Курс иши мавзу: «туркистон тўплами» хақида маьлумот


“Туркистон тўплами”га В.И.Межов тузган ёрдамчи кўрсатгичлар


Download 129.46 Kb.
bet5/7
Sana17.06.2023
Hajmi129.46 Kb.
#1537309
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
сохавий КУРС иши Холмуродова Ш. 501 (копия)

2.2. “Туркистон тўплами”га В.И.Межов тузган ёрдамчи кўрсатгичлар
“Туркистон тўплами” нинг В. И.Межов томонидан тузилган ва 1878-1884 йиллар нашр этилган 3 томлик “Систематичский и азбучный указател сочинений и статей на русском и иностранных языках» (Рус ва хорижий тиллардаги асарлар ва мақолаларнинг альфавити за системали кўрсаткичи») номли кўрсаткич катта аҳамиятга эга.
Кўрсаткичнинг аҳамияти шундаги, у нафақат «Туркистон тўплами” учун кўрсаткич бўлмай, балки туркистон ўлкаси ҳақидаги адабиётларниг ҳам мустақил кўрсаткичидир. Ушбу кўрсаткичда материаллар қуйидагича группаланади:

  1. Умуман Ўрта Осиё ўлкаси.

  2. Хусусан Туркистон ўлкаси.

  3. Россияга бўйсунмаган Ўрта Осиё ўлкалари.

Дастлабки бўлимда материаллар системали равишда жойлашган. Иккинчи бўлимга география ва статистика, гидрография, алоқа йўллари, картография, тарих, этнография, Ўрта Осиёда бўлиб ўтган урушлар тарихи, сиёсий-иқтисодий ва хуқуқий фанлар, қишлоқ хўжалиги, пахта етиштириш, вино ишлари, тоғ ишларининг ривожланиши, геология ишлари тарихига оид адабиётлар киритилган. Шунингдек метреология, табиат тарихи астрономия ва геодезия, медицина, тилшунослик ва луғат бўйича адабиётлар келтирилган. Ушбу соҳа масалаларига оид адабиёт бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда системалаштирилган. Материални жойлаштириш схемаси Межов томонидан ҳамиша такомиллаштирилиб, муайян фан соҳалари бўйича янги рубрикалар ажратилиб берилган.
Учинчи бўлимда Бухоро, Хива, Туркманистон, Муғулистон, Шарқий Туркистон, Кашмир, Англиянинг Хиндистон босиб олган жойлари ва уларнинг Ўрта Осиёга муносабати, Афрониетон, Хирот ва бошқа ўлкаларга оид адабиётлар жойлаштирилган.
Бу кўрсаткичга жуда қулай ёрдамчи “калитлар” тузилган:

  1. Библиографияда учрайдиган муаллиф, таржимон ва бошқа шахслар номларининг альфавитли кўрсаткичи.

  2. Хорижий библиографияда учрайдиган муаллиф ва предметларнинг альфавитли кўрсаткичи.

  3. Жой ва предметларнинг альфавитли кўрсаткичи

Альфавитли кўрсаткичларнинг ўзига хос хусусияти шундаги, муаллифнинг фамилияси, жойлари ёки предметларнинг номидан кейин асарлар номи келтирилади ва кўрсаткичнинг системали қисмидаги уни рўйхатга олиш тартиб номери кўрсатилган муаллифлар ва улар асарларининг «Тўпламга берилган” калитида уч мартта такрорланиши принципи, “Тўплам”дан фойдаланиш учун жуда қулай имконият яратади.
Кўрсаткичда ҳар бир янги мақола ёки китобни тавсифлашдан олдин сарлавҳа, кейин муаллифнинг фамиляси, сўнгра қавс ичида нашр манбаи (журнал, газета ва бошқалар) ҳақида малумот ва охирида эса янги сатрдан шу китоб ёки мақола киритилган “Туркистон тўплами” томининг номери берилган. Бу прнитсп “туркистон тўплами” бўлмаган ҳолда ёрдамчи “калитлар”ни мустақил библиографик манбаа сифатида қўллаш имконини беради.
Шу муносабат билан Межов биринчи томнинг сўз бошида шундай ёзган эди:
“Мен ўз кўрсаткичимни фақат” “Туркистон тўплами”дан фойдаланиш имкониятига эга бўлган шахслар учунгина эмас, балки Ўрта Осиё хусусан Туркистон ўлкаси ҳақида ёзилган барча манбалардан фойдаланувчи шахслар учун ҳам яроқли қилиб тузганман. Шу мақсаддда, мен тўпламда жойлашган ҳар бир мақоланинг сарлавҳаси олдида бу манбақайси вақтли нашрдан олинганлигини кўрсатувчи маълумотни ҳавола қилувчи изоҳ қуйдим»
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу яхши ният ҳамиша ҳам тўғри амалга оширавермаган. Бинобарин, кўрсаткичнинг баъзи жойларида манбаа кўрсатилган унинг нашр йили, чиқиш номери ва бошқалар кўрсатилмаган. Бундан ташқари, библиографик тавсифдаги айрим ҳар хилликларни тузувчи дастлабки томлари (1-3) нинг мақолалар ва асарлар сарлавҳалари “Тўплам” жойлашган ердаги (Тошкент) махаллий кутубхоначи томонидан ёзилганлиги ва фақат қолганларини кўрсаткич учун “тўплам”ни тузиш билан бир вақтда уни ўзи тайёрлаганлигини изохлайди.
“Туркистон тўплами” Тошкент қисмининг тавсифини Кауфман топшириғи билан Туркистон Халқ кутубхонаси кутубхоначисининг ёрдамчиси В. Чуйко бажарган. Унинг Кауфманга ёзган маълумотномаси фикримизни исботлайди: “Кауфманни буруғига мувофиқ жаноб Межов берган ёзма кўрсатмаси асосида у киши томонидан тузилаётган “Сборник сочинений о Туркестанском крае вообше и сопределвних с ним стран Средней Азии” (Туркистон ўлкаси ва Ўрта Осиёга тегишли мамлакатлар ҳақидаги асарлар тқплами”) учун тайёрланган кўрсаткич материалларини Сизга тақдим этишга ижозат бергайсиз.
Қизиғи шундаки, В. Чуйко “Туркманистон тўплами” дан фойдаланиш учун вақтинчалик кўрсаткич тузган эди. Ўша маълумотномада шундай дейилган: “Эсга олинган кўрсаткични тузиш, нашр этиш ва юборилиши саккиз ойга яқин вақтни олишини тахмин қилиб, мен тўплам билан танишувчиларнинг фойдасини кўзлаб, вақтинчалик кўрсаткич ҳам туздим, уни ҳам Сизга юбордим”. Кауфман Чуйко фикрини қўллаб, вақтинчалик кўрсаткич учун ташаккур билдирди. Афсуски, республика кутубхонаси фондидан ушбу “вақтинчалик кўрсаткич”ни тополмадик, шунинг учун бу кўрсаткич “Туркистон тўплами”ни қайси томи учун тизилганлигини билмаймиз. Қатор хатолари, материални системалаштиришдаги жузъий камчиликларига қарамай, кўрсаткич ниҳоятда ноёб библиографик қўлланма ҳисобланади.
Кўрсаткич В.И.Межов замондошлари томонидан жуда юқори баҳоланган. Таниқли шарқшунослик олим Д.И.Логофет шундай ёзган эди: “В.И.Межовнинг бундай йирик иши унга нафақат машхурлик, балки ишига манбалар керак бўлган барча одамларнинг ташаккурини келтирди ва ҳар бир шахс ўз ишида Ўрта Осиёга оид масалаларни ҳал қилишда “Туркистон тўплами”га тузилган кўрсаткич билан учрашгандир. Ўлкамизнинг йирик тадқиқотчилари И.В. Мушкетов ва А.Ф. Миддендорф ўз ишларида ҳамма ўлка тадқиқотчилари учун «Туркистон тўплами” нинг муҳим аҳамиятини қайд қилганлар. В.И. Мушкетов “Туркистон тўплами” ни шундай таърифлайди: Туркистонда кутубхона ташкил этилди, унинг энг ноёб нарсаларидан бири библиограф В.И.Межов тайёрланган 416 томлан иборат бўлган “Ўрта Осиё ва Туркистон ўлкаларига оид асаралар ва мақолаларнинг Туркистон тўплами” («Туркистанский сборник сочинений и статей, относящихся до Средней Азии вообще и Туркистанского края в особенности») дир. Материал Л.В.Мушкетов давом этади: «Лекин бартараф қилиш мумкин бўлган камчиликларига қарамай, В.И.Межовнинг “Тўплами”асосан Туркистон ўлкаси бўйича тўлиқ адабиётлар тўплами ҳисобланади ва ҳар бир тадқиқотчи учун жуда фойдалидир».
Академик А.Ф.Миддендорф ўзиннинг “Очерки Ферганской долин» (Фарғона водийси ҳақида очерклар”) рисоласига кириш сўзида ёзади:
Ўрта Осиёда ягона ва намунали кутубхона (Межовнинг “Туркистон тўплами” ташкил этгандан бери, ўша жойда керакли адабий материаллар билан ишлаш имконияти туғилди”. Ушбу фикрга ҳозирги замон олимлари Н.М.Бенедиктова, Е.К.Беткер, З.Л.Фардкина, О.Қосимова, О.В.Маслова ва бошқалар ҳам қўшилди. Шуни айтиш керакки, тўпламга В.И.Межов ўзи топмаган ёки бевосита кўрмаган кўпгина материалларни киритмаган. Бу ҳақида унинг ўзи “Тупламга” тузган кўрсаткичнинг биринчи томига ёзган кириш сўзида шундай дейди: “Мен китобнинг нашрдан чиққанидан хабар топиб, пул юборардим. Лекин китобни ололмасдим, ҳаттоки, пуллар хам қайтарилмасди.
“Тўплам”нинг мукаммал эмаслигини замондошлари, жумладан, Ўрта Осиё ўлкаси тадқиқотчилари П.В.Дмитровский ва Н.Н.Остроумовлар ҳам таъкидлашган. 1884 йилда улар генерел губернатор И. О. Розенбахга “Халқ кутубхонасини тиклаш” (Туркистон Халқ кутубхонаси 1883 йил 1 январида К.Г.Кауфман вафотидан кейин уининг ўрнига бўлган генерал-губернатор М.Черняэв томонидан ёпилган эди) ва “Туркистон тўплами”нинг тузиш масалалари билан шуғулланувчи комиссия аъзолари номидан “хат” ни йўлладилар. Бу “хат”да Б.И.Межовнинг иши чуқур тахлил қилинади, материал авторига нисбатан қатор танқидий фикрлар билдирилади, мухим адабиётларнинг тушириб қолдириш холлари ва унинг акси бўлиши Туркистон тадқиқотчилари учун унчалик аҳамиятга эга бўлмаган айрим газета мақолалари, бадий адабиётларнинг киритилганлиги кўрсатилади. Аммо “Туркистон тўплами”нинг империя илм-фани учун қимматбаҳо эканлиги ҳам қайд қилинади. Кўринишича, бу “хат” Межов тўпламининг тўхталишига асосий сабаб бўлган.
“Туркистон тўплами” нинг тузиш ва томлари тайёрлаш ишлари изчил равишта 1887 йилгача давом этди. Чунончи хар йили ўрта хисобда 20 тадан том тайёрланган.
Агар Русларнинг Туркистон ўлкасини ўрганиш ва тадқиқ этиши бўйича дастлабки 20 йил мобайнида кўп сонли экспидициялар ва илмий тадқиқотлар фаолияти билан активлашган бир давр бўлиб, ўлка ҳақида йирик ҳажмли фундаментал ишлар вужудга келган бўлса, кейинги ўн йилликда бу ишлар анча сусайиб кетганлигини кўриш мумкин. Д.И. Логофет берган маълумотлар ва фикрларда яъни ўлка бўйича ажратилган маблағ тасдиқланган бюджетда ҳам ўз аксини топган эди. Генерал-губернатор идорасининг бошлиғи И.О.Розенбахга тўплам тузиш учун йилига 660 сўм пул жаратилиши маблағларни беҳуда сарфлашдек туюлди.
Генерал-губернатор идорасининг бошлиғи В.И Межовга ёзган хатида (бу хат Тошкентдаги Марказий тарих архивида сақланмоқда) (3июнь 1887 й ) шундай дейилади:»Туркистон халқ кутубхонасига ажратилган маблағнинг камлиги туфайли, бу пул кутубхонада ҳозиргача бажарилган ишлар, хусусан, “Туркистон тўплами”ни чиқариш харажатини қоплаёлмаслик сабабли ўлканиниг бош ҳукумдори бу тўпламни тузиш ва тайёрлавини тўхтатиш зарур деб топди. Шундай қилиб фан жонкуярлари хохишига қарши “Туркистон тўплами”ни тузиш тўхтатилган эди. Буни архивда сақлаётган В.И\Межовнинг хатларидаги афсусларидан сезиш мумкин. Зотан 1887 ймил 24 август куни ёзган хатида у шундай дейди: Чуқур надомат билан И.О.Розенбах “Тўплам» тузишни маън этганлигини эшитдим. Нима ҳам қилиш мумкиш, бунга қарши эътироз билдириш ҳам бефойда. “Йўқни йўндириб бўлмайди”. Деган мақол бор. 10 октябрда ёзган бошқа хатида Межов тўпламнинг охирги 16 томини юбориб, шундай ёзади: “Мен 20 йил давомида олиб борган ишимнинг тухатилиши жуда надоматли эди, лекин кўриниб турибдики, бошқа иложи йўқ».
“Туркистон тўплами” дан ташқари В.И.Межов “Хивинский сборник” (“Хива тўплами”)ни хам тузган эди, лекин тақдири ҳозиргача биз учун номаълум. 1865-1876 йилларда чиққан «Русская историческая библиография”, (“Рус тарихий библиографияси») да В.И.Межов шундай ёзган эди: “К.П.Фон-Кауфман топшириғи билан мен унинг учун бир нусхада “Туркистон тўплами” га ўхшаш 6 ёки 7 томдан иборат бўлган Хива юриши ҳақида тўплам туздим. У хозирги вақтда қаерда эканлиги менга номаълум”, Генерал-губернаторининг ўша 1887 йилги буйруғидан сўнг кейинги 20 йил мобайнида Туркистон ўлкаси хақида ёзилган китоб ва газета материллари хеч ким томонидан тўпланмади.

Download 129.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling