир ва Амударёни юқори соҳилларининг ўрганиш натижари нашр қилинган. 1717 йилларда рус подшоси Пётр-I топшириғига асосан княз Бекович – Черкасский бошчилигида Ўрта Осиёга экспедиция юборилган. Тўғри, бу экспедиция аъзолари Хива атрофида бутунлай қириб ташланган (экспедиция натижалари архив хужжатлари асосида XIX – асрнинг охирида И. Т. Бесчин томонидан “Библографик монография” номи билан нашр қилинади .
Шу даврдан бошлаб рус олимлари ва саёхатчиларининг Ўрта Осиёни ўрганишга бўлган қизиқишлари мунтазам равишда давом этди. Н. Муравев, Н. А.. Севертсов, А. П. Федченко, И. В. Мушкетов, П. П. Семёновлар бошчилигида XVIII- асрнинг охири ва XIX-асрнинг бошларида бир неча бор Ўрта Осиёга экспедиция юборилди. Бу экспедицияларнинг натижаси Россиянинг, Ўрта Осиё териториясини катта қисмини бомиб олиш имкониятини яратди дейиш мумкин.
1867 йил рус қўшинлари Тошкентни босиб олишлари билан Туркистон генерал – губернаторлиги ташкил қилинди. Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиё ҳақидаги рус ва чет тилларда адабиётларнинг библиографияси рус библиографлари томонидан тузила бошланди. Бу даврда Ўрта Осиёда библиография пайдо бўлишининг сабабини ХИХ-асрнинг йирик рус библиографи, биринчи Ўрта Осиё ҳақидаги адабиётларни тўплаган библиограф В. И. Межков «Ўрта Осиёни ҳар томонлама чуқур ўрганишга, соф савдо ва илмий мақсад сабаб бўлди», деб кўрсатади.
Албатта, бу фикр маълум даражада тўғри, лекин илмий мақсадни кўзда тутиб эмас, балки соф харбий мақсад кўзда тутилиб,. Ўрта Осиё чуқур ўрганилган, десак мантиқга тўғри келади. Бунинг исботи учун Ўрта Осиё ҳақидаги адабиётларнинг библиографиясини тузиб беришни рус қўшинларининг қўмондони Туркистон генерал – губернатори генерал Н.П.Кауфман томонидан В.И.Межовдан сўралганини кўрсатиш мумкин. В.И.Межов бунга рози бўлиб, унга Туркистон ҳақида библиографик кўрсаткич эмас, балки Туркистон ҳақидаги адабиётларнинг тўпламини тузиб беришга таклиф қилади.
Ўрта Осиёнинг тарихини ўрганиш учун, XIX йирик рус библиографи В.И.Межовнинг А. Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонасининг нодир китоблар бўлимида сақланаётган «Туркистон тўплами” “Туркистанский сборни» - ҳозиргига қадар ўзининг илмий-амалий аҳамиятини сақлаб келмоқда.
“Туркистон тўплами”нинг вужудга келиши, ҳамда унинг аҳамиятига оид В.И.Межов замондошлари, шунингдек ҳозирги давр мутахссислари Логофет, Е.К.Бетгер, Н.М.Бенедиктова, О.Г.Қосимова, О.В.Маслова, З.Л.Фраткина, М.Туропов ва бошқалар қатор илмий танқидий мақолаларни бағишлаганлар. Лекин бу мақолаларда “Туркистон тўплами” нинг яратилиши тарихи, аҳамияти, унга тузилган ёрдамчи кўрсаткичлар етарлича яратилмаган. Шунинг учун ҳам ушбу ишда биз яна бир маротаба «Туркистон тўплами” нинг яратилиш тарихи, унинг моҳиятини “Тўплам” нинг барча томонларидан, унга тузилган ёрдамчи кўрсаткичлардан, архив материалларидан, юқорида айтиб ўтган авторларнинг мақолаларидан фойдаланиб ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.


Download 129.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling