Курс лойиҳаси намунаси Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
-расм. Қурилиш гипсини айланма печларда куйдириш схемаси
Download 203.64 Kb.
|
Sirojiddin kurs
5.1-расм. Қурилиш гипсини айланма печларда куйдириш схемаси:
1-қабул қилувчи бункер; 2- Лотокли таъминлагич; 3 – Тасмали конвеер; 4 – Болғали майдалагич; 5-Элеватор; 6- Шнек; 7-Гипстош бункери; 8,24 - Тарелкали таъминлагич; 9-Айланувчи печь; 10-елеватор; 11-куйдирилган гипстош бункери; 12-чанг чўктирувчи камера; 13,15,17,20,21,23,25 – шнеклар; 14 вентилатор; 16-элеватор; 18,19-тайер маҳсулот бункери; 22-шарли тегирмон; 26 – Қириб олувчи конвеер; 27-кўмирни пневмомеханиқ юклантирувчиси; 28-кўмир бункери. Куйдириш боғловчилар ишлаб чиқаришда асосий технологик операция ҳисобланади. Куйдиришда эндотермик реакция содир бўлади: CaSO4·2H2O= CaSO4·0,5H2O+1,5H2O 1кг яримгидрат ҳосил бўлишида 588 кЖ иссиқлик ютилиши билан содир бўлади. Гипс тошни сувсизлантириш пишириш қозонларида, айланма, шахта печларида, буғлатгич ускуналарида ва бошқа жиҳозларда амалга оширилади. Гипс пишириш қозонлари энг майин туйилган гипс тошини иссиқлик билан ишлов бериш учун ишлатилади. Қозонда гипс қуйидагича пиширилади: Қурилишбоп гипс ишлаб чиқаришнинг оддий ва кенг тарқалган усули олдиндан майдаланган гипс тошни қозонларда пиширишдан иборат. Қозонлар тўхтаб-тўхтаб ва узлуксиз ишлаши мумкин. Тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган қозон ҳажми 3 дан 15 м гача бўлган, ичига ғишт териб қопланган пўлат цилиндрдан иборат (1-расм). Қозон ичига тўртта ўт қувури ва куракли тик вал аралаштиргич жойланган, ҳамда қозон тагида ўтхона мавжуд. Аланга қозон тубини иситгандан кейин ҳалқасимон қувурга киради ва қозоннинг пастки, ўрта ва юқоридаги қисмини иситиб, пастки ва юқори қувурлар орқали ўтади. Пишириш жараёнида 1-3 соат давомида гипс узлуксиз тез аралаштирилади ва бир меъёрда қиздирилади, бу эса юқори сифатли бир жинсли маҳсулот олишни таъминлайди. Пишириш тугагандан сўнг гипс қозоннинг пастки қисмидаги тушириш тешиги орқали етилтириш бункерига келади ва бу ерда 20-40 минут давомида сақлаб турилади. Материалнинг иссиқлиги ҳисобига қўшгидратнинг қолган доналари сувини юқотади. Гипс пишириш қозонларнинг камчилиги узликли ишлаши бўлиб, унинг унумдорлигини чегаралайди ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришни қийинлаштиради. Ҳозирги вақтда гипс айланувчи печларда пиширилади. Айланма печь сифатида қуритиш барабанларидан фойдаланилади. Қуритиш барабани таянч валик устида айланадиган пайвандланган пўлат цилиндрдан иборат. Барабан 3-50 горизонтга 3-500 қиялик билан ўрнатилади ва электр двигатель билан айлантирилади. Агар печдаги иссиқ газлар ва материалларнинг ҳаракат йўналиши бир-бирига тўғри келса, барабан тўғри-дан-тўғри оқим (прямоток) тамойили асосида, агар йўналиш бир-бирига тўғри келмаса-қарши оқим (противоток ) тамойили асосида ишлайди. Иккинчи схема ёқилғи сарфининг камлиги билан характерланади. Пишириш учун қуритиш барабани одатда майдаланган гипс тошни 10-20 ва 20-35мм ларини қабул қилади.10-20 ва 20-35мм фракциялар алоҳида-алоҳида пиширилади. Пишириш 1600C ҳароратда олиб борилади. Фракцияси таркибида 0-10мм доналар миқдори 5% дан кўп бўлмаса чиқинди маҳсулот ҳисобланади. Агар унинг миқдори 5% дан кўп бўлса гипс пишириш қозонида 1400С пишириш орқали чиқиндисиз технология ҳосил қилиш мумкин. Пиширилган гипс доналари шарли тегирмон таъминлаш бункерларига йўналтирилади ёки тиндирувчи камерага юборилади. Гипс доналари № 02 элакда кўпи 10-12% қолдиқ қолгунча бир ёки икки камерали шарли тегирмонларда майдаланади. Гипс одатда пневматик транспорт орқали юмалоқ силослар етказиб берилади ва сақланади. Гипс ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари айланувчи печларда пишилиши узлуксиз бўлиб, уни автоматик бошқаришни амалга ошириш осон. Гипс олишнинг бу усули жуда тежамли. Ёнилғининг 1 тоннага сарфи 45-50 кг, электр энергияси-15-20 кВт соатга тенг. Айланма печларда пишириш йўли билан олинган қурилиш гипсининг сувга талабчанлиги (48-55%) пишириш қозонида олинган гипснинг нормал қуйиқлигига (60-65%) нисбатан камлиги билан характерлидир. Бундан ташқари, тегирмонларда гипсни туйишда гипс тоши қолдиқлари сувсизла-нади ва унинг модификацион таркиби текисланади. Гипс ишлаб чиқариш-нинг бу усули маҳаллий ва ҳорижий амалиётда кенг миқёсда қўлланилади. Download 203.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling