Квантлаш ва кодлаш жараёнлари


Download 1.88 Mb.
bet4/9
Sana18.06.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1555078
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7-маьруза.ТТ ФАК

Ночизиқли квантлаш:

  • Ночизиқли квантлаш:
  • Абонент сигналларининг ўртача қийматини ўзгаришига боғлиқ бўлган квантлаш хатоликларини нисбатан тенглаштириш ва квантлаш қадамларининг сонини мос ҳолда камайтириш учун нотекис (ночизиқли) квантлаш қўлланилади. Нотекис квантлашда сигнал сатхи ошиши билан квантлаш қадами квантланадиган сигналнинг амплитудавий қийматини мумкин бўлган чэгарасида ўзгаради. Квантлашнинг нисбий хатолиги сигнал сатхи ошиши билан ошади, лекин унинг нисбий қиймати яъни квантлаш хатолигининг сигналга бўлган нисбати ўзгармайди. Нотекис квантлашни қўллаш, барча диапазонда киришдаги абонент сигналларининг ўртача қувватини, квантлаш хатолигининг сигналга бўлган нисбатини тўғрилаш имконини беради.
  • 7.3-расмда кўрсатилган ночизиқли квантлашда:
  • а) квантловчи қурилманинг амплитудавий характеристикаси;
  • б) квантлаш холатолиги.
  • Бундан ташқари текис квантлаш билан солиштирганда квантлаш қадамларининг сонини 2..4 марта қисқартириш ҳисобига рухсат этилган сатхлар сони Мкв=128. . . .256 тага камаяди, бу эса кодли гурухда еттита-саккизта разряд талаб қилади.
  • 7.3-расм. Ночизиқли квантлаш.
  • Квантлаш қурилмасининг нотекис (ночизиқли) амплитудавий характеристикасини бир неча усуллар орқали олиш мумкин:
  • -компрессор қурилмалари ёрдамида; кодлашдан олдин кириш сигналининг динамик диапазонини кичрайтириш ва чиқишдаги сигнални декодерлангандан кейин экспандер қурилмалари ёрдамида динамик диапозонини кенгайтириш;
  • -рақамли компандерлаш;
  • -нотекис кодлаш ва декодерлаш. Шулардан энг кўп тарқалгани биринчи усули ҳисобланади.
  • 7.4-расмда динамик диапозонни сиқувчи компрессорнинг нотекис амплитудавий характеристикаси ва унга тушувчи гурухли сигналларнинг вақт бўйича бўлаклари кўрсатилган.

Текис квантлаш характеристикасига эга бўлган кодерлардан олдин компрессорларни қўллаш, нотекис квантлашни олиш имконини беради. Қабул қилувчи қисмда сигналнинг Бошланғич динамик диапазонини қайта тиклаш учун, амплитудавий характеристикаси компрессор характеристикасига тескари бўлган екепандерлар қўлланилади (2-эгри чизиқ). Компандер ва экспандер занжирининг йиғинди амплитудавий характеристикаси (3-чизиқ), тўғри бўлиши лозим.

  • Текис квантлаш характеристикасига эга бўлган кодерлардан олдин компрессорларни қўллаш, нотекис квантлашни олиш имконини беради. Қабул қилувчи қисмда сигналнинг Бошланғич динамик диапазонини қайта тиклаш учун, амплитудавий характеристикаси компрессор характеристикасига тескари бўлган екепандерлар қўлланилади (2-эгри чизиқ). Компандер ва экспандер занжирининг йиғинди амплитудавий характеристикаси (3-чизиқ), тўғри бўлиши лозим.
  • 7.4-расм. Нотекис квантлаш учун компандер қурилмасини қўллаш .
  • а) компандернинг амплитудавий характерстикаси;

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling