Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet34/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
Kniga

Яхлит мато бўлагидан кийим ишлаб чиқиш – бичилмаган ва тикилмаган кийимни комбинаторика усулида яратиш. Бу усул қадимдан бўлган: ибтидоий халқларда, қадимий юнон ва римда, ҳинд ва ҳиндуларда ва б. халқларда.
Тикилмаган кийим усули технология ва конструктив жиҳатдан жуда қизиқарли ва самарали. Ҳар хил мосламалар (боғлаш, тугун, бантлар, фурнитуралар) ёрдамида трансформация ўзгариши рўй беради. Масалан, Франция “Эрмес” фирмаси ўз “карэ” рўмолари билан дунёга машҳур кўргазмаларда доимо ўз маҳсулоти билан фойдаланиш усуллариини намоён этади. Масалан, рўмол-карэдан (90х90 см) бўйни ва белида боғланадиган лиф, халқа ёрдамида лиф-бикини, ўраб кийиладиган юбка-саронг, бўйин безакларни ва ҳ.к. барпо этиш мумкин.
Матода кесим қилиб, ҳар хил кийим турларини тақдим этиш мумкин.
“Оригами” усулни қўллаб компаньон-материаллар, иккиюзли газламалар, турли матолар, ҳар хил безак, мосламалар, кесимлар, қўшимчалар ва турли геометрик шаклда мато бўлакларини қўллаб костюм қисмларининг турлича вариантларини тақдим этиш мумкин.
Лойиҳалашнинг модуль усули. Дизайн буюмларини ишлаб чиқишда модуль лойиҳалаш усули – стандартизация соҳасида энг самарали фаолият. Бу усул буюмнинг таркибий элементларини унификациялашга мухтожлик тўғдиради. Унификациянинг асосий принципи – унификациялашган элементлардан (модуллар) фойдаланганда ҳар хил дизайн буюмларини ҳосил қилиш. Модулга оид лойиҳалаш конструктив, технологик ва функционал якунликни барпо этади.
Модуль – меъёр ўлчовидир. Аввал одам танасининг айрим қисмлари меъёр ўлчови бўлган: дюйм – катта бармоқ бўғимининг узунлиги; пядь – икки томонга сурилган катта ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа; фут – одам оёқ кафтининг ўртача узунлиги ва б. Масалан, Англия – ўрта аср меъморчилигида фут модуль бўлган, Италияда – квадрат ва тўғрибурчак ва ҳ.к. Шу тарзда, меъморчиликда модуль билан фойдаланиш яхлит ва унинг қисмларини уйғунлигига эриши учун бадиий воситадир.
Модуль – бу яхлит шаклда такрорланиб, қолдиқсиз жойланадиган асос қилиб олинган ўлчов меъёри. Карралик – модулни қолдиқсиз жойланиши. Замонавий меъморчилик модули – 10 см; қурувчиликда - 30 ёки 40 см; станоксозлик ва асбобсозликда – 5 см; интерьер жиҳозларида – 5 ва 15 см. Бадиий шаклларни вариантлиги – халқ ижодини ўзига хослиги. Масалан, халқ нақши, одатда, бир неча такрорланган элементлардан иборат. Доғистон заргарларининг нақши 27 стандарт элементлардан тузилган, Озарбайжон кашталарида 3-5 бир хил мавзулар қўлланган.
“Ҳозир барчаси шунчалик “кутюр” кўринишда кимматбаҳо бўлгани боис, янгича ўйлашни бошлаш, қандайдир бир янги нарсани тақдим этиш вақти келди” – деган машҳур япон дизайнери И.Мияке. Машҳур дизайнер Пако Рабане металл пластинкаларидан модул усулуда ажойиб кийим коллекциясини яратган. Бу янги модулдаги кийимни тақдим этишдир.
Модуль одамни тана ўлчамлари ва кийимнинг оптимал ўлчамлари асосида танланади. Одатда, модуль оддий геометрик шакллардан иборат. Кийим дизайнида “ пэчворк” усули қўлланганда модулнинг асосий хоссаси – унинг ўнг ва тескарисига “тоза” ишлов берилади. Уларга қўлланган материаллари, бириктириш усуллари, ранглари, геометрик шакллар турли вариантли буюмларни яратишга имкон беради.
Трансформация усулида буюм шаклини ўзгартиришга имкон берадиган бириктириш усуларни қўллаш лозим. Буюм шаклини ўзгартириш сабаблари қўйидагилар бўлиши мумкин: кичкинадан катта қилиш ёки каттани кичик қилиш (бу модулни ўраш ёки ёзиш усули); оддий шаклдан мураккаб шаклни ҳосил қилиш, ёки мураккаб шаклдан оддийсини яратиш; шаклни ўзгартириб, буюмни нимага мўлжаллангалигини ўзгартириш.
Модуль мураккаб шаклли бўлган ҳолда (гул, япроқ, капалак, қушлар ва б.), уларни бир-бирига тикиб қўйиш, бир-бирига кашта усулида (“ришелье” кашта элементи) ёки фурнитура ёрдамида бириктириш мумкин. Ҳар хил шаклли модулларни бирининг устига бири бириктирилганда мураккаб композицияларни яратиш мумкин.
Халқ амалий-декоратив санъатида модуль принципи кенг қулланган. Масалан, ўзбек амалий-декоратив санъатида “қўроқ усули”да маиший буюмлар (ёстиқ, чойшаб ва б), болалар кийими ишланарди.
Замонавий костюм дизайнида модуль усулида машҳур дизайнер П.Раббане моделлар коллекциялари ишланган. Модуль сифатида ҳар хил геометрик фигуралар (квадрат, тўғрибурчак, овал, доира, учбурчак ва трапеция) ва мураккаб элементларни қўлланган. Материал сифатида асосан металлни олган. Модуль элементлари туноғич, скрепка ва б. фурнитуралар ёрдамида бириктирилган ёки устима-усти бириктирилган.
“Пэчворк” усули ҳам замонавий дизайнерлар ижодида кенг қўлланмоқда.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling