Курс иши мавзу: «туркистон тўплами» хақида маьлумот


-боб.В.И.Межов томонидан “Туркистон тўплами”нинг яратилиши


Download 129.46 Kb.
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi129.46 Kb.
#1537309
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
сохавий КУРС иши Холмуродова Ш. 501 (копия)

2-боб.В.И.Межов томонидан “Туркистон тўплами”нинг яратилиши

Бу ноёб коллекциянинг яратилиш тарихи Ўрта Осиёда энг йирик ктубхонанинг (ҳозирги А. Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси) ташкил этилиши билан боғлиқ. 136 йил олдин, яъни 1868 йил охирида «Тўплам” нинг дастлабки 2 томи тайёрланди. Бу эса ўша даврдаги қатор олим-библографларнинг камида 50 йиллик самарали меҳнатини бошланиши эди. Олимларга бу ишда бош бўлган библиограф В.И.Межовнинг меҳнати бу тўплам вужудга келишида алоҳида ажралиб туради. Китоб илмининг катта билимдони, биринчи рус профессионал библиографи, куп қўлланмаларнинг муаллифи В.И.Межов жуда катта ташкилотчилик хусусиятига эга эди. Шунинг учун ҳам унга туркистон генерал-губернаторлиги томонидан “Туркистон тўплами” ни тузиш юклатилган эди.


Ўтган аср 60-йилларнинг охирларигача «Туркистон ўлкаси Европа учун илм фани нуқтаи назаридан ҳали ўрганилмаган катта бир соҳа эди. Туркистоннинг Россия томонидан босиб олингандан кейин. Иқтисодий ва савдо сотиқ ишлари ўлкани тез ва мукаммалроқ талқин қилишни талаб қиларди. Туркистоннинг рус империяси илмий марказидан узоқлиги ва у ҳақидаги ёзма манбаларда адабиётларнинг камлиги ўлка хақидаги тасаввурни хирралаштирарди. XIX- асрнинг 60-йилларининг охирлари , 70-йилларнинг бошларида Россия империяси вақтли матбуотида тез-тез Ўрта Осиё ҳақидаги мақолалар босила бошланди. Рус ва хорижий газеталар саҳифаларида Ўрта осиёга оид сиёсий-иқтисодий ва маданий масалалар ҳақида бахс олиб борилади. Туркистон ўлкаси ҳақидаги ахборотлар тошқинига бардош бериш, баъзан эса карама-қарши, бир-бирига зид фикрли ахборотларни тўғри тушуниш қийин эди. Ўша давр Петербург ва Москва газеталарида янги ўлка ҳақидаги баҳолар, янада авжга чиқа бошлади. Лекин у вақтларда ўзиниг рус тилида газетаси бўлмаган Тошкентда тинчлик ва осойишталик ҳукмронлик қилар эди. Почта эса бу “Қолоқ” ўлка ҳисобланган “узоқ юрт” га уч ойлик кечикиш билан келар эди. Темир йўлнинг йўқлиг ҳам чуқур жар каби марказий Россияни Туркистондан ажратиб турарди. Шундай пайтда айрим фан фидойилари бу ўлка ҳақидаги материалларини йиғиш ва улар жойида тадқиқ қилиш эҳтиёжи туғилди. Шунинг учун кутубхоналарга талаб ниҳоятда кескинлашди. Чор ҳукумати эса кутубхона ташкил қилиш учун маблағ ажратишга шошмасди. 1867 йилда ўлка генерал-губернатори К.П Фон Кауфман янги ташкил топаётган кутубхонага хар хил илмий китобларни хадя этиш илтимоси билан барча илмий маданий ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Биринчи бўлиб, бу илтимосни Россия Фанлар Академияси, Петербург халқ кутубхонаси ва Рус Геограия жамияти бажаришга киришди, улардан олинган бир неча юз китоб Туркистон Халқ кутубхонаси фондига асос солди. Ўша даврнинг ўзидаёқ В.И.Межовга Ўрта Осиё ҳақидаги адабиётлар библиографиясини тузиш таклиф этилди, бунга у дарҳол ўз розилигини берди. Бундан ташқари В.И.Межов Ўрта Осиё хақидаги бор адабиётларни кўрсатиш билан чекланиб қолмасдан, балки “Туркестанский сборник сочинений и статей, относяшихся к Средней Азии вообще и туркистанскому краю а особенности» деб номланган тўпламни ҳам тузишни ўз зиммасига олди.
В.И.Межов туркистоннинг пойтахтидан узоқлигин ҳисобга олганда бу ўлка ҳақидаги мавжуд адабиётларнинг номларини санаб ўтишнинг ўзигина амалий аҳамият касб этмайди, деб ҳисобларди.”Туркистон тўплами” биринчи томининг кириш қисмида у шундай деб ёзган эди: “Баъзи бир жой ёки баъзи бир нарсалар ҳақидаги мақолаларнинг махсус библиографик кўрсаткичлари, шубхасиз, катта фойда келтиради, лекин улар катта кутубхона юқ жойларда – библиографик кўрсаткичларда берилган адабиётларнинг тўла бажармай ва иероглифик ёки каббалистик белгилар билан тўла китобларга айланиб қолади».
Ўзида ишларнинг номи эмас, балки тўпламларга бирлаштирилган китоблар матнларини, журнал ва газета мақолаларини мужассамлаштириган ўзига хос тўплам ташкил этиш ишига В.И.Межов 1868 йилда киришди. В.И.Межов ёлланма меҳнатдан фойдаланган биринчи томнинг биринчи қисмида у шундай деб ёзган эди.
Унинг сермаҳсуллиги ва илмий жонкуярлиги туфайли асосланади. У 400.000 библиографии ёзув киритилган 50 – дан ортиқ мерос қолдирди

1968 йил 1 – томга ёзилган сўз бошида тўплам тузувчи шундай ёзади. “Доимо адабиёт билан танишиб юрган киши Ўрта Осиё ичкарисида жойлашган мамлакатлар ҳақидаги материаллар қанчалик қашшоқлигин билади. Бир йилда фақат икки-учта асар бу бизнинг кундан кунга янада кўпроқ қизиқтираётган янги мамлакатлар ҳақидаги билимларимизга қўшилган хиссадир. Мен бу ерда китобни назарда тутаман, Замонавий нашрлардаги мақолаларга келганда биргина уларнинг кўплиги жамиятимиз Ўрта Осиёда қўлга киритган нарсалар билан қай даражада қизиқишидан далолат беради. Шунинг учун мен оз бўлсада, бу асарларим билан қўлга киритилган (босиб олинган М.Т) янги ўлкага нафим тегишини кўзлаб, кутубхонага қўшалоқ қилиб ушбу мақолалар тўпламини ҳадя этишга жазм этдим”
1868 йили “Тўплам”нинг 1867 йил материалларни ўзида мужассамлаштириган тўрт томи тайёрланди. Кейинги йиллар эса изчил равишда 1887 йилга қадар “Тўплам” нинг томлари тайёрланиб, туркистон Халқ кутубхонасига юбориб турилид. 1888 йилга келиб, 5000 га яқин манбани ўз ичига олган 416 том бўлди.
Тўпламнинг мукаммалилиги ҳақида фикр юритиш учун тўпловчининг сўзларини эслаш кифоя: бу ўзига хос катта бир қомус дейди В.И.Межов, ҳали у мен хохлаган даражада тўла эмас. Баъзи мақола ва китоблар менинг тўпламимда жуда кам, адабиётнинг ундан бир қисмигина холос. Шу гаплардан хулоса қилиб, “Туркистон ҳақидаги адабиётининг тўплами” қандай баҳога сазаворлигин айтиш мумкин. Ўрта Осиё ҳақида 20 йил (1867-1887) й мобайнида Россия ва хорижда чиққан ҳамма газета, журнал мақолалари ҳамма китоблар, бадиий адабиёт асарлари, ҳаттоки иллюсратив материаллар жами: 4713 ном билан Тўпламнинг 416 томига киритилган.
Бу тўпламнинг яратилиши тарихида бахсли бўлиб келаётган томонлари ҳам бор: яъни баъзи авторларнинг фикрича, ушбу ишга биринчи бўлиб библиограф С.А. Идаров қўл урган. «Туркистон тўпламини тузиш ғоясини, - деб ёзади ўзбек библиографиясининг ташкилотчиларидан бири. Н.А.Буров, К.П.Кауфман эмас балки В.И. Межов ёки С.А.Идаров илгари сурган.
Н.А.Буров, балки 50-60 йилларида нашр қилинган. Рус география жамияти ва “Военнқй сборник” нашридан олинган Ўрта Осиё ҳақида ёзилган, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг нодир китоблар, фондида сақланаётган иккита шунга ўхшаш мақолалар тўпламини асос қилиб олган бўлиши мумкин. Бу тўпламлар Туркистон генерал-губернатори идорасининг биринчи бошқарувчиси, Ўрта Осиё ўлкаси билимдони Н.К. Генснинг кутубхонасидан топилган эди. Бу кутубхона Гесдан 1869 йили Тошкент халқ кутубхонасини ташкил этишда сотиб олинган эди. Тўпламнинг ҳар иккиси ҳам С.А.Идаров томонидан тузилган, ҳозирга қадар кутубхонанинг нодир китоблар фондида сақланаётган 1849-1867 йилларда нашр этилган Ўрта Осиёга оид географик ва этногарфик ҳарактердаги мақолалар киритилган яна олти томи сақланмоқда.


Download 129.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling