Курс лойиҳаси намунаси Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 203.64 Kb.
|
Sirojiddin kurs
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корхонанинг боғловчи ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш дастури
- 1.5. Юк оқимларини ҳисоблаш 3-жадвал Қурилиш гипси ишлаб чиқаришда юк оқимларини ҳисоблаш
- 1.6. Хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар омборларини лойиҳалаш
1.4 Корхонанинг иш режимини аниқлаш
Қурилиш гипсини ишлаб чиқаришда табиий икки сувли гипс тоши асосий компонент сифатида ишлатилади. β-гипс 1600C ҳароратда айланувчи печларда ва гипс пишириш қозонларида 1400C ҳароратда гипс тошини, олдиндан майдалаб ва саралаб пишириш йўли билан олинади. Қуритиш барабанлари узлуксиз ишлайдиган агрегатлар бўлганлиги туфайли уч сменали ишлаш режимини таъминланиши керак. Узлуксиз ишлашда корхонанинг йиллик вақт фонди қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: Тф.кор.=(365 - n) = 3∙8( 365 - 15) = 8400 cоат / йил бу ерда, n - йирик таъмирлаш учун кун сони (қабул 15 кун қабул қилинади). 2-жадвал Корхонанинг боғловчи ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш дастури
Хом ашё материалига технологик лойиҳалаш меъёрлари бўйича талабларидан келиб чиқиб солиштирма сарф 1,25т / т ни ташкил қилади, яъни 36·1,25=45 т/соат. 1.5. Юк оқимларини ҳисоблаш 3-жадвал Қурилиш гипси ишлаб чиқаришда юк оқимларини ҳисоблаш
1.6. Хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар омборларини лойиҳалаш Омборлар технологик лойиҳалаш меъёрларига асосан, юк оқимларининг ҳажми ва технологик тармоқнинг ишлашини ташкил этиш учун қабул қилинган шартларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. Хом ашё ишлаб чиқариш цехларига заводнинг хом ашё омборларидан етказиб берилади. Омбор турларини танлаш технологик ва техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан белгиланади. Ёпиқ омборлар асосан сақланаётган материалнинг сифат хусусиятларининг барқарорлигини таъминловчи омборлардан фойдалани-лади. Омбор тўғри ишлаганда кирувчи транспортни тез тушириш, ишлаб чиқаришга хом ашёни узлуксиз етказиб бериш ва транспорт операцияла-рининг энг кам харажатини таъминлайди. Омборлар ҳажми минимал бўлиши керак, бу эса корхонанинг айланма маблағларидан фойдаланишни оширади. Хом ашё омборларида материал захираси меъёрларига кўра омбордаги фонд: жорий - 2 кун, суғурта - 1 кун. Тайёр маҳсулотлар учун: жорий - 2 кун суғурта - 1 кун Бу маълумотлар асосида омборда сақланаётган хом ашёнинг жорий ҳажми қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: Vматер.= Qсут.∙ 3 бу ерда: Qсут. - кундалик материал истеъмоли, м3; 3-омбордаги материалнинг умумий захираси, кун. Шундай қилиб, омборда сақланадиган гипс тошининг ҳажми: Vгипс.=2723.76 ∙3=8171.26 м3. Ҳисобланган хом ашё ҳажми учун омбор ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Vомб.= Vматер / К бу ерда К - омбор ҳажмидан фойдаланиш коэффициенти (К =0.8) Гипс тоши омбори ҳажми Vомб = 8171.26/0, 8=10214.1 м3 Омбор кенглиги (в) сақланаётган материалнинг табиий қиялик бурчагини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган баландлигига қараб берилади. в=18 м; Омбор узунлиги қуйидаги формула билан аниқланади: Lомб= Vомб /Ғомб, бу ерда Ғомб - омбор кўндаланг кесимининг материал билан тўлдирилган юзаси ( кичик расм кўринишида белгиланади). Lомб =10214.11/90=113.49 м Омбор узунлиги 120м деб қабул қиламиз. Download 203.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling