«Кузги буғдой экилган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари»
Ғаллачиликда тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини
Download 298.5 Kb.
|
БМИ-Ибодов А.Х.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-боб бўйича хулоса
3.4. Ғаллачиликда тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини
яхшилаш ва унумдорлигини ошириш Республикамиз қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштириш дастуридан кенг ўрин олган ўта муҳим масалаларидан бири, бу ҳозирги кунда суғориладиган майдонларда кузги буғдой етиштиришнинг энг мақбул агротехнологияларидан фойдаланишдир. Айниқса, тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб, кузги буғдой навларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш борасида, қатор агротехник тадбирлар орасида минерал ўғитларни қўллаш тизимини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда буғдойнинг серҳосил навларини етиштириш, ундан юқори ва сифатли ҳосил олишда навларнинг минерал озиқланиш меъёрини аниқлаш учун турли ўғит меъёрларини қўллаш шунга мувофиқ ўғитнинг мақбул тизимини ишлаб чиқиш муҳим вазифа ҳисобланади. Кейинги йилларда олимларимиз томонидан кузги буғдой агротехнологиясига оид кўплаб илмий ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, ҳанузгача кузги буғдой навларини миенрал озиқланиш хусусиятларини ҳисобга оладиган, аниқ бир янги технология ишлаб чиқилганича йўқ, ёки ҳозирда қўлланилаётган агротехнологиялардан фойдаланиш ҳам маромида эмас. Бу вазифани ечиш учун энг аввало деҳқончиликдаги тупроқ шароитини чуқур ўрганиб қанча миқдорда ўғитни кўтара олишини билиш зарур. Бундан ташқари қишлоқ хўжалик экинининг берилган ўғитдан яхши фойдаланиши учун тупроқнинг бошқа -механик, физик, кимёвий, физик-кимёвий, биологик ва агрокимёвий ҳоссаларини оптимал ҳолатда бўлиши жуда муҳим ҳисобланади. 3-боб бўйича хулоса Текшириш ишлари натижасида кузги буғдойнинг Таня нави экилган суғориладиган типик бўз тупроқларнинг сув-физик, кимёвий хоссалари аниқланди, турли агрофонлар таъсирида тупроқларнинг асосий агрокимёвий хоссаларини ўзгариши бўйича маълумотлар олинди. Ўғит қўлланилмаган назорат вариант тупроқларида озиқ элементлар миқдорини кескин камайиб бориши кузатилади. Мавсум давомида тажриба вариантлари тупроқларида озиқ элементлар миқдори апрел ойида энг юқори кўрсаткичда бўлиб, кейинчалик буғдой ўсимлигини ўзлаштирилиши ҳисобига камайиб боради. Нисбатан юқори меъёрда (N250Р175К125) ўғит қўлланилганда, тупроқларда ҳаракатчан озиқ элементларнинг миқдори сезиларли даражада ортади ва тупроқлар улар билан ўртача таъминганлик даражасига етади. Ғаллачиликда ўғитларни тупроқ хоссалари ва буғдойнинг нав хусусиятларини ҳисобга олиб қўллаш тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини яхшиланишига ва унумдорлигини ортишига олиб келади. Хулосалар Олиб борилган агрокимёвий текшириш ишлари натижасида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Текшириш ишлари М.Улуғбек номидаги ЎзМУ Ботаника ўқув илмий маркази худудидаги кузги буғдойнинг Таня нави экилган оғир механик таркибли, шўрланмаган эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида қўйилган дала тажрибасида олиб борилди. 2. Тажрибадан аввал тупроқлар ҳаракатчан азот, фосфор ва калий билан паст даражада таъминланган. Тупроқда гумус ва озиқ элементлар миқдори юқоридан пастга қараб камайиб боради. 3. Ўрганилган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий хоссалари иқлим, экилаётган ўсимлик ва қўлланилаётган сув, ўғит меъёрларига боғлиқ холда ўзгариб туради. 4. Турли агрофонлар тупроқларнинг гумус холати ва озиқ элементлар миқдорига турлича таъсир кўрсатади. Юқори миқдордаги гумус (1,27%), азот (0,088%), фосфор (0,175%) ва калий (1,60%) гетарига N250Р175К125 меъёрда ўғит қўлланилган вариант тупроқларида кузатилди. 5. Нисбатан юқори меъёрда ўғит қўлланилганда, тупроқларда ҳаракатчан озиқ элементларнинг миқдори сезиларли даражада ортади ва тупроқлар улар билан ўртача таъминганлик даражасига етади. Download 298.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling