Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, сегмент ичидаги квантлаш қадамининг сони 16 га тенг, квантлаш қадами текис, Δс га тенг ва хар бир сегментнинг ўзини квантлаш қадами мавжуд. Учинчи босқич, чизиқли кодлаш усулида тўртта тактда амалга оширилади. Кодлашда, сегментнинг бошини аниқловчи асосий эталонга қўшимча 8с, 4с, 2с, салмоққа эга бўлган эталонлар қўшилади. - Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, сегмент ичидаги квантлаш қадамининг сони 16 га тенг, квантлаш қадами текис, Δс га тенг ва хар бир сегментнинг ўзини квантлаш қадами мавжуд. Учинчи босқич, чизиқли кодлаш усулида тўртта тактда амалга оширилади. Кодлашда, сегментнинг бошини аниқловчи асосий эталонга қўшимча 8с, 4с, 2с, салмоққа эга бўлган эталонлар қўшилади.
- 7.8-расм. А-87,6/13 турдаги экспандерлаш характеристикаси.
Солиштириш натижасида импульс амплитудаси жойлашган зонадаги квантлаш сатхининг рақами аниқланади. Демак, юқоридаги операцияларни бажариш натижасида, иккилик символларнинг 8-разрядли кодли аралашмалари олинади. Бунда 1-разряд кодланадиган импульс қутбини, 2...4 разрядлар компрессиялаш характеристикасининг сегмент тугунининг рақамини, 5…8-разрядлар кодланадиган сигнал ётган сегмент ичидаги квантлаш қадамининг рақамини кўрсатади. - Солиштириш натижасида импульс амплитудаси жойлашган зонадаги квантлаш сатхининг рақами аниқланади. Демак, юқоридаги операцияларни бажариш натижасида, иккилик символларнинг 8-разрядли кодли аралашмалари олинади. Бунда 1-разряд кодланадиган импульс қутбини, 2...4 разрядлар компрессиялаш характеристикасининг сегмент тугунининг рақамини, 5…8-разрядлар кодланадиган сигнал ётган сегмент ичидаги квантлаш қадамининг рақамини кўрсатади.
- Масалан, 11011010 иккилик символларнинг кодли аралашмаси кодланган импульс (отчет)нинг мусбат эканлигини, амплитудаси 6 сегментдалигини ва унинг ўзи эса шу сегментнинг ичида 10-квантлаш қадамида эканлигини билдиради. Компрессиялаш характеристикасида бу 90-квантлаш сатҳи зонасидаги амплитудага эга бўлган сигналга мос келишини билдиради. Декодерлашда, тескари, рақамлидан-аналогга ўтиш амалга оширилади. Декодернинг нозичиқли экспандерлаш характеристикаси нозиқли декодернинг компрессиялаш характеристикасига тескари бўлиши лозим. Декодернинг киришидаги сигнал, импульс (отчет) қутбини ва қиймати (сегмент рақами ва унинг квантлаш сатхи)ни аниқловчи 8-разрядли кодли гуруҳлардан иборат. Қабул қилинган кодли аралашмаларга мос ҳолда, рақамли логик бошқариш, йиғинди токлар асосида декодерланадиган АИМ сигналнинг қийматини аниқлаш учун сегментнинг бошини аниқловчи асосий эталонни танлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |