Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Download 1.3 Mb.
bet22/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

маълумотлар аниқлиги деб ҳисобланган кўрсаткичларининг ҳақиқий кўрсатгичларга яқинлигига айтилади. Фазовий маълумотлар кўпинча умумлаштирилган бўлади ва шу сабабли уларнинг ҳақиқий кўрсаткичларини аниқлаш осон эмас. Амалиётда кузатилган ёки ўлчанган кўрсаткичлар ҳақиқий деб фараз қилинади. Мисол учун, рақамли маълумотларга кўра полигон чегараси узунлигини ҳисоблаш вақтида аниқликни текшириш учун ушбу кўрсаткич маньба харитадаги ҳисобланган чегара билан солиштирилади. Бундай чегараларни далада текширишни имкони йўқ, чунки улар ҳақиқатда йук. Бундан келиб чиқадики, маълумотлар базасининг аниқлиги ва ундаги маълумотлар асосида ҳисобланган натижалар аниқлиги ҳар доим бир хил эмас. Мисол учун, жойнинг рақамли модели асосида ҳисобланган ёнбагр қиялиги аниқлигини ушбу моделнинг баландликлари аниқлигига тенг эмас ва кузатишлар аниқлигига боғлиқ бўлади(айтайлик, км, м, см, мм, 0,1 мм, 0,01 мм ва х.к.). Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, юқори аниқликдаги кузатишлар ишончлиги катта бўлмаслиги ҳам мумкин.

  • География ахборот тизимининг ҳисоблаш аниқлиги катта ва у маълумотлар аниқлигидан юқори туради. Ҳамма бор фазовий маълумотларнинг аниқлиги география ахборот тизимининг имкониятларига кўра пастроқ туради. Шу сабабли қуйидаги саволлар пайдо бўлади:

      • Аниқликни кандай қилиб ўлчаш мумкин?

      • Ҳатоларнинг тақсимланишини қандай қилиб кузатиш мумкин?

      • Талаб қилинадиган аниқликни етарли ва керакли даражада қандай қилиб таъминлаш мумкин?

      • Маълумотларининг сифатини нима билдиради?

    Рақамли маълумотларни аниқлигини изохлайдиган стандартлар мавжуд ва ушбу стандартлар маълумотлар сифатини бир неча томондан изохлайдилар:

      • Жойлашиш аниқлиги

      • Атрибутлар аниқлигини

      • Мантикавий мослигини

      • Тўликлигини

      • Яратиш жараёнларини

    Жойлашиш аниқлиги объектни жойлашиши тўғрисидаги ахборотни ҳақиқий координаталарга мослигини билдиради. Мисол учун, харитада объектлар 0.5 мм аниқликда билан кўрсатилади ва жойда 1:25 000 масштабдаги харитадан фойдаланилган бўлса бу 12,5 метрга тўғри келади, агар 1:250 000 масштабдаги харитадан фойдаланилган бўлса бу кўрсаткич 125 метрга тўғри келади. Маълумотлар базасида 1:25 000 масштабадги хариталардан олинган маълумотлар шартли аниқлигини 0,01, 0,01, 0,001 га тенг деб ҳисобласа бўлади. Жойлашиш аниқлигини кандай қилиб текширса бўлади? Юқори аниқликка эга бўлган манбадан фойдаланиш керак ва улар:

      • Йирикрок масштабдаги харита.

      • ГПС (Global Positioning System GPS) кузатишлари.

      • Даладаги съёмка.

    Бошқа йўлларлардан ички белгилардан фойдаланиш ёки ноаниқлик белгиларини текширишларни кўрсатиш мумкин, яъни ёпилмаган полигонлар, оҳиригача еткизилмаган ёки ўтиб кетган чизиқлар ва бошқалар. Уларнинг катта-кичиклиги аниқликни билдиради.
    Аниқлик турли манбалардан олинган ҳатолар асосида ҳисобланади:

      • манба сифатида ишлатилган харитадаги аниқлик, мисол учун 1 мм га баробар

      • харитани регистрация қилиш ва рақамли тарзга айлантириш жараёнида аниқлик 0,5 мм га баробар

      • агарки манбалари бевосита ишланган бўлса, умумий аниқлик уртача квадратик ҳато деб ҳисобланади

    Атрибутлар аниқлиги ҳақиқий кўрсаткичларга мослиги деб тушунилади. Объектнинг жойлашиши тўғрисидаги ахборот давр мобайнида ўзгармаслиги мумкин, лекин атрибутлар ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли уларнинг аниқлиги турли йўл билан ҳисобланади. Узлуксиз объектлар (юзалар) учун кузатиш ёки ўлчаш ҳатоси кабул қилинади. Мисол учун, баландлик кузатиш аниқлиги 1 метрга баробар.
    Сифат кўрсаткичлари қатор учун саволлар асосидатекширилади, яъни:

      • Объектларнинг тоифалари етарли аниқликда ва ҳақиқатга мос холда белгиланганми?

      • Объект керакли тоифага тўғри киритилганми? Мисол учун, дўкон спорт майдони ўрнига киритилмаганми?

      • Агарки икки хил тупроқ ёки ўсимликларнинг “А” тури майдоннинг 70% ни эгалласа ва “B” тури майдоннинг 30% ни эгалласа, бундай полигон “А” деб белгиланади. “A” тури ва “B” тури эгаллаган майдонлар орасидаги чегарани аниқлаш осон эмас. Полигоннинг марказида “A” тури бўлиши мумкин, лекин четларида “B” турини учратиш эхтимоли кўпроқ.

    Атрибутларнинг аниқлигини текшириш йўли қўйидагича ҳам бўлиши мумкин. Нотўғри тоифаларга ажратиш матрицани тузиш йўли таклиф қилинади, яъни тасодифан сараланган нуқталарни текшириб ва маълумотлар базасига кўра тегишли тоифани аниқлаб, уларни даладаги кузатишлар билан солиштириб аниқлиги ва тўғрилиги текширилади.

    Download 1.3 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling