Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Лойиҳалашни асосий босқичлари. Янги буюмларни, янги хоссаларни ва буюм муҳитини янги функцияларини лойиҳалашга дизайн фаолияти мосланган.
Лойиҳалаш жараёнида фаннинг ютуқлари қаторида (социология ва прогнозлашни) сиймо-ассоциатив усуллари ҳам ўрганилади, улар шаклни маъно ва социомаданият мазмуни билан тўлдиради. Дизайнер фаолиятини лойиҳалаш асоси – ижтимоий талабларни инобатга олиш. Костюмни лойиҳалаш асосий босқичлари қуйдагилар: лойиҳалашдан олдинги вазиятни таҳлил этиш; шакллантириш маълум турларини таҳлил натижаларини синтез этиш; асосий вазифаларни аниқлаш; - лойиҳа вазифани ечиш учун оптимал вариантларни қидиришда ҳар хил лойиҳалаш усулларни қўллаш. Лойиҳалашдан олдинги вазиятни таҳлил этиш. Лойиҳалашни бошланғич босқичида лойиҳалашдан олдинги тадқиқотларда буюмни функцияларини, буюмлар ёки шароит комплексини, лойиҳалаётган буюмни ёки шароитни ташқи кўриниши тўғрисида, ўхшаш моделларни борлиги бўйича кўрсаткичлар таққосланади. Лойиҳалашдан олдинги таҳлил ижтимоий-иқтисодий, функционал (буюм билан фойдаланиш усулларни тадқиқот этиш), функционал – қийматига оидлигини (аҳолининг ҳар хил гуруҳларни истаклар таркибини таҳлил этиш), технология ва шаклни (буюм ва уни аналогларнинг таркибини таҳлил этиш, композицион, конструктив ва пластик ечимиларини қидириш) таҳлил этишни назарда тутади. Лойиҳалашдан олдинги таҳлилнинг натижасини шакллантириш муайян турларида синтез этиш. Дастлабки лойиҳалаш таҳлилдан сўнг буюмни моддийлаштириш усулда (композициясини таркиблаштириш ва уйғунлаштириш) натижасини синтезлаш. Дизайнда синтез – бу дизайнерлик таҳлилда лойиҳага оид маълумотларни фикрий тартибга солиш жараёнидир ва уларни яхлитликка бириктириб, лойиҳа сиймосини яратишдир. Ягона буюмларни таркибланиши шаклланиш деб номланади. Синтез усуллари тизимли (комбинатор, ўхшашли) ёки ўз-ўзидан келиб чиқадиган интуитив ҳаракатда бўлиши мумкин. Синтез жараёнида ўтқазилган тадқиқотларнинг натижаси аниқ шакллантириш усуллари билан амалга оширилади. Костюмни шакллантириш комбинатор ва ўхшаш усуллари етарлича ўрганилган. Ижодий концепцияни ишлаб чиқиш. Синтез жараёнида ижодий концепция тузиш – бу дизайнер вазифасини ечиш энг муҳим қисмидир. Дизайнда концепция – асосий ғоя, мақсадларни, вазифаларни ва воситаларни маънавий йўналиши. Дизайн–лойиҳанинг асосий вазифаларини аниқлаш. Дизайн-лойиҳани устидан иш асосий вазифаларни аниқлашдан бошланади. Энг аввало лойиҳалаётган буюмни мўлжали ва функцияси, конструктив ва технологик талаблари аниқланади. Шу билан бирга лойиҳалашнинг мақсади мавжуд буюмларни замонавийлаштириш ҳам, яъни замонавий ташқи кўринишни бериш (стайлинг ёки тимсол асосида лойиҳалаш), ва вазифани принципиал янги ечим асосида ёки аввал номаълум технологик прицип бўлиши мумкин. Лойиҳалаш усуллари. Лойиҳа вазифаларни энг оптимал вариантини қидириш жарёнида дизайнер моделлаш ва макетлаш усулларни қўллайди. Дизайнда моделлаш – бу бир бутун объектни ёки объектлар тизимининг вазиятини ёки функционал жараёнини акс этиш, тасаввур этиш ёки таърифлаб бериш жараёндир. Бадиий сиймо, лойиҳа-график (эскиз яратиш), ретроспектив, конструктив, перспектив, техникавий ва компьютер моделлаш усуллари мавжуд. Лойиҳа-график моделлаш лойиҳа ғоясини яратишда ва акс этишда ёрдам беради. Лойиҳа-график-моделлаш қуйидагиларни кўзлайди: график шаклини лойиҳа вазифанинг маъносига мослайди; эскиз лойиҳани вариант қидирув ва тажриба ҳаракати; қўйилган вазифани ечиш учун лойиҳа қидирувни мантиқий кетма-кет ва тизимли ёндашиш. Мавжуд лойиҳа ғояларни, технологияларни, корхоналарнинг иқтисодини, бадиий маданият ютуқларини (меъморчилик, рангтасвир, ҳайкалтарошлик) инобатга олиб, дизайнер аввал ўз тасаввурида келажак буюмнинг эскизини ва дастлабки график тасвирини яратади (қидирув эскиз, фор-эскиз). Янги ечимларни қидириш ва вариантларини танланиш қоғозда қилинади. Кейин буюмнинг ташқи кўринишини таърифи ва амалий фойдаланиш қоидаси аниқланади. Натижада лойиҳалаётган буюмнинг бадиий-услубий ва рангли-фактуравий ечими (эскиз лойиҳа) ва конструкцияси, моделнинг пропорцияси ва силуэти тўғрисида тўлиқ маълумот берилади. Дизайнда энг кенг қўлланадиган усул – ретроспектив моделлаш, яъни тимсол ва модел ўхшашларни таҳлилига асосланган ва ушбу таҳлилни асосида янги лойиҳа вазифасини ташкил этиш. Аммо, бу усул дизайннинг асосий вазифасини бажаришга имкон бермайди – янги буюмларни яратиш эмас, балки мавжудларни такомиллаштиришдир. Дизайнда бошқа моделлаштириш усул – конструктив моделлашдир – бу буюмнинг функциясини ва морфологиясини (morfologiya – буюмни функцияларига мослашган) материал шаклини ўзгартириш. Конструктив моделлаш қуйидагича бўлиши мумкин: корректив - буюмнинг функцияси ва шакли такомиллаштирилинади; ўтимли - буюмга янги хоссаларни бериш учун функция ва морфология қайтадан тушуниб етилади (масалан, кийим дизайнида деконструкция усули); проекцион - буюмни функцияси ва шакли қайтадан яратилади (кийим япон дизайнери И.Мияке ижоди). Дизайнда энг инновацион усул деб перспектив моделлаш ёки лойиҳавий прогнозлаш ҳисобланади, у жамиятнинг перспектив ривожини ўрганиш билан шуғулланади ва шу тимсолига етишга имкон берадиган лойиҳани яратади. Костюм дизайнери технолог ва конструктор билан биргаликда аввал экспериментал моделни ишлаб чиқади (синов учун намуна), у синовдан ўтқазилади ва шу жумладан истеъмолчилар томонидан. Кейин камчиликлари тузатилгандан сўнг, синов ўтқазиб, саноат учун намуна ишланади (ишчи лойиҳа). Кейин оммавий ишлаб чиқариш учун корхонага берилади. Ишчи лойиҳага қуйидаги ҳужжатлар киради: андазалар, буюмнинг технологик ишлов бериш хариталари, рангли ва фактуравий ечим учун хариталар. Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling