Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet55/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
Kniga

Елпиғичлар. Елпиғичлар тарихи одамзот тарихидан деярли қисқароқ эмас.
Елпиғич рамзи ҳаво ва шамол, нафис, самовий субстанциялар билан боғланади. Елпиғич Узоқ Шарқ анъаналарида шоҳона улуғворлик ва олий ҳокимятни ифодалайди. Шунингдек, у ёвуз жинларни ҳайдайди деб ишонишарди. Хитойда елпиғич саккиз ўлмас авлиёнинг бири бўлган Ужунли Қаюннинг белгиси ҳисобланарди. Унинг ёрдамида авлиё вафот этганларни тирилтирган деб ўйлашарди. Елипиладиган елпиғичга қўшимча равишда Ой рамзи берилрди, чунки уни очиб ёпиш Ой фазалари билан қиёсланарди.
Дастлаб улар япроқлардан, хайвонлар терисидан, қушларни патидан қилинарди. Шарқда елпиғичлар пальма ва лотосни япроқларидан ва кейинроқ товус ва туяқшнинг патидан қилинганди. У билан ҳашоратлар ҳадаланарди.
Қадимий мисрликлар елпиғични бахт ва осмонни осоишталик рамзига айлантиришганди. У билан фақат фиръавн фойдаланиши мумкин эди. Шунинг учун саройни шарафли лавозимларидан бири елпиғични чап томонида олиб юрувчиси бўлган. Шундай бурчни одатда фиръавнинг қариндоши бажарарди ёки улуғвор аслзодалардан бири.
Этруск ва қадимий юнонлар елпиғични товусни патидан қилишарди. Рим матроналар (аслзода аёллар) учун ҳам елпиғичлар товуснинг патидан қилинарди. Товуслар эса Самос оролида устириларди. Лотинча елпиғич falbellum. Бундан falbelifer (falbellum+ fero- олиб юриш) - елпиғични олиб юрадиган сўзи келиб чиққан. Шундай ном бежиз берилмаган. Рим матронаси елпиғични ўзи ушламасдан, уни учун маҳсус қули олиб юрарди.
Ҳиндистонда елпиғич қуёш соябони каби ҳоким рамзи бўлган, Хитойда эса аслзодалар рамзи эди. Японияда тахланмайдиган (“утива”) ва тахланадигани (“оги”) елпиғичлар ҳарбий ҳокимлик (самурайлар) рамзи бўлган.
Ўрта Осиёда тахланмайдиган елпиғичлар рангли поҳолдан тўқилади. Уларнинг шакли ясси эмас ҳажмий. Шундай елпиғичдан ташқари икки қават газламадан тикилган ва маҳсус ёғоч дастага эркин махкамланган, айлантирганда ҳаво юргизадиган елпиғич хозиргача қўлланади.
XVI асрни охирида европа костюмида елпиғич модали аксессуар бўлди. Шубхасиз бу ерга елпиғич Хитой ва Япониядан келган, чунки улар тахланадиган бўлган. Антик елпиғичлар эса тахланмасди, шундай елпиғичларни хозир ҳам Рим папни тантанали маросимларида куриш мумкин. Тахланма елпиғичларни белбоғга қистириб юришган. Вентарола - XVI асрда италия келинрларнинг елпиғичи.
Елпиғичга костюмни бошқа буюмлари каби бадиий услубларни таъсири бўлган.
Барокко ва Рококо даврида модага чарм, пергамент, шойи, қоғоздан қилинган елпиғичлар урф бўлган. Улар фил суяги, ташбақа косаси, садаф, олтин ва кумуш, туяқуш ва товус пати билан безатиларди. Елпиғичларни атоқли рассомлар безатишарди (А.Ватто, Ф.Буше). Версаль саройида тантанали маросимларда елпиғичлар муҳим роль ўйнаган: аёллар фақат қироличани иштирогида елпиғични очиши мумкин эди. Елпиғичнинг маҳсус ҳаракати ёрдамида аёллар керакли маълумотни билдириши мумкин эди.
Рококо давридан бошлаб Европа модасида елпиғич шахарликлар модасига кирди. Улар аввал бал либоси учун аксессуар бўлган, ХХ асрда эса оддий аёллар аксессуари бўлиб қолди. Испанияда елпиғич халқ костюмининг айрилмас қисмидир.
Тахланмайдиган ва тахланадиган замонавий елпиғичлар турли материаллардан (қоғоз, шойи, ип газлама, пат, пластмасса ва б.) қилиниб, асосан тўр, расм, стразлар (сунъий тошлар) ва б. билан безатилади.


Таянч иборалари: аксессуарлар, буюм, қўлқоплар, пайпоқлар, колготкалар, сумкалар,белбоғла, елпиғичлар, соябонлар, галстуклар.

Назорат саволлари.


1.Аксессуарларга қандай буюмлар киради?
2.Аксессуарларни ўзгаришига нима сабаб бўлган?
3.Қўлқоплар тури.
4.Қўлқоплар тарихий функциялари ва рамзлари.
5.Замонавий қўлқоплар турлари.
6.Қўлқопларнинг услубий ечимлари.
7.Пайпоқларни тарихий ривожланиши.
8.Пайпоқларнинг функциялари.
9.Колготкаларни лойиҳалаш йўналишлари.
10.Белбоғ ва камарлар рамзлари ва функциялари.
11.Белбоғ ва камарларни тарихий ривожланиши.

  1. Сумкаларнинг функциялари.

  2. Сумкаларни тарихий ривожланиши.

  3. Сумкаларни композицион ечилиши.

  4. Замонавий сумка турлари.

  5. Соябонлар функциялари.

  6. Соябонларни тарихий ривожланиши.

  7. Кўзойнаклар функциялари.

  8. Кўзойнаклар турлари.

  9. Галстукни тарихий ривожланиши.

  10. Замонавий галстук турлари.

  11. Галстукнинг асосий функцияси.

  12. Елпиғични тарихий ривожланиши.

  13. Елпиғичнинг функциялари.

  14. Замонавий елпиғич турлари.

Фойдаланган адабиётлар ва манбаалар рўйхати.





  1. Сомов Ю.С. Композиция в технике. – М.: Машиностроение, 1987.

  2. Основы теории проектирования костюма. – М. : Легпромбытиздат, 1988.

  3. Козлова Т.В. Основы художественного оформления изделий из кожи – М.: Легпромбытиздат, 1987.

  4. Композиция костюма – М.: Academia, 2003.

  5. Горина Г.С. Моделирование форм одежды – М.: Легкая и пищевая промышленность, 1981.

  6. Художественное конструирование. Проектирование и моделирование промышленных изделий – М.: Высшая школа, 1986.

  7. Борисоглебский Г.Б. Эстетика и стандарт – М.: Издательство стандартов, 1990.

  8. Казаринова В.И. Красота, вкус и экономика – М.: Экономика, 1985.

  9. Рытвинская Л.Б., Смородина И.Г. Проектирование и производство головных уборов – М.: Легпромбытиздат, 1987.

  10. Художественное оформление текстильных изделий – М.: Легпромбытиздат, 1987.

  11. Козлов В.Н. Основы художественного оформления текстильных изделий — М.: Легкая и пищевая промышленность, 1981.

  12. Орлова Л. Азбука моды.- М.: Просвещение, 1989.

  13. Супрун А., Филановский Г. Почему мы так одеты – М.: Молодая гвардия, 1990.

  14. Буровик К.А. Родословная вещей – М.: Знание, 1991

  15. Пармон Ф.М. Композиция костюма – М.: Легпромбытиздат, 2002.

  16. Терпенова О.К. Развитие принципов системного проектирования свойств одежды промышленного производства – М.: Легпромбытиздат, 1988.

  17. Зелинг Шарлотта. Мода. Век модельеров. 1900-1999, Кone mann, 2000.

  18. Балдано И.Ц. Мода ХХ века : Энциклопедия. – М.: Олма-Пресс, 2002.

  19. Андреева Р.П. Энциклопедия моды. – С-П. : Литера, 1997.

  20. Бегенау З.Г. Функция, форма, качество. – М.: Мир, 1969.

  21. Ҳасанбоева Г.К., Чурсина В.А. Костюм тарихи - Т.: Ўзбекистон, 2002.

  22. Hasanboeva G. Tuqimachilik dizain tarixi – T. : Iqtisod-Molia, 2006.

  23. Д.Мингбоева. Тимсоллар тилсими – Т.: Янги аср авлоди, 2007.

  24. Ф.Шенер. Кружево.Технология ручного и машинного изготовления. – М.: Легпромбытиздат, 1990.

  25. Ручная и машинная вышивка. (Н.Т.Климова, О.Г.Федосова, О.Н.Наумова, В.В.Ривкина) – М.: Легкая индустрия, 1980.

  26. Косарева Е.А. Мода ХХ века. Развитие модных форм костюма – С–П: Петербургский институт печати, 2006.

  27. Рачицкая Е.И., Сидоренко В.И. Моделирование и художественное оформление изделий из трикотажа – Ростов–на–Дону: Феникс, 2003.

  28. Терешкович Т.А. Словарь мод. Терминология, история, аксессуары –Минск: Хэлтон, 2000.

  29. Селютин И.Ю. Оригинальные модели модной одежды –М.: Изд–во АСТ , 2004.

  30. Hasanboeva G.K.. Shomansurova M. , Maxsus kompozitsiya – T. : Yangi asr avlodi, 2007.

  31. Светлова Л.П. Азбука орнамента – М.: 1998.

  32. Бердник Т.О. Основы художественного проектирования костюма и эскизной графики (серия “Учебники ХХ1 века”), Ростов–на–Дону : Феникс, 2001.

  33. И.А.Розенсон Основқ теории дизайна. Учебник для вузов – СПБ.: Питер, 2007.

  34. А.Б.Гофман Мода и люди Новая теория моды и модного поведения – М.: Агентство «Издательский сервис», «Издательство ГНОМ и Д», 2000.

  35. Мода журналлари.

  36. www-mode.ru

  37. stile.asra.ru

  38. kroyka.ru

  39. www. glamurneko.ru

  40. htt : // nasebya.ru/womtns-fashion

  41. sarafan.ru

  42. osinka. ru

  43. htt : // modellar.fashiontime.ru/

  44. htt : // www. stylemania.ru/

  45. htt : // www.mode centrum.ru/

  46. htt : // www fasion people.ru/brands/drand-6.html

Мундарижа


Кириш.....................................................................................................3


1. Дизайн тарихи........................................................................................5

  1. Костюм дизайниниг назарий асослари.................................................8

  2. Дизайнда услуб ва услублаш................................................................15

  3. Замонавий дизайнда услубий ечимлар................................................18

  4. Дизайннинг экологик ориентацияси....................................................24

  5. Мода функциялари ва ривожланиш қонуниятлари............................41

  6. Шакл костюмнинг бадиий лойиҳалаш жараёнининг асоси...............61

8. Костюм дизайнининг ижодий асослари...............................................69
9. Костюм дизайннида ижодий манбалар ва эвритсик усуллари...…...74
10. Костюм дизайнида ижодий усуллар. ………………………………..76
11. Костюмни бадиий лойиҳалаш усуллари…………………………....83
12. Костюмни лойиҳалаш асослари......………………………………....90
13. Костюм дизайнида ижодий концепция……………………………...94
14. Ягона буюм, комплект, ансамбль ва коллекцияни лойиҳалаш асослари………………………………………………………………..99
15. Кўп функцияли буюмлар ва янги кийим турлари .………………...111 16. Замонавий костюм ассортиментининг умумий тавсифи, муаммолари ва ривожланиш тамойиллари....……………......................113
17. Костюм тизимида бош кийимни лойиҳалаш…………………… ....117
18. Костюм тизимида аксессуарлар……………………………………..121
Фойдаланган адабиётлар ва манбалар рўйҳати….............................140
Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling