Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотларнинг тўлиқлиги
- Атрибутлар ноаниқлиги
Мантиқавий мослиги. Топологик мослиги мантикавий мослигини билдиради. Бошқача айтсак, мантиқавий мослиги қўйдаги саволлар текширилади:
Маълумотлар базаси атамаларга мос келадими? Полигонлар бўлса, уларнинг чегаралари ёпикми? Полигон ичида фақат битта белгими? Чизиқлар туташган жойларда нуқталар борми? Ёки чизиқлар нуқтасиз туташмоқдами? Маълумотларнинг тўлиқлиги. Ахборотнинг сифатини билдирадиган кўрсаткич, ёки ҳамма бор тегишли маълумот киритилганлигини кўрсатади. Ундан ташқари саралаш тартиби, умумлаштириш қоидалари ва масштаб таъсири кўзда тутилганми йўқми деган саволларга жавоб беради. Маълумотларнинг сифати ва аниқлигига уларни яратишдаги жараёнлар тартиби, бажарилган ишларнинг моҳияти ва мазмуни, танланган аниқлик параметрлари катта таъсир курсатади. Шу сабабли маълумотларга баҳо беришда қўйдаги саволларга жавоб бериш лозим бўлади: Рақамли тарзга кандай қилиб айлантирилган? Қайси манбадан олинган? Қайси маълумотлар тўпланган? Қайси ташкилотнинг маълумотлари тўпланган? Қайси жараёнлар ёрдамида маълумотлар базаси барпо этилган? Маълумот кандай қилиб қайта ишланган? Маълумотларни тахририй ишлари бажарилганми ва қайси тартибда бажарилган? Ҳисобланган натижаларнинг аниқланган миқдори нимага тенг? Маълумотлар базасини барпо этишда вужудга келган ҳатоларни бир неча гуруҳга ажратиш мумкин ва улар: Объект жойлашиш ҳатолари ишлатилган усулга боғлиқ. Амалиётда кўпроқ геодезик назорат ва GPS усулларидан фойдаланилади. Геодезик назорат энг аниқ усул, лекин айрим холда маълумотларни геодезик пунктларга боғлаш осон эмас. GPS орқали ҳатоларни аниқлаш усули замонавий усуллардан бири бўлиб ва амалда ундан фойдаланилгани маъқул. Аэро-суратлар ва коинотдан олинган тасвирлар ҳам текшириш учун мос келади. Матн тарздаги изоҳлар эса паст аниқликка эга ва уларга ишонч йўқ. Мисол учун «чегара дарё ўртасидан ўтади» деган изоҳ аниқликни текширишга ёрдам бермайди. Харитани рақамли тарзга айлантириш усулларига кўра ҳатоларнинг бир неча тури мавжуд: Дигитайзерда чизиқнинг нуқталар координаталари аниқланиб компьютерга киритилади ва бу усулда аниқлик танланган параметр ва дигитайзер билан ишлаш усулга боғлиқ. Дигитайзердан фойдаланилганда оператор ҳатолари алоҳида туради. Мисол учун, чизиқ яхши кўринмаса чизиқнинг жойлашиши ҳато билан кузатилади ва киритилади. Шундай ҳатони аниқлаш ва тўғрилаш осон эмас. Лекин рақамли тарзга айлантириш жараёни натижасида пайдо бўлган ҳатолар асосий сабаб эмас ва ушбу ҳато 0, 5 мм дан ошмайди. Ҳато ҳақиқий чизиқ ва унинг рақамли тарзга айлантирилган чизигини солиштириш йўли билан ҳисобланади. Регистрация ҳатоси ва контрол нуқталар жойлашиш ҳатоси маълумотлар базаси аниқлигига катта таъсир кўрсатади. Координаталарни қайта ишлаш натижасида ҳатолар пайдо бўлади. Атрибутлардаги ҳатолар даладаги кузатишлар ва уларни қайта ишлаш натижасида вужудга келади. Лекин, мавжуд қайта ишлаш натижаларини далада текшириб бўлмайди. Аэросуратдан олинган маълумотлар ҳам ҳато билан бўлиши мумкин. Харитани яратиш жараёни қўйдаги ҳатоларга олиб келади: мазмун ва кўрсаткичлар умумлаштирилади чизиқлар тўғрилаб чизилади ва элементлар жойини ўзгартиради. Мисол учун, темир йўл билан автомобил йўл устма-уст тушмаслиги учун кўпинча автомобил йўлнинг жойи ўзгартирилади. Қайта ишлаш ҳатолари бир биридан фарқланади ва улар: Мантикавий ҳатолар Умумлаштириш ва изоҳлаш ҳатолари Математик ҳатолар Паст даражадаги ҳисоб-китоб ҳатолар Векторли маълумотларни растрга айлантириш натижасида юзага келган ҳатолар. Аниқлик тўғрисидаги маълумотни сақлаш йўли мавжуд ва ундан рақамли маълумотларнинг сифатини текшириш мақсадида фойдаланилади. Растрли маълумотларда ҳар бир уяда сақланадиган маълумот айрим эҳтимоллиги билан кўрсатилган деб ҳисобланади. Фазодан туриб олинган маълумотлар ечимлиги ва батафсиллилигига кўра объектларни тоифаларга ажратиш эҳтимоли ўзгариб туради. Жойнинг рақамли моделида растр ичида баландлик ноаниқлиги туфайли доимий кўрсаткич деб ҳисобласа бўлади ва ушбу кўрсаткич изоҳнинг бирорта қисмида бир марта сақланади. Векторли маълумотларда эса ноаниқлик тўғрисида маълумотни сақлаш 5 даражаси мавжуд, чунки маълумотлар қўйдагилардан иборат: харита объектларнинг гуруҳи ёки класси полигон арк нуқта Векторли маълумотларда бирорта даражада ноаниқлик бошка даражадаги ноакниқликка тенг эмас. Бундан келиб чиқади: нуқта ноаниқлиги ундан барпо этилган аркнинг ноаниқлигига тенг эмас лекин полигон жойлашиш ноаниқлиги аркларинг ноаниқлигига олиб келиши мумкин ҳисобланган аниқлик чизиқ ва полигонлар учун атрибут қилиб сақланади: арк учун бу икки полигон орасидаги зонанинг кенглиги; объектнинг класси учун, мисол учун, йўлнинг жойлашиш ҳатоси; харитани умуман олган холда, яъни, хамма чегаралар ва чизиқлар айрим аниқлик билан рақамли тарзга айлантирилган деб ҳисобланади; нуқта учун- унинг атрибути, класс ёки харита. Атрибутлар ноаниқлиги икки йўл билан сақланади: алоҳида олинган объектнинг атрибути сифатида. Мисол учун, полигоннинг 90 % ини тупроқларни “A” тури ташкил қилади бутун тоифананиг атрибути сифатида. Мисол учун, “А” тупроклар тури аниқлиги 90 % га баробар. Саволлар: Атрибутнинг тўғри киритишда қайси масалаларга эътибор берилади? Ҳатолар вужудга келишини асосий омилларини кўрсатинг. Рақамли маълумотларни аниқлигини изохлайдиган стандартлар маълумотлар сифатини қандай қилиб изохлайдилар? Мантиқавий мослигини нима билдиради? Маълумотлар ноаниқлиги тўғрисидаги маълумотни қандай қилиб сақлаш мумкин? Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling