37
маълумотлар бериш ва бошқ.
Фойдаланувчи кутубхона
хизматлари ва ресурсларидан фойдаланишида кутубхона
ходими воситачилик сифатида намоён бўлади.
Кутубхона
хизматларининг асосий жиҳати шундаки – фойдаланувчига
керакли ҳужжатлар ва хизмат турлари билан таъминлаш-
дан иборатдир.
Хизмат тури – кутубхона шароитида кўрсатиладиган турли
хил хизмат турлари орқали фойдаланувчиларнинг ахборотга
бўлган эҳтиёжини қондириш ва ақлий ривожлантириш учун
хизмат қилади. Кутубхонанинг энг асосий ва доимий
хизмат
турлари қуйидагилар: китоб тўғрисида қисқа суҳбат ёки ҳикоя
қилиб бериш, маслаҳат, кўргазма, плакат ва керакли хужжат-
ларни бериб ва қабул қилиб олиш.
Шу билан бирга кутубхоналар қўшимча пуллик хизмат тур-
ларини ҳам фойдаланувчиларга таклиф этишлари мумкин.
Бунда аҳолининг талаби ва қизиқишларидан келиб чиққан
ҳолда амалга оширилади. Бу қўшимча хизматлар кутубхона-
чининг асосий иш тартибига зарар етказмаган тақдирдагина
амалга ошириш ўринли ҳисобланади.
38
VII. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН
ЎТКАЗИЛАДИГАН ОММАВИЙ ТАДБИРЛАР
Оммавий тадбирларнинг шаклларидан бири китоб
кўргазмаси бўлиб, кўргазмада китоблар ўз-ўзидан маҳсулот
рекламасига айланади.
Оммавий тадбирларнинг оғзаки
шакли – бу обзор,
мавзули кечалар, семинар, тренинг,
машғулотлар, викториналар ва бошқ. Очиқ эшиклар куни,
китоб ҳафталиги, ток-шоулар
оммавий тадбирларнинг
мураккаб (
комплекс) шаклига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: