L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti
Pedagogik testologiya fanini o‘qitishning ilmiy-nazariy asoslari
Download 398.68 Kb.
|
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тестология
- Тест шаклидаги топшириқ
- Қадимги Вавилонда
1.2. Pedagogik testologiya fanini o‘qitishning ilmiy-nazariy asoslari.
Mavzu rejasi: 1.Pedagogik testalogiya haqida tushuncha. Pedagogik test o‘tkazish tamoyillari. 2.Pedagogik test o‘tkazishni nazorat qilishning zaruriyati. 3.Pedagogik testologiya bo‘yicha.orttirilgan tajribalar. 4.Pedagogik testni baholash tamoyillari. 5.Pedagogik testologiyaga oid mutaffakirlarning qarashlari. Таянч тушунчалар: Тест, тестология, педагогик тестология, фан, илмий-назарий ғоялар, тест тушунчаси, тест турлари, талаблар, усуллар, методология, педагогика, психология, педагогик тестологиянинг тавсифи, тестологиянинг фан сифатида шаклланиш босқичлари, тестология ва унинг фаолият соҳалари, тамойиллар. Тестология – шахснинг турли хил хусусиятларини махсус ишлаб чиқилган тестлар ва уларни талқин қилиш усуллари ёрдамида баҳолаш имкониятларини ўрганувчи фан бўлиб, тестолог тестологиянинг назарий ва амалий масалалари билан шуғулланувчи мутахассисдир. Таълимнинг асосий мақсади — ўқувчиларга фанлар бўйича назарий билимлар бериш, амалий кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда маънавий, ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, дунёқарашларини шакллантириш, кенгайтириш ва ривожлантиришдан иборатдир. Берилаётган билим, ҳосил қилаётган кўникма ва малакалар қай даражада ўзлаштирилганини аниқлаш ва баҳолаш ўқитувчи учун ҳам, ўқувчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларни аниқлашда эса турли шакл ва усуллардан фойдаланилади. Жумладан, савол ва жавоблар, суҳбат, ёзма ишлар, коллоквиум, семинар, синов, имтиҳонлар ўтказиш ва бошқалар. Юқорида қайд қилинган шакл ва усулларга нисбатан тест топшириқлари асосида синовлар ўтказиш ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлашда ҳамда баҳолашда анча қулай ва самарали йўллардан бири ҳисобланади. Тест шаклидаги топшириқ – педагогик ўлчовлар назариясининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: мақсад; қисқалик; технология мавжудлиги; мантиқий ифодаланганлик; жавоблар ўрнининг мавжудлиги; жавобларни баҳолашда бир хиллилик; топшириқ элементларининг тўғри жойлашганлиги; барча синалаётганлар учун йўриқноманинг бир хиллиги; йўриқноманинг топшириқ шакли ва мазмунига мослиги. Мазкур талаблар тест топшириқларини бошқа хилдаги топшириқлардан фарқлаш имкониятини беради. Тестларнинг тарихий жараёнда пайдо бўлиш вақтини аниқлашга қаратилган ҳар қандай уриниш географларнинг кўплаб ирмоқларга тарқалиб кетадиган катта дарёнинг бошланадиган жойини аниқлашга ўхшаб кетади. Тестлар билан ҳам тахминан шундай ҳолат содир бўлади. Тестларнинг тарихини ўрганиш учун аввалига уларнинг илк ибтидосини излаш керак. Эрамиздан аввалги учинчи минг йилликда Қадимги Вавилонда ҳаттотларни тайёрлайдиган мактабларнинг битирувчилари учун синовлар ўтказиш анъана бўлган. Ўша даврларда билимлари чуқур ва кенг қамровли деб тан олинган малакали ҳаттот Месопотамия цивилизациясининг марказий фигураларидан ҳисобланар эди; у далаларнинг юзасини ўлчаш, мол-мулкни тақсимлаш, қўшиқ ижро этиш, мусиқий асбобларда куй чалишни билиши зарур бўлган. Синовлар жараёнида унинг матоларни, металларни, ўсимликларни яхши ажрата олиш қобилияти, тўртта арифметик амал, ва албатта, ёзишни билиш малакаларига аҳамият бериларди. Download 398.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling