Кутубхоначига ёрдам


Унутилган асарлар кўргазмаси


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Унутилган асарлар кўргазмаси – бу кўргазманинг 
вазифаси, баъзи сабабларга кўра китобхонлар томонидан 
фойдаланмай қўйилган бадиий ва илмий жиҳатдан машҳур 
бўлган китоблардан таркиб топиши мумкин. Бу кўргазма тури 
айниқса ёшлар учун аҳамиятли ҳисобланади. Уларнинг кўп 
қисми замонавий адабиётларни мутолаа қиладилар, ота-
оналаримиз қандай китоблар ўқиганликлари ҳақида унчалик 
ҳам маълумотга эга бўлмайдилар. Шулардан келиб чиққан 
ҳолда кўргазмаларни қуйидагича номлашимиз мумкин: “Ота-
оналаримизнинг севимли китоблари” ёки “Биз ўқиган китоб 
ва сен ҳам ўқи”. Бундай кўргазмалар икки авлод ўртасидаги 
ўзаро тушуниш, бир-бирини англаш мутаносиблигини 
мўътадиллаштиришга туртки бўлади ҳамда бугунги ёшларнинг 
ривожланиши учун замин яратувчи маънавий ва ахлоқий 
йўналишдаги китобларни қайтаришга ёрдам беради.
Экспресс-кўргазма - бирор-бир нашрнинг турли хил гу-
руҳдаги китобхонлар оммаси учун мўлжалланган қизиқарли 
мавзулардаги материаллардан ташкил топган кўргазмавий 
тезкор шакли. Бундай кўргазмалар маълум бир кун номига ёки 
бирор мавзуга мўлжаллаб ташкил этилса 3-5 кун оралиғида 
кўргазма сифатида кўргазмавий токчалардан жой олади. Ми-
сол тариқасида кўргазманинг марказида “Қизиқарли мақола”, 
“Диққат қилинг янги китоблар” номли китоб ёки мақола жой-
лаштирилиши мумкин. Бунда белгилаб олинган мавзуга оид 
турли муаллифлар томонидан тақдим этилган китоблар ёки 
мақолалар кўргазмадан жой эгалайди.
Китоб кўргазма экспозицияси – бу кутубхонада ўтказила-
диган кўргазмалар мавзусидан келиб чиққан ҳолда мавзуга 
оид аксессуарлар, буюмлар билан бойитилса кўргазма мавзу-
сига чуқурроқ кириб боришга имкон беради. Албатта кутуб-
хонада кўргазманинг мавзусига оид аксессуарлар мавжудлиги 
инобатга олиниши керак. Агарда кутубхона фондида бундай 
имконият мавжуд бўлмаса музейлар билан ҳамкорликда иш 
олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бунда айнан экспонат ёки ак-
сессуарларнинг аслидан фойдаланмасдан уларнинг суратла-
рини кўргазмавий қурол сифатида фойдаланиш мумкин.


45

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling