Кутубхоначига ёрдам
I. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИГА ОИД
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
kutubhonachiga-yordam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот-кутубхона фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари
I. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИГА ОИД
МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот-кутубхона фаоли- яти тўғрисида»ги 2011 йил 13 апрель ЎРҚ – 280 сонли Қонуни (http://lex.uz/docs/1769736) Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ушбу Қонун республика аҳолисига кўрсатилаётган хиз- матларнинг янги турини шакллантириш, кутубхоналар- нинг ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс маркази сифа- тида янги мавқеини белгилаш, турли идораларга тегишли ахборот-кутубхона муассасаларининг ўзаро ҳамкорлиги ва мувофиқлиги бўйича муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий ва жаҳон ахборот ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллашида асосий ҳуқуқий ҳужжат вазифасини бажаради. Қонун ахборот-кутубхона муассасаларини давлат то- монидан қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш, фондни тўлдириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ахборот-кутубхона муассасалари ҳамда фойда- ланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, айниқса, айрим тоифадаги фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизма- ти кўрсатишнинг алоҳида шартларининг белгиланиши би- лан янада аҳамиятлидир. Ахборот-кутубхона фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги 2006 йил 20 июлдаги 42-сон- ли Қонуни (http://lex.uz/acts/1022944). Ушбу Қонуннинг мақсади фан, адабиёт ва санъат асар- ларини (муаллифлик ҳуқуқи), ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи таш- 5 килотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришларини (тур- дош ҳуқуқлар) яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғ- лиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»- ги 2017 йил 8 сентябрдаги ЎРҚ-444-сонли Қонуни (http:// www.lex.uz/docs/3333797). Ушбу Қонуннинг мақсади болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муно- сабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунда ахборот маҳсулотлари ахборот маҳсулотини тақдим этиш ва (ёки) тарқатиш, шу жумладан уни сотиш (шу жумладан обуна бўйича тарқатиш), ижарага бериш, ахбо- рот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, оммавий ижро этиш (шу жумла- дан эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар восита- сида), телекоммуникация тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали айланиши кўрсатилган. Шунингдек, ахборот маҳсулотини унинг мавзусини, жан- рини, мазмунини ва бадиий безагини, муайян ёш тоифасида- ги болалар томонидан ундаги ахборотни қабул қилиш хусуси- ятларини, унинг таркибидаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, болалар- нинг ёш тоифалари бўйича тақсимлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бош- қаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ-369-сонли Қонуни. (http://www.lex. uz/docs/2381133). Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабат- ларни тартибга солишдан иборат. Мазкур Қонунда Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органла- ри давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондла- 6 ри орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши белгиланган. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling