15
атрибутлари, уларнинг кўплаб қийматлари, улар ўртасидаги
муносабатлар ва уларнинг кетма-кетлигини белгилайди.
Стандарт ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-тех-
ник ахборот органлари, давлат библиография марказлари,
ноширлар, бошқа библиографияловчи муассасалар томони-
дан тузиладиган рақамли ресурсларни тавсифлаш мета-
маълумотларига тааллуқли.
9. O‘z DSt 3053:2016 Ахборот, кутубхона ва нашриётчилик
иши бўйича стандартлар тизими. Ахборот-кутубхона ресурс-
лари. Каталоглаштириш қоидалари
Ушбу стандарт ахборот-кутубхона ресурсларининг бар-
ча турларини каталоглаштиришга қўйиладиган ягона та-
лабларни белгилаб беради.
Стандарт ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-
техник ахборот органлари, давлат библиография марказ-
лари, нашриётлар, ахборот-кутубхона ресурсларини
каталоглаштиришга тааллуқлидир.
10. O‘zDSt 3117:2016 Ахборот, кутубхоначилик ва нашриёт-
чилик иши бўйича стандартлар тизими. Тасниф маълумотлар
учун UZMARC Классификация машинада ўқиладиган комму-
никатив формати
Ушбу стандарт таснифланган индекслар ва улар билан
боғлиқ бўлган сарлавҳалар тўғрисидаги ахборотга қўйила-
диган талабларни белгилайди, улар муайян таснифлаш ти-
зимга мувофиқ шакллантирилади.
Стандарт машинада ўқиладиган шаклда тақдим эти-
ладиган таснифлаш маълумотлари учун тааллуқли, улар
ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-техник ахборот
органлари, давлат библиография марказлари, нашриётлар,
бошқа муассасалар томонидан тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: