Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ягона буюм, комплект, ансамбль ва коллекцияни лойиҳалаш асослари
Таянч иборалари: баҳолаш йўли, муҳит йўли, функционализм, янги дизайн, информация, цивилизация, постмодеонизм, янги шакл, концепция.
Назорат саволлари. 1. Дизайн концепциясининг йуллари қандай? 2. Дизайнда ХХ аср глобал концепциялари. 3. Постмодернизм концепцияси нимани назарда тутади? 4. Постиндустриал цивилизация концепцияси нимани назарда тутади? 5. “Янги дизайн” тушунчаси нимани ифодалайди? 6. “Яхши шакл” қандай бўлиши лозим? 7. “Очиқ шакл” қандай бўлиши лозим? 8. Замонавий дизайнда ижодий концепциялар. Маъруза № 14 Мавзу: Ягона буюм, комплект, ансамбль ва коллекцияни лойиҳалаш асослари. Режа
1.Ягона буюмлар лойиҳалаш заруриятига сабаблар.
Адабиётлар: 4 Костюм дизайни – буюм муҳитини ечимларидан бири, яъни костюмни лойиҳалашдир. Костюмни лойиҳалаш объекти – ягона бўюмлар, комплект, ансамбль ва коллекция бўлиши мумкин. Турли ассортиментли ягона буюмларни лойиҳалаш заруриятини келиб чиқишига қуийдаги сабаблар бўлган: - тикув буюмларини ишлаб чиқариш корхоналарнинг тор ихтисослашганлигидир (устки кийим, ички кийим, енгил кўйлаклар); - замонавий истеъмолчи ўз гардеробини асосан бир-бирига мос алоҳида буюмлардан ташкил этиши; - замонавий модани демократизацияланиши, модада кўп функционалли кийимни ва истеъмолчи эркин кийим танлашни тавсия этилиши; - замонавий истеъмолчининг психологик тури индивидуаллиги, турмуш тарзини тез ўзгариши сабабли замонга мос бўлишни, ташқи кўринишини вазиятга биноан тез ўзгартириш имкониятини таъминлашни талаб қилиши. Одатда, саноат корхоналарида катта ёки кам серияда ишлаб чиқариладиган алоҳида буюмлар лойиҳаланади. Буюмнинг лойиҳаси истеъмолчининг типик қоматига мўлжалланади, умумий конструкциялаш усули бўйича чизилади ва оммабоп талабларга мос бўлиши назарда тутилади. Ягона буюмлар лойиҳаланганда уларинг услубий ечимлари, материаллари, ранги, фактураси, композицион ечимлари ва ҳ.к. бир бирига мослиги назарда тутилиши лозим, чунки улардан истеъмолчи ўз ҳоҳишига биноан комплектни барпо этади. Ягона буюмлар инсоннинг дидига кўра буюмларни танлашига ва ўзига ҳос бадиий сиймони яратишга имкон беради. Ансамблни лойиҳалаш. Ансамбль (фр. ensemble – бирга, бараварига) – муайян бадиий ғояга бағишлаб яратилган, элементларининг ўзаро боғлиқлигини, кийим ва қўшимчаларининг бир-бирига бўйсунганлиги эътиборга олинган, маълум инсон ва мўлжал учун яратилган бадиий сиймо акс этган алоҳида буюмлар тўпламидир. Ансамбль костюм қисмлари, силуэти, пропрциялари, ранги ва безагининг ўзаро мослиги ва органик бир-бирига боғлиқлиги бўйича бирлигини назарда тутади. У кийим, пойабзал, бош кийим, соч турмаги, безаклар, қўшимчалар ва гримдан иборат яхлит бутунлик бўлиб, хеч қандай ўзгаришларни кўзламайди. Ҳар қандай элементни қўшиш ёки бирортасини олиб қўйиш унинг яхлитлигини барбод этади. Ансамбль кўпқаватлик, унинг барча қисимларини бир йўла кийилиши мужассамдир. Улар ўзаро боғланган ва бир бирига бўйсунган. Ансамбль тизимига қуидагилар киради: башанг либослар, туй либоси, махсус мўлжал учун костюм, саҳна кйими ва б. Яхлитлик ва ниҳоясига етказилган, замонавий костюмда доимо эстетик критерий бўлган. Маълум мўлжал учун яратилган костюм барча қисмларининг ранги, нақши, безаги ва б. хоссалари бир-бирига мос бўлишига интилади. Масалан, XVI асрда Англияда сарой хонимлари кўлагининг енги ва ички юбкаси бир хил газламадан қилинарди. Аммо соф ансамбль XIX асрнинг охири – ХХ аср бошларида “Модерн” даврида (1890-1900 йй.) барпо этилган. ХХ асрда ансамбль кутерьелар учун ўзига ҳос “чўққи” бўлди. Улар шахсий буюртма бўйича костюмни бутунлай яратишган. Анъанавий моделлашда кийим ансамблининг лойиҳалаш сиймони бадиий ифодалигига эришишга энг юқори нуқта деб ҳисобланади. Аммо ХХ аср давомида ансамбль тўғрисида тасаввур ўзгарди. Маслан, 1920 йй. ансамбльнинг ечими костюмда ранг бирлигини назарда тутади: кўйлакни ранг тонига шляпа, қўлқоп, туфли, сумка, соябон ва б. танланади; кўйлак безагининг ранги қўшимчаларнинг рангида такрорланади. 1930 йй. “Буюк турғунлик” шароитида шундай исрофгарчиликка имкон бўлмади, қачонки ҳар бир кўйлакка махсус шляпа, туфлини ва б. талаб қилинарди. Бу даврда костюмнинг яхлитлигини қўшимчалар бирлиги ёрдамида ечишган: сумка, туфли, қўлқоплар, шляпа бир хил рангда бўлиши лозим, аммо бу гарнитурни ҳар қандай кўйлак билан кийиш мумкин эди. Масалан, қора туфли, шляпа ва қўлқопни оч рангли кўйлак билан кийиш мумкин эди. Ҳаттоки, иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам ансамбль ўрнини сақлаган, масалан, тюрбанни блузка ёки сумкани матосидан қилишга ишлатишган. Ансамблнинг ҳақиқий триумфи “New look” давридан бошланган. К.Диор яхши дидни аниқ қоидаларини элегант аёл сиймосини қайтириб белгилади. Кўйлакка муносиб шляпа, қўлқоплар, сумка ва бижутериялар билан кийилиши лозим бўлган. К.Диорнинг фикри бўйича “шляпасиз аёл тўлиқ кийинмаган”. 1960 йй. модасида ҳам ансамбль сақланган. Масалан, А.Куррежнинг модаларида қўлқоплар ва бош кийимлар кўпинча бир хил газламадан ишланган. Аммо 1960 йилнинг иккинчи ярмидан кўча модасида, айниқса ёшлар субмаданиятларида, ансамблдан воз кечиш сезилди. Масалан, хиппилар ҳар хил услублардаги кийимларни эркин аралаштириб, астойидил орасталик ва пухта ўйланган костюмлардан воз кечишган. 1970 йй. ансамблнинг ўрнини комплект эгаллай бошлади. Замонавий модада ансамбль ғояси кўпроқ реал ҳаётда эмас, фақат подиумда қолди. Кийимда қўлайлик, комфорт ва функционалликни талаб қилиниши, ансамбль тўғрисида аввалги тасаввурини эскиртиради. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling