Курс лойиҳаси
Download 0.93 Mb.
|
КУРС ЛОЙИХАСИ ТЕМИР ЙУЛ ИЗИ
Wк = 0,455м/с;
Wy –худди шу ҳол, (шерстга қарши) йўналишда усовикка урилганида, Wy =0,917 м/с; айрилар – эгилувчан, кесувчи типидаги; стрелка бруслари – ёғочдан; маҳкамланиши – алоҳида-алоҳида; перегондаги шпалалар эпюраси – 1840 дона/км; яъни стрелкали ўтказгичга яқин келган участкадаги шпаллар ўқлари орасидаги ўртача масофа апер=0,545 м; Крестовина –(йиғма қуйма ўзак(сердечник)ли, усовикларнинг энг кўп едириладиган қисмлари умумий қуйиладиган типли); Колея (икки рельс орасидаги масофа) кенглиги S0 перегонда ва стрелкали ўтказгичнинг ҳар икки йўналиши бўйлаб –1520 мм; Стрелкали ўтказгичга ўрнатиладиган рельс тури, (курс лойиҳасининг 1 б. ҳисоб-китобларига мувофиқ). Ҳисоб-китоб натижалари асосида қўшимча равишда қуйидаги дастлабки ўлчамлар белгиланади: (2.1) Қабул қилинган R0, м (1 м гача аниқлик билан яхлитланади); Айри учидан ташқарида айри радиуси ва ўтказгич эгри чизиғи радиуси: (2.2) Қабул қилинган R = Rс , м (1 м гача аниқлик билан яхлитланади). Ён йўналиш айрисининг бошланғич бурчаги = (2.3) Бунда δ max – ғилдирак айрига урилганида рама рельси ва ғилдирак (гребени)нинг ишчи чеккаси ўртасидаги максимал мумкин бўлган тирқиш (зазор), δ max =0,036 м [1] δ max =0,030 [9,162] : sin βн=0,01215168 cos βн=0,999926165 βн=0,012145868 рад; βн=0,6963 градус; βn бурчагининг катталиги конструктив нуқтаи назардан 0,333333 даража (градус) (ёки 0,005818 рад) дан кичик деб қабул қилиниши мумкин эмас. Агар βн катталиги (2.3) формулага биноан ҳисоб-китоб натижасида 0,333333 даражадан кам бўлиб қолса, у ҳолда βн бошланғич бурчакни айри етарлича пишиқлик(мустаҳкамлик)ка эришиши, 0,333333 даражада таъминланиши шарти билан белгиланиши ва R0 радиуси қуйидаги [1] формулага биноан қайта ҳисоб-китоб қилинади: ,м (2.4) бунда βb – бошланғич бурчакнинг янги қабул қилинган ўлчами; βy – ғилдирак «тож»и(гребени)нинг ёнлама йўл айрисига урилиш бурчаги қуйидаги формулага биноан топилади: (2.5) R0 ни (2.4) формулага биноан ҳисоблаб топиш аниқлиги 1 мм гача. Кейинги ҳисоб-китобларда R0 катталиги (2.4) формулада кўрсатилган муайян кўрсатгичга биноан олиниши зарур. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling