Энди солиштириш туридаги декодернинг ишини қараб чиқамиз. Унинг тузилиш схемаси қуйидаги 7.10-расмда кўрсатилган. - Энди солиштириш туридаги декодернинг ишини қараб чиқамиз. Унинг тузилиш схемаси қуйидаги 7.10-расмда кўрсатилган.
-
- 7.10- расм. Ночизиқли декодернинг тузилиш схемаси.
- Декодерда ИКМ сигналининг кодли гурухларини, АИМ сигналга рақамли-аналог ўзгартириш амалга оширилади, яъни сигналнинг лозим бўлган қутби ва амплитудаси олинади.
- Эталонларни рақамли экспандерлашга эга бўлган солиштириш туридаги ночизиқли декодерларнинг тузилиш принципи юқоридаги
- 7.10-расмда кўрсатилган.
- Декодер, рақамли регистр (РР)дан, экспандерловчи логика блоки (ЭЛ)дан, эталон токларни танлаш ва коммутациялаш блоки (ЭКБ)дан ва эталон токларнинг иккита генератори (мусбат қутбли ЭТГ1 ва манфий қутбли ЭТГ2)дан иборат.
- Қабул қилинган ИКМ сигналининг саккиз разрядли кодли гурухи РРнинг 1...8 -чиқишида, 8 разрядли параллел иккилик кодларни шакллантирган ҳолда унга (РРга) ёзилади. Шу аралашманинг биринчи разряди, уланадиган ЭТГнинг кутбини аниқлайди, 2...8 разрядлар эса сегмент рақамини ва экспандерлаш характеристикасидаги квантлаш сатхини аниқлайди.
- Қабул қилинган кодли аралашмаларга мос ҳолда йиғинди токлар, АИМ сигналнинг вақт бўйича ажратилган бўлагини декодерланган қийматига мос келувчи эталонларга уланади.
- Олдин таъкидлаб ўтилганидек декодерлашда, бузилишларни камайтириш учун, квантлаш қадами 0.5 га тенг бўлган сегментнинг 12-созловчи эталони қўлланилади.
- Берилган мисол учун созловчи эталон ток 8 шартли бирликка тенг ва эталон токларнинг умумий қиймати 408 шартли бирликка тенг.
Назорат саволлари. - Назорат саволлари.
- Квантлаш ва кодлаш жараёни қандай бажарилади?
- Текис(чизиқли) квантлаш деб нимага айтилади?.
- Нотекис (ночизиқли) квантлаш деб нимага айтилади?
- Кодлаш жараёни қандай амалга ошади?
- Ночизиқли кодер ва декодерлар тузилиш схемаси ?
- ИКМли РУТ ларда қандай квантлаш туридан фойдаланилади ?
- Кодер ва декодернинг ишлаш принципини қанақа?
- Гордиенко В.Н., Баева Н.Н. Многоканальные системы передачи.- М.: Радио и связь, 1997.
- Иванов А.Б. Цифровые и аналоговые СП.- М: Радио и связь, 1995.
- Раджапова Р. Н. “Рақамли узатиш тизимлари” дан маърузалар матни. 1, 2- қисм. ТАТУ-2000.
- Гордиенко В. Н., Тверецкий М. С. Многоканальные телекоммуникационные системы. Учебник для вузов. -М.: Горячая линия.- Телеком, 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |