Курс иши мавзу: «туркистон тўплами» хақида маьлумот


-боб. Ўрта Осиё халқлари тилларида адабиётларнинг библиографиялашга бўлган урунишлари


Download 129.46 Kb.
bet6/7
Sana17.06.2023
Hajmi129.46 Kb.
#1537309
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
сохавий КУРС иши Холмуродова Ш. 501 (копия)

3-боб. Ўрта Осиё халқлари тилларида адабиётларнинг библиографиялашга бўлган урунишлари

“Тўплам”ни тиклаш хақидаги масала ўн йилдан кейин, яъни 1898 йили кўтарилди, лекин иш муҳакамадан нарига ўтмади. Фақат 1907 йилга келиб, Туркистон генерал-губернатори Н.И.Гардсков буйруғи билан бу иш давом эттрила бошланди.


“Туркистон тўплами” ни давом эттирувчилар ўз ишларни Тошкентда олиб бордилар ва шунинг учун В.И. Межов фойдаланган шароит қулайликлардан маҳрум этдилар. 1907 йили на Москва на Петербургда бундай мухим ахамиятга эга ишни олиб борувчи фидоийлар бор эди, лекин ўша вақтлар Тошкентда Ўрта Осиёга бағишланган адабиётлар билимдони Н.В.Диметровский (1841-1910) каби библиографлар ва рус география жамиятининг Тошкент бўлими атрофида жипслашган бир қатор таниқли ўлкашунослар бор эдилар. Бу даврга келиб халқ кутубхонаси хам бойиб борди ва мустахкамланди.
Шундай қилиб “Туркистон тўплами”тарихида “Петербург” даври ўрнига “Тошкент” даври келди. “Тўплам” ни тузиш бўйича ишларнинг барчаси асосан Туркистон Халқ кутубхонаси (хозирги А.Навоий номидаги Республика Миллий кутубхона) қошида етиша бошлаган махаллий жонкуярлар иштирокида олиб борилар эди» ўлкашунос библиограф Н.В.Димитровский бошчилигида “Туркистон тўплами” ни тузиш учун Туркистон Халқ кутубхонаси назорат қўмитаси аъзоларидан бюро ташкил этилди. Биринчи мажлисдаёқ бюронинг ҳар бир аъзосига вазифалар тақсимлаб берилди Н.В.Димитровский раис қилиб сайланди ва “Оренбург, Сибир газета ва журналларини” шунингдек, “Новое время”, “Товариш” каби журналларни кўриб чиқишин ўз зиммаисга олди. Туркманистонда рус тилида чиққан хамма газеталарни И.И.Геер, “Туркистанская туземеая газета” ни А.А Диваев ва И.А.Тимеэвлар кўриб чиқишлари керак эди. Ўша мажлисдаёқ “Туркистанские ведомости» газетаси материалларини, Ўрта Осиё ҳақидаги баъзи асарлар (китоб, тўплам)ни тўпламга киритмасликка келишдилар, чунки уларнинг тўлиқ нусхалари кутубхонада сақланар эди. Бундан ташқари, Н.В.Димитровский “Туркистанская ведлмости» газетасига йиллик ёрдамчи кўрсаткич тайёрлаш вазифасини ҳам ўз зиммасига олди.
Маълум вақт ўтгач бюрога И.А.Валиевич, А.Д\Каммиков ва А.А.Зваркиналар киритилди. 1910 йилда А.А.Семенов ҳам кирди. Шуни ҳам алохида таъкидлаш керакки, Туркистон илмий жамиятларининг аъзолари С.В.Бартолд Бонч-Бруевич, П.П.Семенов Тчн-Шанский ва бошқалар бюро аъзоларига имкон борича ёрдам бериб турдилар.
Межовдан кейин «Туркистон тўплами” томлари билан танишар эканмиз, унинг олдинги номи ўзгарганини қайд этамиз” Межов берган мураккаб сарлавха “Туркистанский сборник сочинений и статей, относяшихся Средней Азии и Туркистанского края в особен – новости, состаателяэмий по поручению г. Туркиистанского военного генерал – губернатори В. И. Межовим, чиқиш жойи СП деб берилган ном ўрнига кейинги 175 – томнинг титул варағида қуйидаги “Туркистанский сборник статей и заметок из русских и иностранных газет. Сборник составляэтся по поручению Туркистанского генерал-губернатора» ёзувини ўқиймиз, пастда-чиқиш жойи Тошкент шахри кўрсатилган. Дастлабки 34 томида (417-450) «Н.К.Городенково» сўзи қўшилиб, 1907 йил ёзилган. 451 – томдан бошлаб генерал-губернатор фамиляси йўқолади, 1906 йил 492 томгача кўрсатилади. 494 – томга хам шу йил ёзилган, лекин 493, 495 – томлари негадир 1907 йил ёзилган, 496 – томдан то охиригача чиққан йиллари кўрсатилмаган. Бу томонларнинг тузувчилари империя марказидан узоқ хисобланган Ўрта Осиёда иш олиб борганлари, рус маданияти марказларидан узоқда бўлганлари ҳолда улар газета қирқимлари бюроси хизматидан фойдаланадилар ва қирқим материаллари билан тўпламининг кейинги томларини тўлдирдилар. Туркистон матбуотидан у хам жуда кўп материаллар олинган эди. Шунинг учун хам 127 томдан 81 таси кўпроқ 1907 ва шунга яқин йилларда чиққан газеталардан олинган мақолалар бўлиб улардан 4 таси 423, 446, 452 ва 467 томларда ўзбек ва рус тилларидаги материаллар киритилган.
Энг муҳим материаллар, журнал мақолаларидан, брошюралар, китоблардан олиниб, 46 та томга киритилган, улардан 5 таси газетадан олинган материаллар. Бу томларнинг хаммаси Межов” тўпламларига нисбаттан илмий жихатдан анча бўш ишланган. Н.В Дмитровский тузган “ Туркистон тўплами” тақдири оғир бўлди, уларнинг қанчалиги ва қаерлалиги хақида аниқ маълумотлар йўқ . Н.В.Димитровскийнинг тўпламлари хақида Тошкентдаги Навоий номли Ўзбекистон давлат кутубхонасининг нодир китоблар бўлими хамда Москвадаги РСФСР давлат кутубхонасида сақланаётган ва бизгача етиб келган нусхалар асосида фикр юритиш мумкин. Бу тўпламлар билан энг кўп ишлган таниқли библиограф Е.К.Бетгер, Н.В.Димитровский хақида шундай ёзади : «Китобларнинг шайдоси ва билимдони бўлмиш у кўп йил мобайнида ўзининг оригинал “Туркистон тўплами» ни тузган эди, уларнинг сони, афсуски маълум эмас”.
Хозирда Навоий номли Ўзбекистон давлат кутубхонасида Н.В.Димитровский тузган 5 та тўплам сақланмоқда . бу хажм жихатидан кичик бўлган. 1871-1878 йилларда чиққан “Туркистанские ведомости” газетасидан олинган ўлкашунослик мазмунидаги мақолаларни ўз ичига олувчи китоблардир. Оттискалар бир хил хажмдаги брошюраларга жилдланган. Тўпламлар босмахона усула билан ишланган титул вароғига
Шу кутубхонада сақланаётган Н.В.Димитровскийнинг бўқа 17 томли тўплами қўлами жихатидан бир хил эмас: буларда хам газеталардан қирқиб олинган хабарлар киритилган. Улар, асосан нашр қилинган вақтига мувоффиқ, хронологик тартибда жойлаштирилган баъзи бир вақтли матбуот нашрларининг номлари йўқ, балки улар тасодифан қирқилиб кетгандир. Лекин тузувчи у маълумотлар қўл билан ёзиб қўйишни эп кўрмаган.
Бу тўпламларнинг ташқи кўриниши Межов тўпламларидан ўзининг содда ишланганлиги билан ажралиб туради. Қирқиб олинган материаллар қоғозга елим билан ёпиштирилмай, муқоваланган”. Фақат 4 та том “Туркистанский сборник” деб ёзилган сарлавха берилган тиул варағига эгадир. Шу ёзувлар хамма томонларнинг тикилган жойида босилган, унинг ташқари 6 томнинг муқоваларида номери хам босилган хеч бир томнинг мундарижаси йўқ . Тўплам Е.К.Бетгер томонидан номерланган, у хамма томларни безатиб, мақолаларни “Туркистанский сборник Н.В.Димитровский» номли альфавит картатекасини тузди.
Э.К.Бетгер «Новые материалы Туркистанский сборники” мақоласида, Н.В.Димитровскийнинг 17 томли тўплами 1840-1890 йилларда нашр этилган 186 мақолаларни ўз ичига олади. Шу материалларнинг 72% В.И.Межов тўпламига кирмайди, шунинг учун хам Н.В.Димитровский тўпламлари Ўрта Осиё ўлкасини хар томонлама ўрганувчи тадқиқотлар учун қизиқарли маълумотлар бера олди.
1910 йилга келиб»Туркистон тўплами” ни тузишга библиограф А.А.Семёнов жалб қилинди. У ўзига юклатилган вазифани 1916 йил охиригача давом эттирди. А.А.Семёнов 1888 йилдан кейинги чиққан тўпламларнинг олдинги тузувчилари тушуриб қолдирилган мухим материалларни имкони борича йиғиш билан шуғилланди. «Туркистон тўплами» нинг Тошкент даврини ўрганар эканмиз, биз унинг мазмунини кескин ўзгарганини айниқса 1910 йилдан сўнг А.А.Семёнов рахбарлиги 544 томдан бошлаб бутунлай бошқа режада тузила бошланди. «Туркистон тўплами” нинг бу даври, - деб ёзади. Ўзбекистоннинг таниқли китобшунос-библиографи Е.К.Бетгер, -хақли равишда Семёнов даври деб аталиши мкмкин.
1906 йил июль ойидан бошлаб Туркистон халқ кутубхонаси назорат қўмитасининг аъзоси бўлиб келган А.А.Семёнов бу кутубхонанинг илмий ишида актив фаоллик кўрсатди. 1910 йилда (Димитровскийнинг вафотидан сўнг) у “Туркистон тўплами» ни тузиш ишларига рахбарлик қилди. А.А.Семёновга «Туркистон тўплами» ни тузишга бошчилик қилишнинг топширилиши, -деб ёзади Е.К Бетгер,- энг олий жаноб ишдир, чунки Тошкентда ундан бошқа хеч бир киши бу ишга Семёновчалик тайёр эмас эди. А.А.Семёнов ўзига юклатилган вазифага жуда жиддий қаради ва илгари чиққан томларнинг тузилиш усулини қатъий равишда бутунлай қайта кўриб чиқди.
Ўрта Осиёнинг Чор Россияси томонидан босиб олинаётган даврида Англия ва Россия муносабатлари фақат рус газеталаригина қизиқтириб қолмай, балки чет эл матбуотининг хам диққатини ўзига тортган эди. Шунинг учун Межов кўп сонли кичик мақолаларни хам «Туркистон тўплами» га киритишга тамоман хақли эди.
ХХ асрнинг бошларига келиб, ижтимоий-сиёсий холат ўзгарди: газеталар сони кўпайди, кўпгина газеталар ўзининг илгариги ахамиятини йўқотади, хусусан “Туркистанские ведомости” газетаси ўнинчи йиллар бошларидаги ўзининг ўлкашунослик характерини йўқотади. Энг асосий ва айрим нашрларда Ўрта Осиёга бағишланган кўплаб жиддий илмий ишлар пайдо бўла бошлади. Шунинг учун хам Межовдан кейин биринчи 127 томни тўлдириб ташлаган кўпинча хеч асоссиз газетадан қирқиб олинган материалларни хисобга олиш холатга А.А.Семёнов чек қўйди. Шунга кўра Семёнов узоқ йиллар давомида йиғилган материалларни ўрганиб, саралади ва фаолиятига кирувчи маъсули бўлган биринчи иккита томни (544-545) 1914 йилдагина чиқарди. 545-томга бари-бир газетадан қирқиб олинган 30 га яқин эн мухим материалларни киритди. Шу томга иқтисодчи олим В.В.Дининнинг Зарафшон дарёси юқори қисмида яшаётган тоғли ахолининг иқтисодий хаётига бағишданган тадқиқотини хам қўшади.
3.1 “Туркистон тўплами”нинг давом эттирилиши

«Туркистон тўплами» ислох қилиш асосий мохияти шунда эдики, бу тўпламнинг хар бир томини А.А.Семёнов муайян бир мавзуга бағишлаб уларни система холатига келтирди. Агар бу холат Межов ишларида оз-оз сезилган бўлса, ундан кейинчалик Семенов фаолиятидаги тўпламда аввалги библиографияларнинг хатолари хисобга олинган эди. Масалан, махсус «Известия Русского-Географического обшества” га мансуб хамма журналларнинг Туркистон ўлкасига доир мақолалари йиғилганлиги ана шундай изчилик хисобланади. А.А.Семёнов рахбарлигида тузилган томлар материалларини системалаштириш ғояси ўзидан олдингилар анънасига қўшилган янгилик ва ўзига хос принтсп бўлиб қолди. Бинобарин, 544 – томдаёқ 8 мақоладан 5-таси бир мавзуга (Бухоро хонлиги вилоятининг тавсифига) бағишланганини кўрамиз, баъи томлар (546-548, 570, 588-589, 591)тарих ва археология (599) мемумарлар,(555-566,567,584,569) этнография, (556-557,587)филология, (581) беллетристика, адабиётшунослик, (551, 560, 579) ер ислохати, мустамлакичилик, (561-564,574) қишлоқ хужалиги шахар-қишлоқлар масалалари (590), каби ўнлаб сохаларга оиддир.


А.А.Семенов Ўрта Осиё хақидаги барча маълумотлар йиғиш қийинлигини тушуниб, «Тўплам” томларда ўша вақт Туркистондаги энг мухим нарса ва ходисалар ахборотини беришга интилди. Шу нуқтаи-назардан А.А.Диваев ишларига бағишланган 566-569 томлар диққатга сазавордир. Улардан олимнинг этнографияга тегишли 59 асари киритилган. 556-557 ва 587 томларда ўша давр Ўрта Осиё лингвистикаси бўйича олимнинг 15 та филалогик иши киритилган. Туркистонда ердан фойдаланиш аграр масалалар бўйича материалларни ўз ичига олган. 576,578 га 580-томлар эътиборга лойиқдир. Туркистон хаётига бағишланган тўпламнинг А.А.Семёнов томонидан тайёрланган 48 томида 240 та китоб ва журнал мақолалари хамда 30 та газета мақолалари ўрин олган.
Шуни таъкидлаш керакки, материал йиғиш вақтида А.А.Семёнов тўпламга муаллифлар ўз имзоси билан унга тақдим қилишган асарларни хам киритиб юбориб, китоб муаллифларининг тахаллусларига бахо бериб, энг яхши асарларга изох берган. Бевосита ўзи тузган томлар учун А.А.Семёнов шундай мундарижа тузган, фақат охирги 112- томда унинг Тошкентдан кетиб қолиши туфайли бу иш бажарилмай қолган.
А.А.Семёновнинг Тошкентда кетиши билан “Туркистон тўплами” устида иш тўхтадилди.
Шу тўпламларни бир-бир варақлар эканмиз ўлка хаёти батафсил куз олдимизга келгандай туюлади. Рус чоризмнинг Туркистондаги мустамлакачиликка қаратилган харакати, Ўрта Осиё хонликларининг босиб олиниши ёки тобе қилиниши ўлканинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий тузуми ва унинг қандай қилиб мустамлакага айлантирилиши Ўрта Осиё халқларининг тарихи ва этнографияси каби нодир материаллар буларнинг хаммаси ўз даври матбуотида ёритилган, бой мерос “Туркистон тўплами” дан жой олган.
Туркистон бўйича турли мавзу устида ишлаётган тадқиқотчи учун марказий шахарда кутубхоналари каталог ва картотекаларини титкилаш» ўз мехнатини бефойда ишларга сарфлаш, қисман йўқолган газета ва журналларни топиб, (агар улар фондда сақланган бўлса) ўнлаб конспект кўчиришнинг кераги йўқ. Бунинг учун қўрсаикич ёрдамида “Тўплам” га мурожат қилишнинг ўзи етарли. Унда йиғилган бой ва ранг-баранг материаллар тадқиқотчи қизиққан мавзу бўйича хамма саволларга жавоб бера олади. Зотан, 1867 йил Туркистон чоризм томонидан истильо қилиниши ва генерал-губернаторлик ташкил топиши” Петербург ва Москва газеталари сахифаларида эълон қилинган бахо мақолалар ва бундай мақолаларни тадқиқотчилар учун зарур бўлган фактлар қабилалар билан тўқнаштиради ўлканинг чоризм манфаатларига мос ўзлаштирила бошланиши, уни бошқариш ҳақидаги низом лойихалари, чоризм маъмуриятини дастлабки қадамлари, келганларида унинг махаллий халқ билан муносабати, рус қўшинларининг ўлка ичкарисидаги истильочилик юришлари ва рус империяси уруш харакатларининг Европада бахоланиши-буларнинг хамма-хаммаси биринчи томда ўз аксини топган.
“Тўплам ” нинг бешинчи томидан бошлаб савдо-сотиқ, Ўрта Осиё бозорлари, ўлканинг тижорат сохасидаги ички ва ташқи имкониятлари хақида жуда кўп мақолалар йиғилган. Шу томда инжинер Татариновнинг “Горний журнал” да босилган. Коратовдаги тошкўмир қатламлари ва уни ишлаб чиқариш хақидаги ахборотномаси ўрин олган. 14 томда эса биз унинг империя тоғ департаментига ёзган Туркистон вилоятида тошкўмир қазиш иўларининг олиб борилиши хақидаги ахборотини кўрамиз. 16, 60 ва 72 томларда Татарин конлари хақида маълумотлар бор.
Шу йўсинда ўлка хаётига тегишли кўплаб бошқа фактларни кузатиш мумкин.
“Тўплам”нинг 6-7 томларида Самарқанд, Ўратепанинг забт қилиниши ва Бухоро хонлигининг қўлга киритилши хақида материаллар берилган. Айниқса, Қўқонхонлигининг босиб олиниши воқеалари жуда мукаммал ёритилган. 23-томда тарихий-иқтисодий маълумотларни берувчи бир неча газета материаллари бор. 30-томда К.Н.Саручаев тахрири остида чиққан “Военной статистический сборник” берилган. 114 томда 1875 йил босилган “Военний сборник” дан олинган мақолани учратамиз . Бу мақола Қўқон хонлиги тарихини то 1875 йил русларнинг водийда ўтказган қирғини ва унда содир бўлган воқеалар тавсилоти билан таништиради. 117 томда “Военний сборник” да босилган юқорида таъкидлаганимиздек 3 та мақола 1875 йилда бўлган хонликларга қарши харбий харакатларга бағишланган мақола муаллифлари бундай антигуманистик сиёсатини салбий хужжатлар асосида баён қилиб берадилар. Межов хам харбий харакатлар хақида «Русский мир” ва Русский инвалид” газеталарида босилган мақолаларни тўпламнинг бир томига киритилган эди. Булардан ташқари 125, 126, 148, 152, 185 томларда хам рус чоризмнинг истильочилик масалаларига бағишланган жуда кўп газета ва журнал мақолалари ва алохида китоблар борлигини қайд қилиш керак. В.И.Межов ташаббус солган “Туркистон тўплами” жумхуриятимиз ўтмиш маданиятини ёритиб берувчи мухим хужжат дейиш мумкин. Масалан, тўпламда Қўқонхонлиги тарихи, иқтисоди, савдо-сотиқ масалалари, унинг чоризм томонидан босиб олиниши тарихи каби масалалар билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун мухим манба эканлигини таъкидлаш ўринлидар. Шунингдек Хивахонлигига қарши казакларининг юришидан тортиб, то рус армиясининг 1873 йилдаги юришгача хамма харбий юришлар ёритилган. Охирги харбий юриш хақидаги материалини В.И.Межов 42 томдан ИИИ томгача жойлаштирган. Тўпламнинг бу бўлимини 1872 йил Оренбург юнкерлар билим юртида харбий мутахассис Потто томонидан ўқилган «О степной походах” деб номланган лекциясини бериш билан бошлайди, ундан кейин харбий юришни стратегик тактик харбий-маъмурий, ташкилий томондан ёритувчи мақолалар киритилган. Сўнгра юришни бевосита хар томонлама ёритиб берувчи газета мақолалари, телеграф хабарлари, ва ахборотлар жойлаштирилган. «Военный сборник», “Вестник Европа” журналлари Соболев, Костенко, Ибрагимов, Колоколтсев ва бошқаларнинг Хива юришига оид турли нуқтаи-назардан ёзилган мақолаларини босиб чиқарган эди.
Тўпламнинг 38 томига рус армиясининг Туркистон ўлкасига қилган юришларида бевосита қатнашган Америкалик журналист Мак-Гаханнинг Америкада нашр қилиниб, 1875 йилда рус тилига таржима қилинган 1873 йилги воқеалар хақида тўла хикоя қилувчи китоби киритилган. Кейинги томларда эса босқинчилик юришлар хақида хотиралар, географик-этнографик ва статистик хабарлар ўрин олган.
1875 йил харбий харакатлардан сўнг ўлкани ўрганиш ва ўзлаштириш ишлари бошланиб кетди. Айниқса, Хива юришларидан кейинги йиллар рус экспедиция ва тадқиқотларга бой бўлган даврлар эди.
Экспедицияларнинг мақсадлари турлича бўлиб, баъзи бирлари географик тадқиқотлар билан шуғулланса, бошқалари ўлкани ишлаб чиқариш кучлар билан танишиш учун материаллар йиғар эди. Айримлари эса чоризм империясининг позициясини мустаҳкамловчи сиёсат эди. Типографик ишлар, астрономик кузатишлар, статистик материаллар тўпланиб, бу ишларнинг натижалари аввало вақтли нашрлар саҳифаларида алохида хабарлар, хисоботлар кўринишида, кейинроқ эса - Орол-Каспий экспедицияси асарлари, Пржевальский саёхати, И.В.Мушкетовнинг геология бўйича асарлари, Н.А.Северетсовнинг Тян-Шан тоғлари мамлакатлари саёхати ва тадқиқоти каби кўп томли асарларда босилган. Шунингдек Н.А.Маев, З.Ф.Ошанин, А.П.Федченко ва бошқаларнинг ишлари, буларнинг хаммасини Межов «Тўплам” га йиққан эди. Булардан ташқари, ўлканинг махаллий хаётини мукаммал равишда ёритиб берувчи этнографик очерклар ва кўп томли асарлар, алохида олинган газета мақола ва хабарлар ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик халқларининг урф-одатларини этнографик турмушини ёритиб беради.
Петербургда Россиянинг шарқда юритган мустамлакачилик сиёсати, иқтисодиёти ва тарихини ёритиб берувчи Терентев, Венюков, Григорев, асарлари Марко Поло Вамбери, китоблари таржима қилиниб, нашр этилар эди. Рус-инглизларининг Ўрта Осиё ва Шарқдаги муносабатларини тўла ёритиб берувчи материаллар йиғилган .
Тўпламда фақат рус тилидаги китоб ва газета мақолаларгина эмас, балки рус тилидаги жуда кўп хорижий адабиётлар хам йиғилган.
Туркистон тарихи, иқтисодий хаёти, савдо-сотиқ ишлари, статистика, этнография масалаларини тақиқот қилувчи ёки уларни тахлил этувчи “Туркистон тўплами” шу масалалар бўйича тўлиқ материал бера олади.



Download 129.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling