Кутубхоначига ёрдам


Резерв фонд – кутубхона, ахборот маркази ва унинг  филиаллари фондини тўлдириш учун мўлжалланган фонд. Ёрдамчи фонд


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Резерв фондкутубхона, ахборот маркази ва унинг 
филиаллари фондини тўлдириш учун мўлжалланган фонд.
Ёрдамчи фонд – ўқувчиларнинг талабларини тез қонди-
риш учун кутубхона ҳамда ахборот марказининг хизмат кўр-
сатиш бўлимларига яқин жойлаштирилган, энг кўп сўралади-
ган ҳужжатлардан иборат фонд.
Ахборот-кутубхона фондини шакллантириш – ахбо-
рот-кутубхона фондини шакллантириш ахборот-кутубхо-
на муассасининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ уни 
жамлаш, ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, жойлаштириш ва 
сақлаш орқали амалга оширилади.
Ахборот-кутубхона фондини ташкил этиш – ҳужжатларни 
қабул қилиш, ҳисобга олиш, техник қайта ишлаш, жойлашти-
риш ва сақлаш жараёнларининг йиғиндиси.
Ахборот-кутубхона фондини жамлаш – ахборот-кутубхо-
на нашрларни ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини со-
тиб олиш, уларга обуна бўлиш, уларни айирбошлаш, текинга 
олиш, шу жумладан, ҳадяга олиш ҳисобига жамланади.
Ахборот-кутубхона фондини комплектлаш – кутубхона, 


26
ахборот маркази вазифаларига мувофиқ бўлган ҳужжатларни 
аниқлаш, танлаш, уларга буюртма бериш, сотиб олиш, олиш 
ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларининг йиғиндиси.
Ахборот-кутубхона фондини тўлдириш – ҳужжатларнинг 
буюртмага мувофиқлиги текширилган, нуқсонлилиги текши-
рилган, ҳисобга олинган ва қайта ишланганидан кейин уларни 
фондга киритиш жараёни.
Ахборот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан 
ўтказиш, жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш – ах-
борот-кутубхона фондини ҳисобга олиш, ишловдан ўтказиш, 
жойлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қонун ҳужжат-
ларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ахборот-кутубхона фондининг нашрлар мажбурий нус-
хасини олиш ҳисобига жамланадиган, шунингдек ноёб ва 
алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурсларини ўз ичига 
олган қисми миллий маданий бойлик бўлиб, моддий маданий 
мерос объекти сифатида сақланади.
Ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника 
таъминоти ёмонлашувига, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш 
талабларига, ахборот-кутубхона фондларини сақлаш норма-
лари ва шарт-шароитларига мос келмайдиган биноларга кў-
чиришга йўл қўйилмайди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling