24
ри ҳузурида
ташкил этилган, ўқувчи ёшларнинг,
шунингдек
аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш-
га қаратилган ахборот-кутубхона фаолиятини амалга оширув-
чи универсал ахборот-кутубхона муассасаларидир.
Кутубхона абоненти – кутубхона томонидан доимий фой-
даланувчи сифатида рўйхатга олинган жисмоний ёки юридик
шахс.
Кутубхона хизмати – кутубхонадан
фойдаланувчининг
маълум бир эҳтиёжини қондирувчи
кутубхона хизматининг
муайян натижаси (ҳужжатларни бериш ва банд қилиш, янги
адабиётлар тўғрисида маълумот бериш, кўргазмалар ташкил
этиш, маслаҳатлар бериш ва ҳ.к.)
Ахборот-кутубхона фонди –
тизимлаштирилган ахбо-
рот-кутубхона ресурслари мажмуи.
Ҳужжат – жамият томонидан фойдаланиш ва сақлаш мақ-
садида замон ва маконда узатишга мўлжалланган матн, то-
вушли ёзув ёки тасвир кўринишидаги ахборот акс этган мод-
дий объект.
Ахборот-кутубхона фаолияти –
ахборот-кутубхона, ах-
борот-ресурс марказлари ва кутубхоналарнинг тармоғи,
ахборот-кутубхона
фондлари,
фойдаланувчиларга хизмат
кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқот ва методик таъ-
минотини ташкил қилувчи фаолият соҳаси.
25
IV. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИ.
АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИ БЎЙИЧА АСОСИЙ
ТУШУНЧАЛАР
Фонд – кутубхона, ахборот марказининг вазифаларига ҳамда
ихтисосига мос келувчи ва фойдаланиш ҳамда сақлаш учун мўл-
жалланган ҳужжатларнинг тартибга солинган йиғиндиси.
Асосий фонд – кутубхона, ахборот марказининг ихтисоси
бўйича ҳужжатларнинг асосий салмоғини қамровчи ва фой-
даланиш ҳамда сақлаш учун мўлжаланган фонд.
Депозитар фонд – махсус ажратилган кутубхоналар, ахбо-
рот марказларида доимий сақлаш ва фойдаланиш учун мўл-
жалланган фонд.
Алмашинув фонд – ҳужжатлар билан алмашинув, кутубхо-
налар, ахборот марказларига бепул бериш ва (ёки) ташкилот-
лар ҳамда алоҳида шахсларга сотиш учун мўлжалланган фонд.
Do'stlaringiz bilan baham: