Курс ишлари вариантлари


Масалани ечиш алгоритмини тузиш


Download 413 Kb.
bet2/7
Sana10.04.2023
Hajmi413 Kb.
#1348677
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Infarmatika uslubiy qollanma

Масалани ечиш алгоритмини тузиш.

Бу босқичда берилган масаланинг математик маъноси, яъни алгоритми блок-схема тарзида ифода этилади. Тузилган блок-схема алгоритмнинг барча хоссаларини ўз ичига қамраб олиши, яъни умумийлик, натижавийлик ва аниқлилик хосаларига эга бўлиши керак.


1.3. Масаланинг алгоритмик тиллардаги дастури.
Масалага пухта ўйлаб тузилган алгоритм тайёр бўлганидан сўнг дастурлаш бўлимига ўтиш ҳам мумкин. Дастурни Турбо Паскаль ва С++ алгоритмик тилларида тузилади. Йўл қўйилган хато ва камчиликлар тузатилади.
Дастурда ички ва ташқи изоҳлар келтирилган бўлади. Ички изохлар дастурнинг хар бир бажарилаётган қаторига келтирилади ва бу изохлар дастурнинг бажарилишини кузатиб бориши керак. Улар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин;

  1. Дастур номи;

  2. Дастурчининг исми-фамилияси ва гурухи;

  3. Киритилаётган маълумотлар хақида;

  4. Ишлатилаётган ўзгарувчилар ва уларнинг вазифаси;

  5. Чақирилаётган қисм-дастурлар;

  6. Дастурнинг ечилиши давомида юзага келиши мумкин бўлган баъзи хатоликлар ҳақида.




    1. Дастурни ишга тушириш

Дастурни ишга тушириш – илмий-тадқиқот ишларидан бири ҳисобланиб, у диққат-эътиборни ва вақтни талаб этади. Бу жараён давомида талаба компилятор (транслятор) кўрсатган хатоликларни бартараф этишни ўрганади. Шу ўринда қуйидагиларни маслахат берилади:



Хар бир натижани алоҳида чиқариш оператори орқали ифода этинг, шунда хатолик айнан қаерда юзага келаётганини топиш осонлашади;
Мураккаб ифодани содда ифодаларга бўлиб-бўлиб ёзинг; хатоликлар сони камаяди;
Анализ қилиш учун етарли даражада натижаларни олинг, ортиқчаси чалғитиши мумкин.

  • Натижаларни таҳлил қилинг.



Курс ишлари вариантлари.



Download 413 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling