Курс лойиҳаси
БЕРИЛГАН ЭКСПЛУАТАЦИЯ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА УЧАСТКАДА РЕЛЬС ТИПИНИ ТАНЛАШ
Download 0.93 Mb.
|
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ
БЕРИЛГАН ЭКСПЛУАТАЦИЯ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ БЎЙИЧА УЧАСТКАДА РЕЛЬС ТИПИНИ ТАНЛАШ
Рельс ва йўл юқори қурилмаси конструкциясининг энг мақсадга мувофиқ типини муайян шароит учун танлаш батафсил техник ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоб, эксплуатация таҳлили ва ҳисоби, илмий тадқиқотлар ва синчиклаб лойиҳалаштириш асосида амалга оширилади. Рельс типи 1 м рельснинг q, кг/м массаси билан аниқланади. Фараз қилинаётган максимал юк ташиш жадаллигига боғлиқ равишда Гмах, ; ўққа тушадиган максимал динамик кучланишга [(1+α v ) P] max ва рельслар сифатига боғлиқ равишда (1) шарт бажарилиши лозим: (1.1) Бунда Р – ўққа тушадиган статик юк, т, вазифага мувофиқ; V – поездлар ҳаракат тезлиги, км/с; а=1,2 вагонлар учун ва а=1,13 локомотивлар учун: λ р =2 рельслар сифатини ҳисобга олиш коэффициенти: стандарт ишлаб чиқарилган тобланмаган рельслар учун λ р = 1, ҳажмли-тобланганлари учун λ р = 1,5 ÷ 2; курс лойиҳасида ҳажмли-тобланган рельслар қабул қилинган, λ р =2 Q нинг (1.1) формуласи бўйича олинган кўрсаткичи, бундан ташқари, қуйидаги шартларга мос келиши керак [1]: локомотивлар учун q ≥ 2,25 Р max , кг/м (1.2) q ≥ 2,25·20=45 кг/м вагонлар учун q ≥ 0,46 V max ; кг/м (1.3) q ≥ 0,46· 147 = 66,15кг/м ; кг/м кг/м (1.4) q нинг топилган тўрт кўрсаткичидан рельснинг энг кичик (минимал) зарур массаси сифатида максимал масса қабул қилинади. Рельснинг зарур массаси аниқланганидан сўнг ҳисоб-китоб массасига энг яқин стандарт типдаги рельс (энг яқин оғирроқ) қабул қилинади. Рельс ҳисоб массаси Р75 рельс массасидан оғирроқ бўлиб чиқса, Р75 рельси қабул қилинади. Қулайлик учун ҳисоб-китоблар жадвал шаклида бажарилади (1-жадвал). Ҳисоб-китоб натижасида олинган рақамларни таҳлил қилиб, қуйидагича хулоса қилиш мумкин. Йўлга ётқизиш учун Р43 типидаги рельс зарур, чунки рельснинг максимал ҳисоб-китоб массаси (1 м рельснинг массаси Р43-44,65 кг, Р50-51,67 кг, Р65-64,72 кг, ва Р75 учун 74,41 кгга тенг). Рельс типининг бу каби дастлабки ҳисоб-китобидан сўнг батафсил техник ва техник-иқтисодий таҳлил амалга оширилади: йўл мустаҳкамлик ва турғунликка ҳисобланиб, кўриб чиқилаётган вариант нисбатан кам қувват ва кўп қувват типлар билан солиштирилади. Рельснинг талаб этилган массаси ҳисоби 1-жадвал
Келтирилган харажатлари камроқ, мустаҳкамлик ва турғунлик талабларига жавоб берадиган Р75 маркали рельс тури узил-кесил қабул қилинди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling