Кутубхоначига ёрдам


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Адабий-бадиий журнал – бадиий адабиёт асарлари, шу-
нингдек, публицистик ва танқидий мақолалар ва материал-
ларни ўз ичига олган журнал.
Ижтимоий-сиёсий журнал кенг китобхонлар давраси 
учун мўлжалланган, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзудаги 
мақолалар ва материалларни ўз ичига олган журнал. 
Изоҳ: китобхон манзилига боғлиқ равишда ижтимоий-
сиёсий нашрлар ёшлар, аёллар, китобхонларнинг махсус 
тоифалари учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш амалий журналтехнология, техника, 
иқтисодиёт, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки амалий фа-
олият бўйича мақолалар ва материалларни, муайян соҳа хо-
димлари учун мўлжалланган услубий қўлланмаларни ўз ичига 
олган журнал.


35
Оммабоп журнал – турли масалалар бўйича мақолалар ва 
материалларни ўз ичига олган ва кенг китобхонлар давраси 
учун мўлжалланган журнал.
Рефератив журнал – журнал сифатида расмий рўйхатга 
олинган даврий рефератив нашр.
Ахборот бюллетени – тезкор равишда чиқариладиган, уни 
чоп этувчи ташкилотнинг юритиш доирасига кирувчи масала-
лар бўйича қисқа расмий материалларни ўз ичига олган даврий 
ёки давомли нашр. Муассаса фаолиятидаги асосий воқеалар 
акс эттирилади. Унинг ҳажми янгиликлар оқими билан тартибга 
солинади. Тайёрланиш даврийлиги бўйича бюллетень ҳар куни, 
ҳафтада, йилда, ойда бир маротаба чиқарилиши мумкин. Ман-
зили бўйича бюллетень туман (шаҳар) ичидаги журналистлар, 
ОАВ вакиллари, маҳаллий нашрлар учун мўлжалланган. 
Изоҳ: 1. Даврий бюллетенлар одатда доимий рубрикацияга 
эга. 2. Айрим ҳолларда бюллетенлар муайян тадбир билан 
чегараланган қисқа муддат ичида чиқарилиши мумкин.
Бюллетень-жадвал – жадвал шаклида жойлаштирилган 
фактик маълумотларга эга бўлган бюллетень.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling