Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Кўзойнаклар. Аксессуарлар орасида кўзойнаклар муҳим роль ўйнайди, Кўзойнак бу фақат кўриш учун коррекция воситасигина эмас, балки катталар ва болалар кийядиган модали аксессуардир.
Европада кўзойнаклар чамаси 1300 йилда пайдо бўлган. Аммо, тарихчилар маълумотига кўра улар Шарқ Осиёда анча эртароқ маълум эди. Фақат амалий функцияга эга бўлиб, улар жуда тез модали безак бўлиб қолди ва модага бўйсуниб, ҳар хил ўзгаришларга йўлиқди: ойнаклар шакли ва катталиги, қўлланган материаллари, гардишининг шакли ва ранги. Тарихнинг баъзи даврларида кўзойнаклар моданинг аломати бўлган. Масалан, ХVII асрда эркаклар ёрқин рангли катта кўзойнак кийишган, XVIII асрдан бошлаб зодагонлар лорнет (занжирли қўл дастали кўзойнак), зобит ва элчилар монокльни (олтин гардишда ойнак ёки у сиз тасмада бир кўзга кийиладиган кўзойнак) афзал кўришган. ХIХ асрни ўртасида пенсне (банди йўқ қаншарда турадиган кўзойнак) пайдо бўлган. ХХ асрда модага қуёш нурларидан ҳимоя қиладиган қўзойнаклар пайдо бўлиб, костюмнинг ажралмас қўшимчаси бўлди. Кўзойнаклар – кўзга ташланадиган аксессуардир. Улар ёрдмида юзга сирлик, фитналик, сексуаллик, ҳимоясизлик, интеллектуал диққат-эътиборни, аристократик шармни жалб этиш мумкин. Ажойиб гардишли ва ойнакли кўзойнаклар заргар буюмлар қаторида кечки тантанали маросимларда кийиш мумкин. Кўзойнакни ҳозир фақат яхши кўришгагина эмас, ўзини ташқи кўринишини ўзгартириш учун ҳам кийишади (масалан, буруннинг шаклини, юз овалини ва б.). Демак, юзнинг қандайдир нуқсонларини кўзойнак ёрдамида коррекция қилиш мумкин. Кўзойнакнинг ажойиб нозик шакли, гардишининг шакли, ранги ва фактураси ёрдамида салобатлилик ва куркамликка эришиш мумкин. Қуёш нуридан сақлайдиган ва айниқса спортга оид кўзойнаклар лойиҳаланганда, дизайнернинг пластик анатомия соҳасидан, череп суякларини ва юз мушакларини тузулишидан билими бўлиши лозим. Ундан ташқари кўзойнакнинг конструкцияси мустаҳкам, енгил, қўлай ва хафсиз бўлиши керак. Ёшларнинг кўзойнаклари қуёш нуридан ҳимоя қиладиган, спротга оид ва декоратив бўлиши мумкин. Декоратив кўзойнаклар конструкцияси ва безаги стилли бўлиши керак. Масалан, гардиши газлама, мўйна билан қопланган, гул шаклида, стилизацияланган қушлар, ҳайвонлар ва мунчоқлар билан безатилган, ойнаклари эса хилма-хил шаклли, ҳар хил материалардан (шиша ва пластмасса) ва ранги турли (яшил, чигар ранг, хаво ранг ва б.), ранги ёруғликка нисбатан ўзгарадиган (“хамелеон”) бўлиши мумкин. Думолоқ, овалсимон, квадрат, тўғрибурчак, томчисимон, мушук ёки неначани кўзига ўхшаган, чузилган тор тасма турида, гардиши ёки у сиз – бу замонавий модали кўзойнаклар шакли. Ранги тепасидан пастка қараб тўқдан очга ўтадиган градиент линзалар тавсия этилади. Линзаларнинг ранги қора, тўқ-кўк, тўқ-кул ва жигар ранглар. Гардишсиз кўзойнаклар – ниқоблар шакли пайвндловчининг кўзойнагини эслатади, баъзилари бурун ва қошни ҳам беркитади. Яна бир янгилик – чўзилган гардишлар ҳаттоки қўлоқгача етади. Қўш бурма ва турли ленталар билан безатилган романтик гардишлар ҳам мода бўлди. Гардишлар ҳар хил рангли ва размерли стразлар билан безатилган: коралл, феруза каби сунъий тошлар фирма логотипи шаклида терилган. Гардишнинг ранги қора, кўк, тўқ қизил, жигар ранг, оқ ёки қахрабо тоши рангида тавсия этилган. Гардиш учун материаллар анаънавий пастик+металл, баъзилари эса экзотик чарм, кофе ёки атиргул қимматбаҳо ёғочдан қилинган. Қулоққа тақиладиган заушниклар қўлай ва функционал ёки қизиқарли қилинган. Қулай заушниклар кенг қилиниб, соч учун ҳам гардиш сифатидда фойдаланади. Бундай кўзойнакларни асосан яссилари қўлайдир, соч турмагини бузмас учун. Қизиқчи заушниклар ясси ёки думолоқ, декоратив деталлар билан сер безатилган, баъзан қалин симга ўхшаганлари тавсия этилади. Соябонлар ҳам бой тарихга эга. Қуёшдан сақлайдиганлари ёмғирдан ҳимоя қиладиганларидан анча эртароқ пайдо бўлган. Бу соябон шахсни ижтимоий рамзи бўлган боис уни малайлар кутариб юришарди. Чодир шаклдаги соябон билан чирков фойдаланган. Қуёшдан сақлайдиган соябон илк бор қадимий юнон гулдонида тасвирланган: у бой юнон аёлига соя бериб тўрган. Римликлар ҳам қуёш ва ёмғирдан сақланиш учун фойдаланишганг. Ёмғирдан сақлайдиган соябон ясси конус шаклли эди, дастаси эса доимо ўртада бўлмаган. Анча вақт уткач, ХVI асрда Италияда тахланма соябон ихтиро қилиган. Мария Медичи қуёшдан сақлайдиган соябони Францияга киритган. Бу ердаги соябонлар мумланган газламадан, дастаси эса суякдан қилинганди. Россияга Петр I даврида ХVIII асрда Голландиядан келган, у ерда zontek – бу чодр, полотно , парусина маъносини билдиради, уни қуёш ва ёмғирдан сақланиш учун кемани устидан тортиларди. Шунинг учун XVIII асрда Россияда “зонт” сўзи бўлмагани боис, уни “зонтик” деб аташарди. Илк бор 1720 йилда “зонтик ” сўзи денгиз уставида учрайди. ХVIII асрда ёмғирдан сақлайдиган соябон кенг тарқалганди. Дастаси эгиладиган кичкина соябон ( нем. Knicker) 1815 йилда ихтиро этилган. Кейнги даврларда соябон костюмнинг айрилмас аксессуари бўлди. Уларнинг шакли, қўлланган материали, безаги, конструкцияси модага биноан ҳар хил бўлган. Замонавий соябонларнинг конструкцияси кескин ўзгарди. Энди дизайнерлар соябонни дизаннинг кўпфункцияли объект қилишди: соябон – сумка, соябон – аравача (дастасининг учи рояль дунголаги шаклида қилинади). ХХ-ХХI аа. соябон муҳим аксессуари бўлди. Унинг шакли ҳар хил бўлди: квадратсимон, тўғрибурчак, икки қават овалли, чуқур куполни ички томонида чунтакли, соябон-шляпа, соябон-хасса, соябон-сумка ва б. Соябонга қўлланадиган материаллар ҳам ҳар хил бўлди: сув ўтқазмайдиган нейлон, табиий шойи, нурни қайтарадиган ва резиналанган материаллар. Альтернатив материаллар сифатида ҳарир пластик, мўйна, чарм, маҳсус сув ўтқазмайдиган модда билан ишлов берилган трикотаж, тўр ва б. Соябоннинг безаги ҳам ҳар хил: тўр, кашта, шокила, попук, қўйма гуллар, капалаклар ва б. Ранги бўйича соябон-сумка, устки кийим билан мос ёки улар билан контрастда бўлиши лозим. Соябонларни яхлит ёки икки ва уч карра тахланадиган турлари кенг тарқалди. Уларнинг дастаси ҳам турли шаклли ва ҳар хил материаллардан қилинади (ёғоч, пластмасса, темир). Соябон эркаклар, аёллар ва болалар учун; кундалик ва башанг; куз-қиш ва баҳор-ёзга мўлжалланди. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling