Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet42/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
Kniga

Саноатга оид оммабоп коллекцияни ишлаб чиқариш жараёни бир неча босқичлардан иборат.
Ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичида (лойиҳалашда дастлабки тадқиқотчилар босқичи) қуйидаги ишлар қилинади:
- истеъмол ва талабнинг объектив омилларини ўрганиш: аҳолининг даромадини, чакана савдони, тўлов оборотини, аҳолининг жон бошига даромад даражасини ва б. динамикаси;
- истеъмолчининг типологик хоссаларини аниқлаш (маркетинг тадқиқотлари);
- истеъмолчининг аниқланган талабларини ва истеъмолчилар гуруҳининг баҳоли ориентацияси билан ўзаро боғлиқлиги.
Йирик компанияларда дизайн стратегиясининг тадқиқот этиш учун махсус ташкилотлари мавжуд, улар истемочиларнинг талабларини ва хулқини таҳлили билан шуғулланади ва фирмага оид услубни, муаммоларни аниқлашади. Бу тадқиқотлар ижрочилар учун лойиҳалаш жарёнига асос бўладиган тавсияларни беришади (истеъмолчилар гурухи, таблаб қилинган коллекция услуби, ассортиментнинг афзал турлари, буюмларга тавсия этилган баҳолари ва б.).
Истеъмолчиларнинг типологик хоссаларини аниқлашда қуйидаги омилларига эътибор берилади: жинс ва ёши; размери ва бўйи; тўлалиги; мода ориентацияси; эстетик истакларнинг шаклланиш даражаси.
Истеъмолчилар шартли равшда тўрт гурухга бўлинади.
Истеъмолчиларнинг кўпчилиги биринчи гуруҳга киради, яъни улар буюмларни стереотип усули асосида солиштиради ва уларда дизайн тўғрисида ўз таассуроти шакланмаган бўлади. Бундай ҳаридорларнинг хулқига буюмнинг маркаси ёки муайян имиджни ташкил этиб, осон таъсир этиш мумкин.
Истеъмочиларнинг иккинчи гуруҳига янгиликни пайдо бўлишига, буюм муҳитини аста-секин ўрганишга тайёр ва танлаш критериялари тўғрисида ўз тасаввурлари борлари киради.
Истеъмолчиларнинг учинчи гуруҳида дизайн тўғрисида ўз индивидуал, муайян асосланган тасаввурлари мавжуд бўлади. Уларниг хулқига ҳаттоки реклама ёрдамида ҳам таъсир этиш қийин. Уларнинг талабларини лойиҳалаш босқичда инобатга олиш керак.
Тўртинчи гуруҳ – “истеъмолнинг пешқадамлари” бўлиб, улар энг новаторлик таклифларни қабул қилишга тайёр.
Коллекцияда моделлар сони уларнинг баҳосига қараб яратилади: тахминан 65% моделлар – арзон гуруҳига, 30% - ўрта баҳоли ва 2-5% -қимматларга киритилади.
Қиммат моделлар “юқори мода” услуби, конструкциянинг ноёблиги, силуэтнинг ажойиблиги, сўнгги мода тенденциялари, юқори сифатли материаллари ва безаги билан фарқланади.
Бу гуруҳга “pret-a-porte” ва “pret-a-porte”-люкс туркумидаги коллекциялар киради. Ушбу гуруҳни моделлари жуда кам серияда 5-10 дона ишланади. Коллекция қанчалик қиммат бўлса, унга шунча кўп моделлер киритилган бўлади.
Ўрта гуруҳ моделлари қулай фасонлари, модали силуэтларни оддийроқлиги, модали материаллар ва ишончли навлари билан фарқланади.
Арзон моделларнинг ташқи кўриниши кўркам бўлиши, ушбу гуруҳнинг аввалги моделларига нисбатан янгилиги билан фарқланиши, ёқимли фактурали, нақшли ва модага оид рангли материаллар қўлланиши лозим.
Дизайнер ўзи учун қуйдагиларни аниқ тасаввур этиши лозим: модел конкрет ассортимент гуруҳи ёки кўпфункцияли бўлиши керак. Бу бичим тури, газлама ва ранг танланиши билан боғлиқ.
Коллекция яратилганда, дизайнер ҳаридорларда савдо маркасининг обрўсини ҳам инобатга олиши лозим.
Шундай дифференциациянинг зарурлиги ва потенциал ҳаридорларни кўпайтириш истаги 1980 йй. коллекциянинг сонини кўпайтиришга олиб келди. Асосий эркак ва аёллар кийимлари коллекцияларига ёш истеъмолчига мўлжалланган ва арзонроқ нарҳда сотиладиган “параллел” коллекцияларни ва бошқа ассортимент ва мўлжалга оид коллекциялар билан мода бозори қўшимча тўлдирилади. Италиялик дизайнер Дж.Армани бу йўналишда биринчи бўлиб ўз “мода империя”сини кенгйтира бошлади. “Giorgio Armani” маркали қимматбаҳо аёллар ва эркаклар кийимлари коллекцияларидан ташқари у ҳозир “Маnu”, “Emperio Armani”, “Armani Exchange”, “Вorgonouvo/21”, “Armani jeans” ва “Armani golf” (қимматбаҳо спорт кийими) параллел коллекцияларини ишлаб чиқармоқда. Амалда бу йўлдан барча машҳур дизайнерлар кетди.
Ҳар бир шундай коллекцияни ўз конкрет ҳаридори бор, уларнинг талабларини ва психологик қиёфасини коллекция яратувчилари аниқ тасаввур этишади. Потенциал ҳаридорларнинг сонини кўпайтириш учун кўп фирмалар ҳар хил истеъмолчилар гуруҳларига мўлжалланган (консерваторлар ва пешқадамлар) моделлар коллекциясини яратишади. Масалан, юқори сифатли престиж эркак кийимлари билан машҳур бўлган таниқли немис фирмаси “Hugo Boss” ҳар бир мавсумда уч коллекцияни тайёрлайди. Ҳар бир йўналиши маълум истеъмолчига мўлжалланган:
- “Boss” - мувафақиятли яхши кийинадиган, мода билан қизиқадиган аммо кўзбуямачиликка интилмайдиган ишбилармон учун;
- “Baldessarini”-“Boss” фирмасининг кийимини киядиган бошқаларга ўхшамасликка интилиб, деталларга, матоларга эътибор беради ва яна унинг кийими “зерикарли” бўлмаслигини ҳоҳлайди;
- “Hugo” – мода билан ҳақиқтдан ҳам қизиқадиган ёшлар учун, улар модани яхши билишади ва бошқалардан кескин фарқланиш учун, қандайдир ўзига ҳосликни қидиришади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling