Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


боб. Харитани компьютерга киритиш усуллари


Download 1.3 Mb.
bet17/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

4 боб. Харитани компьютерга киритиш усуллари
4.1. Хариталарни рақамли тарзга айлантириш услубиети
География ахборот тизими рақамли хариталарни сақлайди ва уларнинг хусусиятлари харитани рақамли тарзда ташкил қилиш йўлига ва шу сабабли картографик маълумотларни компьютерга киритиш, уни сақлаш ва ундан фойдаланишга таъсир қилади.
Қоғозда чоп этилган харитани рақамли тарзга айлантиришда бир қатор техникавий усуллар мавжуд. Улар код ва файллар тузилиши билан бир биридан фарқ қилади. Ундан ташқари, турли усулларда яратилган география ахборот тизимидаги маълумотлар тузилиши ҳам бир-биридан фарқланади. Компьютерда маълумотлар физикавий структура сифатида сақланади ва у деярли сезиларли ҳолатда бўлади. Ушбу физикавий структура ёки тузилиш компьютер хотирасининг диск ва RAM қисмларини ишлаб туришини билдириб, файл ва директорийларда картографик ва атрибут маълумотларни сақланадиган ва улардан олинадиган йўлни кўрсатади.
Физикавий даражада картографик ахборот рақамлардан иборат бўлиб файлларда тартибли қаторлар сифатида сақланади. Шундай рақамларни сақлашда 2 та йўли бор. Биринчи йўли ҳар бир рақам бинар ҳолатда ёки битларда файлда сақланади. Эслатиб ўтамиз, 8 битдан иборат қатор байт деб номланади ва у 0000 0000 бошлаб 1111 1111 гача ҳамма бор рақамларни ўз ичига олади. Иккинчи йўли эса ASC11 код орқали.
Мантиқий тузилишига мувофиқ маълумотлар географик тафсилотларни ифодалайди ва ҳозиргача география ахборот технологияларида харитадаги маълумотларнинг 2 та модели (растрли ва векторли) ва атрибут маълумотларнинг 1 та модели (оддий файл) мавжуд.
Растрли моделда асосий ғоя маълумотларни бирорта тартибда тузилган катаклар ёки уяларда сақлашга асосланган. Бундай моделга мисол тариқасида харитадаги координата тўрларини келтиришимиз мумкин. Ҳар бир катакдаги маълумот бир бутун яхлит қилиб сақланади ва катакнинг катталиги маълумотнинг батафсиллилигини билдиради. Катакнинг катталиги ошган сари батафсиллилик камаяди, шу сабабли катакнинг бу кўрсаткични эхтиётлик билан танланиш лозим. Ҳар бир катакдаги маълумот ўзига ҳос миқдорга эга бўлади. Масалан, жойнинг баландлиги тупроқ ёки ўсимлик турини билдиради. Катакнинг ўлчови унинг ечимлиги деб номланади ва сунъий йўлдошлардан олинган тасвирларнинг хусусияти ушбу ўлчов орқали баҳоланади. Мисол учун, тасвирнинг 30 метрли ечимлиги тўғрисида гап кетганда, катакнинг катталиги 30х30 метрга баробар, ва унда 30 метрдан кичик тафсилотларни бир биридан ажратиб бўлмайди. Ушбу моделни афзаллиги уни тушуниш, таҳлил қилиш ва экранга чиқариш осонлигидадир.
Векторли моделида тасвир нуқталардан иборат бўлиб, ҳар бир нуқта ўз координатаси орқали ифодаланади. Алоҳида рўйҳатда сақланган ушбу координаталар асосида нуқтани ўрганиш ва нуқталардан иборат шаклларни ясаш мумкин. Нуқталарнинг тартиби ясаладиган шаклнинг тартибини билдиради. Чизиқли объектлар тўғрисидаги маълумотни сақлашда, идора қилишда, турли ҳил ҳисоблаш ишларини бажаришда ушбу модел жуда қулайдир. Компьютер хотирасида камроқ жой эгаллаб, сақланадиган маълумотларни саралаб олишга ёрдам беради. Растрли моделда катагида хеч қандай маълумот бўлмаса ҳам, уни компьютер хотирасида сақлашга мажбурмиз. Векторли моделида эса фақат зарур нуқталарга оид маълумотлар сақланади ва бунда чизиқлар юқори аниқлик билан ясалади.
Атрибутлар жадвал тарзида сақланади. Ҳар бир қатор ва устунда маълумот ёзилади. Маълумотлар базасида бажариладиган ишларни шундай қўйидагича изоҳлаб бериш мумкин: керакли маълумот топилмагунча қаторма қатор ҳамма бор маълумотлар текширилади. Саралашда эса қаторлар бошқача саналади. Тез тез учраб турадиган ёзув файлнинг бошига жойлаштирилса, ишларнинг самрадорлиги ошади. Маълумотлар базасини идора қилувчи тизимлар шундай ишларни бажариш учун мўлжалланган ва улар ёзувларни тартибга келтириш ишини ҳам бажаради. Маълумотларни бир жойда сақлаш, уларни тартибини идора қилиш ва бошқалар маълумотлар базасини идора қилувчи тизимларининг ҳизматидир.
Атрибутларни тартибга келтиришда барча бор атрибутлар рўйҳати тузилади ва унда ҳамма бор кўрсаткичлар келтирилади ва ҳар алоҳида файлга ёки файлнинг бошида ёзилади. Бошқа ахборотдан фарки шундаки харита 2 ўлчовли бўлиб, ундаги тафсилотлар Ер юзасидаги ва харитадаги координаталар орқали ифодаланади. Юқорида кўрган эдик, нуқта компьютер хотирасида сақланадиган таянч элементи ва уни асосида бошқа турли хил шакл ясалади. Нуқталарнинг сони, кетма кетлиги, жойлашиши чизиқ ва майдонни тўғри ясалишига таъсир қилади. Маълумотларни тартиби қўлланиладиган моделга боғлиқ бўлиб, ушбу моделни танлаш география ахборот тизимининг бажарадиган ишларига катта таъсир қилади. Ундан ташқари ҳатолар табиати ва миқдори ҳамда яратиладиган хаританинг тури танланган моделга боғлиқ.. География ахборот тизими турли моделдаги тузилган маълумотлар билан ишлай олади, лекин иш мобайнида маълумотларни топиб олиш ва уларни таҳлил қилишда битта тартибдаги тузилган маълумотларни талаб этилади.
Саволлар:

  1. Маълумотларни физикавий ва мантиқий тузилиши нимани билдиради?

  2. Растрли ва векторли моделлар асосида қандай ғоялар ётади?

  3. Хаританинг бошқа ахборотдан фарқ қиладиган хусусияти нимада?




Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling