Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Бош кийимни лойиҳалаш композицион асослари. Бош кийимни лойиҳалаш асосида унинг шаклини ва чизиқларини бош ва юз тузилиши билан боғлиқ. Бошнинг шакли чўзиқ, кенг ва нормал бўлиши мумкин. Юзнинг шакли тўғрибурчак, ромбсимон ва конуссимон бўлиши мумкин. Юзнинг айрим қисмлари: пешона, бурун, лаб, ияк ҳам турли бўлади.
Композицион мослаштириладиган бош чизиқлари стабил ва мобилга бўлинади (улар билан бош кийим чизиқлари ўйғунлаштирилади). Стабил чизиқлари қуйидагилари: юзнинг профиль чизиғи (пешона, бурун, лаб ва ияк чизиқлари), юзнинг овал чизиғи (ёноқ, лунж, ва ияк чизиғи), ёноқ ва ёноқ ёйни чизиғи; энса профиль чизиғи. Бу чизиқлар асосий. Улар одамнинг миллий ва этник аломатини кўрсатади. Бош кийим чизиқлари бошнинг стабил чизиқлари билан ўйғун бўлиши лозим. Мобил чизиқларга кош чизиғи, кўз шаклини чизиғи, бурун чизиғи, бош ва юз соч чегара чизиқлари (соқол, бакенбардлар, муйлов) киради. Бу чизиқлар ҳам инсоннинг миллий ва этник белгисидир, аммо улар инсоннинг эмоционал-психологик ҳолати, ёши, модага ва б. кўра ўзгаради. Бош кийимлар чизиқлари юзнинг мобил чизиқлари билан боғлиқлиги бош кийим ва инсоннинг эмоционал-психологик алоқасини таъминлайди, унинг индивидуаллигини кўрсатади. Одамнинг қомати ва костюм билан бош кийимнинг композицион ўзаро боғлиги. Бош кийим костюм шакллар тизимини якунлайди. Костюмнинг барча шаклларни пластик боғланиш асосий шарти уларни масштаб ва пластик ўйғунлигидир. Бош кийимнинг масштаби костюмни асосий қисимга (пальто. костюм, кўйлакка) нисбатан ва уни елка камари билан ўзаро боғлиги костюмнинг мўлжали, унинг етакчи функцияси ва замонавий эстетик идеаллари билан аниқланади. Бош кийим шакллари костюмни асосий қисмига нисбатан платсик ечими контраст, нюанс ёки ўхшаш нисбатларда бўлиши мумкин. Кундалик костюмда бош кийим костюмниг асосий қисмига нисбатан контраст нисбатлари деярли учрамайди. Агар бир хоссаси бўйча (масалан, геометрик тури бўйича) контраст ечимда бўлса, бошқалари (ранг, фактура) – ўхшаш ёки нюанс нисбати бўйича қилинади. Бундан ташқари бош кийим факат пальто, костюм, кўйлак шакли билан мослашмасдангина, балки уларнинг деталлари билан ҳам ва энг аввало кийимнинг елка қисмини характери билан мосланиши лозим. Бош кийимнинг чизиқлари ёка ўмизи, елка чизиғи, лифнинг ечимига ўхшаш бўлиши керак. Бош кийимини бош ва юз билан ўзаро боғлиги. Бош кийим муайян ҳажмли бўлиши лозим. Ўхшаш принципи бўйича яратилган бош шаклини такрорлайди (рўмол, тўқилган шапкалар, боғичлар, шлемлар). Шундай бош кийимлар, уларнинг шакли энг аввал утилитар эҳтиёжларни таъминлайди, эстетик эҳтиёжлар эса - материал, ранг ва б. таъминлайди. Контраст принцип бўйича яратилган бош кийим катта ҳажмли бўлади. Уларнинг шакли, пропорциялари, костюмнинг асосий қисимлари, одамнинг қомати ва бош тури билан ўйғунлаштириш керак. Катта ҳажмни қўлланиши эстетик ёки рамзий функциялар устунлиги билан боғлиқ (рамзий функция кўпинча халқ костюмида, ХХ аср костюмида эса эстетик функция устунлик қилади). Нюанс принципи бўйича яратилган бош кийим ҳажми бошдан каттароқ бўлади. Замонавий бош кийимлар асосан шу принципда яратилади Бош кийимларни ҳажми бош ҳажмига нисбати 2:3; 1:3; 3:4; 3:5 оптимал бўлади. Бу нисбатлар бараварига эстетик ва утилитар функцияларни бажаради. Бош кийимнинг конструктив камарлари билан контраст ёки ўхшаш бўлиши мумкин. Бу бош кийимни носимметрик ечимига олиб келади. Бош кийимни шакли конкрет одамнинг бош шакли ва юзини тури билан ўзаро боғлиқ бўлиб ва уларга пластик бўйсуниб, инсоннинг сиймосини ифодали ва шунга кўра унинг индивидуаллиги яққол кўрсатади. Бош ва юзни стабил ва мобил чизиқларини бош кийим билан ўзаро боғликлиги ўйғунлик билан эришилади. Юзнинг қандайдир томонларини кўрсатиш учун ўхшаш ечимини қўллаш лозим, аммо бу ҳолда меъёрни сезиш керак, чунки юз чизиқларни бош кийимда кўп такрорланиши қиёфани каррикатурали қилиб кўрсатишига олиб келади. Контраст усули юзни тузилиш хоссаларини бўртириб кўрсатади. Фақат нюанс ечими бош кийим ва юзни ўзаро ўйгунлигига эришишга имкон беради. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling