Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Download 1.3 Mb.
bet15/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

1. Марказий процессор (CPU) дастурни ишга туширади ва бутун тизимни назорат қилади. Бир неча процессорлар бўлиши мумкин ва улар турли вазифаларни бажаради. Марказий процессор ёки шаҳсий компьютер бир неча Intel процессорлар (чиплар) асосида ишлайди. Шаҳсий компьютерларда
("PC") 8088 (8 bit) моделларидан фойдаланилади. Замонавий компьютерларда 80386 (тўлиқ 16 bits) ва 80486 дан фойдаланилади.
2. Компьютернинг хотирасидан:

  1. Маълумотларни киритиш ва чиқариш учун фойдаланилади ва у марказий процессордан юбориладиган буйруқларни сақлайди.

  2. Сақланадиган миқдор бит ва байт ҳисобида (Кб, Мб, Гб, Тб) ўлчанади

  3. Хотиранинг 2 тури мавжуд:

    1. Асосий (ички) хотираси компьютер ишлаши учун мўлжалланган бўлиб барча бор буйруқлар унинг ичида сақланади. Энг қиммат қисми (random access-RAM) ҳисобланади. Микрочип тарзда марказий процессор билан боғлиқ ва шу сабабли ҳар бир байт тез ва осон топилади. Вақтинча сақланади (ҳамма бор маълумотлар электр токи билан боғлиқ ва бу ток ўчирилгач улар йўқолади). Бир неча Килобайтдан бир неча Террабайт ҳажмда бўлади.

    2. Кўшимча хотира катта ва вақтинча сақланадиган файллар учун мўлжалланган бўлади. География ахборот дастурлари учун катта хажмдаги хотира керак.

3. Периферия –барча мавжуд чиқариш ва киритиш воситаларини, яъни клавиатура ва сичқон, дигитайзер ва дисководлар (маълумотларни киритиш учун), экран, принтер, плоттерлар (маълумотларни чиқариш учун) ўз ичига олади.

Саволлар:



  1. Нимага ахборотни бинар шаклида сақлашга тўғри келади?

  2. Бит ва байт орасидаги фарқ нимада?

  3. Компьютер нима ва у қайси қисмлардан иборат?



3.3. Маълумотларни сақлаш ва дастурлар
Компьютерга маълумотларни киритгач уларни сақлаш вазифаси туради ва бу вазифанинг ечими тизимдан унумли фойдаланишига таъсир этади. Компьютерда маълумотларни сақлаш учун қатор воситалар мавжуд бўлиб уларда ҳам маълумотлар, ҳам дастурлар сақланиб туради. Бу воситалар ҳажмининг катталиги, маълумотларни топиб олиш тезлиги, сақлашнинг муддатига, маълумотларни олиш усулига ва нарҳига кўра бир-биридан фарқланади. Компьютерда ўрнатилган дискларнинг нарҳи энг баланд баҳоланади ва уларда минглаб гигабайт катталикдаги ахборот сақланади. Бундай хотирани компьютерни ички ҳотираси деб ҳам номлашади. Ҳар хил вақтинча ўрнатиладиган ахборот ташувчилар ҳам мавжуд ва улар флоппи дисклар, магнитли тасмалар, оптикали компакт диск (CD), видеодиск (DVD) ва флеш дисклардир.
Ахборотни сақлаш учун махсус тартиб ва қоидалар яратилган. Мантиқ нуқтаи назардан тартибли тўпланган маълумотлар, яъни жадвал, дастур, ҳарита файлни ташкил этади. Файлларга ном берилади ва ном бериш тартиби турли тизимларда ҳар хил бўлиши мумкин. Компьютернинг идора қилиш тизими файлларни назорат қилиб туради ва улардан иборат бўлган директорийларни ташкил қилади. Директорийда файллар ўз номи, катталиги, яратилган куни ва бошқа маълумотлар билан бирга сақланади. Файлларни ва директорийларни тузиш ва номлаш фойдаланувчининг иҳтиёрида ҳам бўлиши мумкин.
Дастурлар ўзаро боғлиқ кўрсатмалардан иборат бўлиб, марказий процессорга бажариладиган вазифаларни узатади ва компьютерга маълумот киритишда ва чиқаришда қандай жавоб беришни буюради. Дастурлар 3 хил бўлиб улар операцион тизим, тилларни интерпретатори ва кўшимча дастурларга бўлинади.
Операцион тизим (OS) компьютерда бажариладиган вазифаларни назорат қилиб турадиган тизимдир. Ҳамма киритиладиган ва чиқариладиган маълумотлар, дастурларнинг фаолияти бу тизимнинг назоратида доимий равишда бўлади. Шундай тизим фойдаланувчига файлларни идора қилишда, улардан фойдаланишда катта ёрдам беради ва фойдаланувчидан маълумотлар тузилиш тартибини билишини талаб қилмайди. Процессорга ва турли хил перифириядаги воситаларга йўл очиб беради. Кенг тарқалган операцион тизимлардан IBM PC компьютерларда MS-DOS (DOS), OS/2, Windows кўрсатиш мумкин, ишчи станцияларда UNIX ва унга ўхшаш AIX, XENIX операцион тизимлар ўрнатилган. Ушбу тизимлар ўхшаш функцияларга эга, лекин бирорта дастурдан бошқасига файлларни кўчириш айрим ҳолатда осон эмас. Дастурлар фақат ягона операцион тизимда бажарилади ёки турли тизимларда уларни ҳар хил версияси яратилади.
Компьютерлар электр токидан фойдаланади ва ҳамма бор кўрсатмалар уларга машина кодида марказий процессорга жўнатилиши керак. Бунда инсон компьютер билан мулоқотда бўлмайди. Дастурлар махсус тилда (ассемблерда) ёзилар экан, дастур ёзадиган мутахассис муайян компьютернинг қобилиятини эътиборга олган ҳолда асосий бажариладиган вазифаларни унга бевосита топширади. Шундай тиллар, мисол учун кенг тарқалган C, Pascal, FORTRAN, BASIC мураккаб ва тизимга боғлиқдир, уларни бирорта компьютер тизимидан бошқасига кўчириш имкони йўқ. Бу тилларда инглиз тилидаги сўзлар ва математик белгилар ва структуралардан фойдаланилади. Компилятор эса махсус дастур бўлиб, муайян компьютер тизимига боғлиқ ҳолда дастурга асосланиб компьютер бажариш учун ёзилган кўрсатмалардир. IBM PC ва VAX мисол учун, C тилида ёзилган компиляторлар бир биридан анча фарқ қилади.
Кўшимча дастурлар турли хил мақсад учун кўлланилади. Шундай йўл билан компьютерда кўп ҳар хил вазифалар бажарилади. Мисол учун, география ахборот тизим, матнни қайта ишлаш дастурлар, статистик хисоботлар учун, авиабилетларни олдиндан сотиб олиш тизимлар кабилар кўшимча дастур деб ҳисобланади. Ракамли маълумотлар билан ишлашни имконини беради ва жадвал тарзидаги маълумотларни янгилатиб туришга ёрдамлашади. IBM PC учун Lotus 1-2-3 кўшимча дастурдан фойдаланилади.
Махсус дастурлар мавжуд бўлиб уларни муҳаррирлар деб аташади. Муҳаррирлар нимага керак? Уларнинг вазифалари:

  • файл мазмунини ўзгартириш ва тузиш,

  • ёзилган матн ёки дастурни таҳрирлаш,

  • принтер билан алоқани ўрнатиш.

Бир неча муҳаррир битта компьютерда мавжуд бўлиш мумкин ва улар яхши стандартлаштирилмаган.
Ракамли маълумотлар махсус муҳарирлар ёрдамида ўзгартирилади. Муҳаррир эса- WYSIWYG ("what you see is what you get" инглиз тилидан таржимаси “нима кўрсанг шуни оласан”) экранда файл мазмунини доимо кўрсатади. IBM PC да Wordstar, WordPerfect, Microsoft Word кабилардан фойдаланилади. Муҳаррир – компьютернинг энг мухим қисми бўлиб, у марказий идора килиш тизими билан барча ҳамма бор ишларни идора қилишни таъминлайди.
Статистик ҳисоб китоблар учун махсус дастурлар ҳам яратилган ва улар ёрдамида статистик тахлил, рақамли тарздаги маълумотларни қайта ишлашни олиб бориш мумкин. Улар алоҳида дастур бўлиб, география ахборот тизими ичида ҳам бўлиш мумкин ва улар ўз ичига қўйидагиларни олади:

        1. маълумотлар базасининг функцияларини (мисол учун, тахририят ишларини, нусха тайерлаш),

        2. график, карта каби чизмаларни тайерлаш.

Мисол учун, SAS, SPSS, BMD каби дастурлар кўп операцион тизимларда ишлайди ва IBM PC учун мўлжалланган, PC DOS учун кўп дастурлар яратилган эди ва UNIX учун S дастуридан кенг фойдаланилмоқда.
Саволлар:

  1. Нимага ахборотни сақлаш учун махсус тартиб ва қонунлар яратилган?

  2. Операцион тизим (OS)нинг асосий вазифалари нимадан иборат?

  3. Ассемблер ва Компилятор орасидаги фарқ нимада?




Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling