Кутубхоначига ёрдам


Ахборот берувчи кўргазмали услублар


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana16.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1501821
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
kutubhonachiga-yordam

Ахборот берувчи кўргазмали услублар
Кутубхона ёритгичи – кутубхоналар ўз профилидан ке-
либ чиқиб турли мавзуларда ахборот берувчи стендлар тай-
ёрлашлари мумкин. Бу турли мавзуларни ўз ичига олиши 
мумкин. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қўл ишла-
ри, тарихий воқеалар ва бошқа мавзуларни ўз ичига олиши 
мумкин. Масалан: “Алкаголь – хаёлий эркинлик”. Деворий 
газетада ичкиликнинг инсон организмига таъсири ва салбий 
оқибатлари ёритиб берилади. Бир ой давомида кутубхона 
китобхонлари орасида “Ҳаётимиз миллилитрларда ўлчаши-
мизга арзийдими” сўрови ўтказилади. Китобхонлар жавобла-
ри ва кутубхоначи маълумотлари ёзилган стикерлар ёпишти-
рилган деворий газеталар чиройли кўринишга эга бўлади. 
Китоб рекламаси (китоблар обзори) унчалик катта 
бўлмаган видео ролик бўлиб, унда китобдаги энг таъсирли ва
ҳамма биладиган қисмларини ўз ичига олиши керак. Кино-
ларнинг рекламалари каби кўринишда акс этади. Унинг асо-
сий вазифаси китобларни кенг оммага таништириш ва китоб-
хонликка жалб қилиш жаҳон жамоатчилигини маданиятини 
ошириш. Давомийлиги уч дақиқадан ошмаслиги керак.
Криптограмма  – китобхон учун яширин маълумотлар. Бу 
муаллифнинг номи ёки асари номи бўлиши мумкин.
Ўқиб чиқилган китоблар экрани. Болаларнинг китоб 
ўқишларини кузатиб бориш имкониятини яратади. Стенд 
экранга китобнинг расми ёпиштириб қўйилади. Болалар эса 
ўқиб бўлганларидан сўнг ўз расмларини китобнинг тўғрисига 
ёпиштириб қўядилар.


58
Танлов – “Кутубхона рекордлари”. 
Ушбу танлов китобхонликни ривожлантириш мақсади-
да ўтказилади. Қуйидаги номинациялар орқали ғолиблар 
аниқланади:
“Яқин дўст” (Энг катта китобхонлик стажига эга фойдала-
нувчи);
“Библиомарафончи” (Маълум бир вақт оралиғида кутубхо-
нага энг кўп ташриф буюрган китобхон);
“Барча китобларни ўқиб чиққан китобхон” (Энг кўп китоб-
ларни ўқиган китобхон);
“Адабий гурман” (Адабиётларни танлаб ўқийдиган китобхон);
“Бош китобхон” (Фақатгина янги чиққан китобларни ўқий-
диган китобхон);
“Доимий ҳаракатланувчи китобхон” (Кутубхона тадбирла-
рида энг кўп иштирок этадиган фойдаланувчи);
“Энг сахий китобхон” (Кутубхонага энг кўп китоблар совға 
қилган китобхон)

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling