Курс лойиҳаси намунаси Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Хом ашё материалларининг хусусиятлари


Download 203.64 Kb.
bet4/10
Sana23.12.2022
Hajmi203.64 Kb.
#1050160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Sirojiddin kurs

1.2 Хом ашё материалларининг хусусиятлари

Таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғ-жинси гипсни (CаSО4∙2Н2О), сувсиз гипс деб аталувчи ангидрид тошни (CаSО4) ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб гипсли боғловчилар олинади. Стандартда кўрсатилишича, биринчи нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида CаSО4∙2Н2О нинг миқдори 90%, иккинчи нав учун эса 65% дан кам бўлмаган табиий гипс-тош керак.


Табиий гипс-тош оқ рангли, қаттиқлиги 2 (Моос шкаласи бўйича) зичлиги 2200….2400 кг/м3 бўлган жинсдир. Гипс-тош захираларининг энг каттаси Ўзбекистонда Фарғона вилоятида мавжуд (Қувасой гипс кони).
Гипсли жинслар одатда маълум миқдорда гил, қум, оҳактош, битумсимон моддалар ва бошқалардан ташкил топган.
Қувасой конидан олинган гипс тошининг кимёвий таркиби 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал
Қувасой кони табиий гипс тошининг кимёвий таркиби



Моддалар миқдори, %

CaO

SO4

SiO2

Al2O3

Fe2O3

MgО

H2O хим. боғланган

CaSO4·2H2O

30.84-32.69

38-44.79

0.84-5.78

0.21-1.48

0.16-0.45

0.47-2.39

17.2

85

ГОСТ 4013-82 бўйича гипс боғловчилар ишлаб чиқариш учун 1 - синф хом ашёси таркибида CaSO4·2H2O миқдори камида 95%, 2-синф хом ашёсида камида 90%, 3-ва 4-синфларда эса 80 - 70% дан кам бўлмаслиги керак.
Қувасой конининг гипс тоши жинслари таркибида 1-10% гача аралашмалар мавжуд. Ушбу коннинг гипс тоши таркибидаги CaSO4·2H2O миқдорига кўра биринчи синфга киради.
Таркибидаги аралашмаларни тури ва миқдорига қараб гипс тошининг ўртача зичлиги 2,2-2,4 г/см3 га тенг. Гипс чақақ тошининг уйма зичлиги 1200-1400 кг / м3, намлиги 3-5% оралиқда ўзгарувчан. Гипс тошининг намлиги турли партияларида ўзгариб туради ва унинг физик хусусиятларига, нисбий намлигига, йил фаслига ва сақлаш шароитларига боғлиқ
Лойиҳаланаётган заводда қурилиш гипсини ишлаб чиқариш учун Қувасой конидан етказиб берилган 300 мм ўлчамда гипс тошидан хом ашё сифатида фойдаланилади.



Download 203.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling