Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet46/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55
Bog'liq
Kniga

Таянч иборалари: замонавий, талаб, келажак, ассортимент, костюм, дизайн истеъмолчию

Назорат саволлари.


1. Замонавий костюм ассортиментига ИТПнинг таъсири.


2. Замонавий костюмга қандай талаблар қўйилади?
3. Замонавий костюмни нима тавсифлайди?
4. Костюм ассотиментининг тамойилари.
5. Келажак костюмга қўйиладиган талаблар.
6. Янги буюмларни яратиш учун истеъмолчи ва корхона талаблари.

Маъруза № 17


Мавзу: Костюм тизимида бош кийимни лойиҳалаш.


Режа


  1. Бош кийим тавсифи.

  2. Бош кийимни лойиҳалаш композицион асослари.

  3. Одамнинг қомати ва костюм билан бош кийимнинг композицион ўзаро боғлиги.

  4. Бош кийимини бош ва юз билан ўзаро боғлиги.

  5. Бош кийимнинг тектоникасини бошнинг морфологик аломатлари билан қзаро алоқаси.

  6. Бош кийимни лойиҳалаш композицион асослари.

7. Бош кийим турлари.

Адабиётлар: 2, 9, 17, 18, 19, 26.


Бош кийим либосни бошқа қисимларига нисбатан костюмнинг ижтимоий ва эстетик қийматини ифолайди. Унда костюмга хос маънавий – этик қоидалари амалга оширилади. Шунинг учун тизим сифатида костюмни бош кийимсиз тасаввур этиш мумкин эмас.


Костюмни тизимли таҳлили бош кийимнинг ўрнини кўрсатади. Шаклларни вертикал ривожланадиган тизимида бош кийимнинг табиий жойи шаклларни тепага ривожини мантиқий якунлайди ва мослантиради.
ХVI асрдан бошлаб, костюм кўпқаватли бўлган, унинг ҳар бир қатлами танани муайян жойига ёпишиб туради. Либоснинг ҳар бир қатлами бош кийим шакли, катталиги, ранги, материали ва фактураси билан мослаштирилади. Тарихий костюмда бош кийимлар костюмнинг ҳар бир қатламини якунлайди, хозир эса шундай мослантириш йўқ. Бош кийимни йўқлиги уни шаклар барча тизимларни якунлаш ёки мослантиришни кераклигини бартараф қилмайди. Бу бошқа воситалар ёрдамида қилинади, масалан, бошда жойлантирган аксессуарлар ёки кийим деталлари ёрдамида.
Қачонки устки қатлам воситалари тамом бўлса, кейинги қатламлар юзага чиқиб “ишлашни” бошлайди. Костюм ички динамикликка эга бўлади. Бу ҳолда шаклни якунлайдиган ролни соч турмаги бажаради. Унинг роли костюмда бош кийимини маъносига етқазилади.
Бизнинг кундалик хаётимизда бош кийимнинг йўқлиги – бу кўпинча рухимизнинг ёшлигини, спортлигини ва демократиклигини ифодалайди. Соч турмак қилинмаса, костюм тизимига ўзгача маъно бахш этилади – соддаликни, дилкашликни, баъзида эса бепарволикни.
Бош кийимлар костюм каби бир неча функцияни бажаради: утилитар, ижтимоий, эстетик, этник, белги.
Мўлжалига биноан костюмда битта функцияси етакчи бўлади. Масалан, маҳсус кийимда – утилитар, башанг кийимда - эстетик, миллий кийимда – этник функциялари.
Бош кийим тавсифи. Бош кийим костюм тизимининг элементи, уни тектоник ечимига қобиқ ва карскас таркиблари киради. Бу нуқтаи назаридан бош кийим шакллари кўриб чиқилади.
Замонавий костюм тарихий костюмга нисбатан функционал-эргономик ва эстетик талабларга жавоб берадиган оддий шакл ва конструктив ечимга эга. Бош кийим костюм шаклга бўсунади, айрим ҳолатларда эса етакчи бўлиши мукин.
Замонавий костюм тарихий захирасидан бош кийимнинг бир неча турларини ўзлаштирган, уларнинг ҳажмий-фазовий таркиби костюм шаклининг асосий қисмини якунлайди.
Халқ костюмида бош кийим одам бошини этник хоссаларига нисбатан ишланган, қўлай шакллари ўзлаштирилган.
Тарихий бош кийимлар асосида замонавийлари яратилади.
Замонавий бош кийимларни ишлаб чиқаришда турли материаллар (фетр қалпоқлар, сунъий толадан тасма, тўр ва б.), асбоб ускуналар ва машиналар қўлланади.
Бош кийимнинг шаклини ҳосил қилиш усуллари ҳар хил. Бу бошга рўмолни оддий усулда боғлаш ёки маҳсус мураккаб шаклни ҳосил қилиб безатиш.
Бош кийимни шакллантиришни ҳар бир усулида конструктив ечими етарли даражада вариациялар бўлишига имкон беради, қайерда турли шаклли деталлар (масалан, пона) туплами тенг бўлган ҳолда, бош кийимга ҳар хил шаклни ҳосил қилади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling