Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Рақамли маълумотларни тахрир қилиш йўллари
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
4.4. Рақамли маълумотларни тахрир қилиш йўллари
Харитани рақамли тарзга айлантириш жараёнида тахририятнинг имкониятлари чегараланган. Ҳатоларни камайтириш мақсадида қуйидаги ишларни бажариш лозим: Ҳамма бор чизиқларни туташтирилганини текшириш Ҳамма бор полигонлар ёпилганини текшириш Тез-тез учраб турадиган ҳатоларга: географик маънога эга бўлмаган кичик полигонлар, «осилиб турган» нуқталар, оҳиригача олиб борилмаган чизиқлар киради. Бундай ҳатоларни аниқлаб, уларни дарҳол тузатиш керак. Ҳатоларнинг табиати бир неча гурухга бўлинади: -Операторнинг ҳатолари -Дигитайзерда ишлаш пайтида нотўғри танланган параметрлар -Дастурлашнинг хусусий ҳатолари Ҳатоларни кандай қилиб топиш мумкин? Тажриба шуни кўрсатадики, рақамли тарзга айлантиришда оддий шартларга кўра иш олиб борилса, ҳатоларни олдини олиш мумкин, яъни: - полигонга ранг бериш; - принтердан чикариб манба билан солиштириш; -ҳамма бор ёзувларни полигонларга ва чизиқларга мос келишини текшириш. Аниқлик ва тўғриликни аниқлаш йўллари кўйидагилар: Объектларнинг жойлашиши ёки бошқача айтгандек уларнинг координаталари юқори аниқликка эга бўлган харита билан ёки ГПС кузатишлар натижалари билан таққослаш йўли билан текширилади Атрибутларнинг тўғрилигини, яъни тегишли объектларга мослигини текшириш йўли билан аниқланади. Маълумотлар базасида текширишни автоматик равишда ҳам бажариш мумкин. Манбанинг масштаби маълумотларнинг аниқлигига таъсир қилади. Картографик тасвир умумлаштирилган табиатга эга бўлгани сабабли объектларнинг жойлашиши ва классификацияси аниқликка катта таъсир кўрсатади. Агарки майда масштабли манбадан фойдаланилган бўлса, хосил бўлган рақамли маълумотларни йирик масштабли харита билан солиштириш нотўғри. Эътибор беринг! География ахборот тизими маълумотлар базасидаги ҳатоларнинг катта-кичиклигини ва уларнинг таксимланишини билиши керак. Кўп ҳатоларнинг вужудга келишининг асосий сабаби рақамли тарзга айлантириш усуллар ва жараёнлардан нотўғри фойдаланилгандан келиб чиқади. Айрим ҳатолар маълумотларнинг қайта ишлаш, сақлаш, идора қилиш ва тахлил қилиш пайтида ошиб боради. Фазовий маълумотларнинг аниқлигини билдирадиган атамалар мавжуд ва улар қуйидагиларни билдиради: фазовий маълумотлар базаларининг аниқлиги тўғрисида гап кетганда маълумотларнинг ўзига хос аниқлиги ва маълумотлар базасининг аниқлигини бир биридан ажратиш лозим. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling