Кутубхоначига ёрдам
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
kutubhonachiga-yordam
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЎК 02(575.1) КБК 78.3(5 Ў) К 96 Кутубхоначига ёрдам
- УЎК 02(575.1) КБК 78.3(5 Ў) Масъул муҳаррир
- ISBN 978-9943-06-639-9 нашриёти, 2019 й. 3 МУҚАДДИМА
1 АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ КУТУБХОНАЧИГА ЁРДАМ ДАЙЖЕСТ Ахборот-кутубхона мутахассислари учун ёрдамчи қўлланма Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, Тошкент – 2019 2 УЎК 02(575.1) КБК 78.3(5 Ў) К 96 Кутубхоначига ёрдам : дайжест / Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ; тузувчи М. Камилова ; муҳар- рир Д. Мансуров; масъул муҳаррир У. Тешабаева – Тошкент : Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонанаси нашриёти, 2019. – 64 б. УЎК 02(575.1) КБК 78.3(5 Ў) Масъул муҳаррир: У. Тешабаева Тузувчи: М.Камилова Муҳаррирлар: Д.Мансуров О.Қиличбоев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ил- мий-методик ва тадқиқот хизмати томонидан нашрга тайёрланди. Ушбу дайжестда ахборот-кутубхона фаолиятига оид қабул қи- линган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунининг қисқача баёни ва шарҳи келтирилган. Дайжестда ахборот-кутубхона муассасаларида ўз иш фаолиятини юритишни бошлаган мутахассислар учун соҳага оид зарур маълумотлар берилган. © Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ISBN 978-9943-06-639-9 нашриёти, 2019 й. 3 МУҚАДДИМА Кутубхоначининг вазифаси нафақат фойдаланувчиларнинг қобилиятини аниқлаш, уларни тушунишдан иборат балки уларга ёрдам ҳам бериши керак. Фойдаланувчиларга профес- сионал даражада ёрдам бериш учун кутубхоначидан кўпгина билим ва кўникмаларни билиши талаб этилади. Кутубхона- чилик соҳаси кундан кунга ривожланиб бормоқда. У нафақат бадиий адабиётни шунингдек тараққиётга эришиш учун илм- фан ва техниканинг янги чўққиларга интилиши зарур. Мута- хассислик таълимига эга бўлган кутубхоначининг фаолиятини муваффақиятли бўлишига замин яратади. Ушбу қўлланма би- лан танишар экансиз – энг биринчи тўхталиб ўтишимиз зарур бўлган қисм бу мукаммал мутахассислик таълим йўналиши- дир. Бу йўналиш сизга нафақат кутубхоначилик соҳасининг хусусиятларини билдирибгина қолмай, балки сиз фаолият кўрсатаётган кутубхонанинг қулайликларини, янгиликлар би- лан бойитилиш, янгича хизмат кўрсатиш турларини кенгайи- шига ёрдам беради. Ушбу қўлланма, ахборот-кутубхона муассасаларида ўз иш фаолиятини юритишни бошлаган мутахассисларга қўл кела- ди. Қўлланмада кутубхоначилик фаолиятига тааллуқли бўлган бошланғич кўникмалар хосил қилиш учун мутахассисларга йўналишлар берилган. Мазкур қўлланмада кутубхона фаоли- ятининг барча жабҳалари қамраб олинмаган, кейинги қисм- ларда соҳанинг бошқа сир-асрорлари ҳақида батафсил тўхта- либ ўтамиз. Ҳурматли мутахассислар, қўлингиздаги ушбу нашр ўз хиз- мат фаолиятингизни бажариш чоғида Сизга беминнат кўмак- чи бўлиб ҳизмат қилади деган умиддамиз. 4 Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling