Кутубхоначига ёрдам
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
kutubhonachiga-yordam
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катта кутубхона
- “Мунозара арғимчоғи”
- Шеърият юлдузлари
Дунё бўйлаб саёҳат. Ушбу акция ғолибларга махсус совға-
55 лар ажратилади (шашка, шахмат, стол тенниси ва бошқ.) жаҳоннинг машҳур адиблари асарларидан парча ўқилади ва интеллектуал ринг тарзида ўтказилади. Иштирокчиларни чой ва бошқа ширинликлар билан меҳмон қилиш мумкин. Катта кутубхона – китоб ва мутолаа маданиятини ривож- лантириш мақсадида кутубхона ҳовлисида янги адабиётлар кўргазмаси ўтказилади. Машҳурлар билан учрашув – ҳаммага қизиқарли бўлган турли соҳа эгалари билан ҳафтанинг олдиндан белгиланган кунида учрашувлар ўтказиш. Ушбу учрашувлар аввалдан эъ- лон қилиб, кутубхонага реклама плакатлари осиб қўйилади. “Мунозара арғимчоғи” – дебат ва мунозаралар тарзида ўтказилади. Ушбу тадбирнинг моҳияти арғимчоқ услубида те- пага ва пастга тушиш: қанчалик қаттиқ итарилса (далиллар), шунчалик арғимчоқ тепага кўтарилади. Гуруҳларни иккига бўлиб, бир-бирларига қарама-қарши жойлаштирилади. Шун- дан сўнг ўртага муҳокама учун савол ташланади. Томонлар ўз жавобларини берадилар ва арғимчоқ ҳаракатга келади. Бунда икки ёки уч нафар назоратчи иккита гуруҳ фикрларини таҳлил этиб боради. “Мунозара арғимчоғи”да ўртага ташланган мавзу асосида гуруҳларнинг бири “Тўғри”, ёки “Қарши” муносабат билдира- дилар. Гуруҳлар ўз-ўзидан иккига бўлинади: Оптимистлар ва пессимистлар. Тахминан саволлар қуйидагича бўлиши мум- кин: биринчи гуруҳ – “Мен рост гапиришдан қўрқмайман, чунки...”, иккинчи гуруҳ эса – “Мен эса ёлғон гапиришдан қўрқаман, сабаби...”. Шеърият юлдузлари – ушбу тадбир энг машҳур шоирлар- га бағишлаб ўтказилади. Уларнинг шеърлари ўқиб эшиттири- лади. Китобни танла. Кутубхоначи болаларга уйларида ўқиш учун китобларни танлаб олишларини айтади. Китоблар қоғозга ўралган ҳолда ва китобхон қайси китобни олаётган- лигини билмайди. Жасорат учун совринлар берилади. Китоб- ни қайтиб олаётганларида ўқувчи билан китоб нима ҳақида ёзилгани тўғрисида суҳбат ўтказиш тавсия этилади. Ушбу ус- 56 луб китобхонлик маданиятини ошириш билан бир қаторда унутилиб кетаётган машҳур асарларни қайта жонланишига олиб келади. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling