Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet48/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Bog'liq
Kniga

Бош кийимнинг тектоникасини бошнинг морфологик аломатлари билан ўзаро алоқаси. ХХ аср эстетик ва этик қойдаларига биноан бош кийим тектоникасини бош морфологик аломатрларини ўзаро боғлиги қуйдагича бўлиши мумкин:
- “ураш” принципи (берк шакллар). Бош кийим геометрик тури бўйича оддий бўлиб, бош шаклини такрорлайди;
- фазовий ривожланиш принципи (очиқ шакллар). Бош кийим шакли фазода ривожланган. Бош кийим ҳажми бош ҳажми, геометрик тури, катталиги, вазни бўйича муайян пропорционал нисбатларда ифодаланади;
- инсон бошининг шакли билан бош кийимни композицион уйғунлик принципи. Бош кийим чизиқлари ва юзнинг стабил чизиқлари билан мосланишув принципи, улар ҳаракатни такрорлайди;
- инсон ва бош кийимни эмоционал-психологик алоқаси. Одам бошини оптимал ифодаликлиги юзни стабил ва мобил чизиқлари билан бош кийимни мослиги нюанс нисбатлари ёрдамида эришилади, максимал ифодалилик эса – ўхшаш ёки контраст нисбатлар ёрдамида эришилади.
Замонавий костюм тарихий костюмга нисбатан функционал-эргономик ва эстетик талабларга жавоб берадиган оддий шакл ва конструктив ечимга эга. Бош кийим костюм шаклга бўсунади, айрим ҳолатларда эса етакчи бўлиши мукин.
Замонавий костюм тарихий захирасидан бош кийимнинг бир неча турларини ўзлаштирган, уларнинг ҳажмий-фазоавий таркиби костюм шаклининг асосий қисмини якунлайди.
Халқ костюмида бош кийим одам бошини этник хоссаларига нисбатан ишланган, қўлай шакллари ўзлаштирилган.


Таянч иборалари: бош кийим, шакл, функция, лойиҳалаш, композиция асослари, юз.

Назорат саволлари.


1. Костюмда бош кийимнинг роли.


2. Бош кийимнинг функциялари.
3. Бош кийимнини тавсифи.
4. Бош кийимни лойиҳалаш композицион асослари.
5. Бош кийимни бош ва юз билан ўзаро боғлиги.
6. Бош кийим турлари.

Маъруза № 18


Мавзу: Костюм тизимида аксессуарлар.


Режа

  1. Аксессуарларга кирадиган буюмлар.

  2. Аксессуарларни ўзгаришига сабаблар.

  3. Қўлқоп турлари, тарихий функциялари, рамзлари, замонавий турлари ва услубий ечимлари.

  4. Пайпоқларни тарихий ривожланиши ва функциялари.

  5. Колготкаларни лойиҳалаш йўналишлари.

  6. Белбоғ ва камарлар рамзлари, функциялари ва тарихий ривожланиши.

  7. Сумкаларнинг функциялари, тарихий ривожланиши, композицион ечилиши ва замонавий сумка турлари.

  8. Соябонлар функциялари ва тарихий ривожланиши.

  9. Кўзойнаклар функциялари ва турлари.

  10. Галстукни тарихий ривожланиши, функциялари ва замонавий турлари.

  11. Елпиғични тарихий ривожланиши, функциялари ва замонавий турлари.



Аксессуарлар (фр. “accessoire” – бирор нарсага боғлиқ бўлган, бирор нарсага мансублик) – костюмнинг унча аҳамиятли бўлмаган буюмлари.
Костюм композициясида аксессуарлар (сумкалар, қўлқоплар, белбоғлар, кўзойнаклар, бўйин боғлар, бўйин рўмоллар, муфталар ва б.) нафақат иккинчи даражали буюмларгина бўлмасдан, костюмнинг умумий услубини яратишади. Ундан ташқари аксессуарларни модада ўз ҳаёти бор. Бир томондан улар кийим услубига мос бўлиши лозим, иккинчи томондан эса - уларда баъзан костюм дизайнерларнинг ғоялари билан мос эмас ўз “ички” модаси бўлади.
Баъзан аксессуарлар модаси кийим мода йўналишидан орқада қолади ёки олға кетиб, истиқбол мода йўналишининг тамойилларини прогнозлаб. Моданиг маҳлиёлиги доимо кўп майда буюмлардан “тўқилган”, уларни танлаш кийим маданаияти билан боғлиқ. Дизайнер услуб ва меъёрни сезиши ва уни ташқи дунёга реал муносабати ансамблни сиймо яхлитлигига эришишга ёрдам беради: бараварига бугунги - актуал, элегант, комфорт ва эртанги – динамик, сиймоли ва доимо ёқимли.
Янги аср ўз ҳаёт қоидаларини, муаммоларини, муносабатларини, фикрлашни буюради. Ҳаёт жуда тез ўзгаряпти. Ўзгарувчан ва мобил замонавий мода инсонни ўз имиджига эга бўлиши учун жуда муҳим восита бўлди. Костюм инсонни фонда ажраб тўришига ва уни шахсий ва профессионал манфаатга эришишга ёрдам бериши зарур. Янги услубнинг фикрлаш белгиси – ҳар бир инсоннинг шахсий оригиналлиги ва мислсизлигини акс этиш. Фақат буюмлар – кийим, безаклар, бош ва оёқ кийим ва қўшимчалар - уларни уйғун бирлигисиз энди истеъмолчини қизиқтирмайди. Муайян шароити ёки кайфиятига кўра потенциал истеъмолчини кўпроқ хилма-хил бўлиш имконияти қизиқтиради, бунга буюмларни муайян бирикмалари ёрдамида эришиш мумкин. Янги биркмалар ёрдамида инсон интуитив равшда янги сиймо, муамола ва ролларни ўзига чоғлайди. Бу табиий эҳтиёждир.
Дизайнер комплекс синтетик фикрлаши, уйғунликни қизғин сезиши лозим. Масалан, кўз ойнак лойиҳалаганда безаклар, макияж, соч турмаги ва бош кийим инобатга олиниши керак.
Сумкалар, белбоғлар, қўлқоплар фақат утилитар функциянигина бажармасдан, улар кийим ва пойабзал билан мос бўлиб, костюм ансамблига яхлитликни бахш этиши лозим.
Конструкцияси мураккаб ва деталлар билан ортиқча юкланган кийимга оддий шаклли ва безакли аксессуарлар тавсия этилади, оддий кийимларга эса – шакли ва безаги мураккаб сумка ва белбоғлар танланиши мумкин.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling