L. R. Mirjaloljva Nizomiy nomidagi tdpu huzuridagi xtxqtumohm, Maktabgacha, boshlangich va maxsus ta’lim kafedrasi mudiri, p f. n., dotsenti


Илова №5 Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар


Download 398.68 Kb.
bet47/55
Sana04.01.2023
Hajmi398.68 Kb.
#1076981
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55
Bog'liq
116250 ЯНГИуслубий тестологияMicrosoft Office Word (4)

Илова №5
Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар:

  • “тест” тушунчасининг келиб чиқиши ҳақида гапириб беринг;

  • тестология фанининг предмети, мақсад ва вазифаларини очиб беринг;

  • тестология фанининг асосий тушунча ва тамойилларини айтиб беринг;

  • тест синовлари эволюцияси ҳақида гапириб беринг;

  • тестларнинг классификацияси ҳақида гапириб беринг;

  • тест топшириқларининг шакллари ҳақида сўзлаб беринг;

  • тест тузиш методикаси ҳақида гапириб беринг;

  • тест топшириқларининг мезонлари ҳақида сўзлаб беринг;

  • Ўзбекистон таълим тизимида тест синовларининг тутган ўрни ҳақида гапириб беринг;

  • хорижий мамлакатларда тестология фанининг ривожланиши ҳақида маълумотлар беринг;

  • масофавий таълим тизимида тестлардан фойдаланиш тўғрисида гапириб беринг;

  • юксак малакали кадрлар тайёрлаш истиқболлари ҳақида сўзлаб беринг.


Илова №6
Глоссарий
Вариативлик. Ўқув материалидаги маълум бир мавзуни ўзлаштиришни назорат қилиш учун мантиқий фикр баёни, синтактик тузилиши, морфологик белгилари ёки мураккаблик даражасига кўра турлича бўлган, лекин битта ўқув материалига тегишли тест саволлари тузиш мумкин. Бу бир ўқув мақсадига эришиш ёълида топшириқлар туркумини яратиш имконини беради (инвариант тестлар).
Вақтнинг қатъий белгиланганлиги. Тестда ўйлаш учун 2 дақиқадан ортиқ вақт талаб этиладиган саволлар бўлмаслиги лозим.
Гносеология – фалсафа ва фандаги билиш назарияси.
Диалектика – борлиқдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий алоқадорлиги ривожланиши ва янгиланишини эътироф этишга асосланган ижодий билувчи тафаккур назарияси ва методи.
Илмий аниқлик. Тестга мушоҳада, билим орқали асослаш мумкин бўлган ҳаққоний маълумотлар киритилади. Фандаги мунозарали қарашларни тест саволларига киритиш тавсия этилмайди. Тест топшириқлари табиати асосан, аввалдан маълум, аниқ жавоб беришни тақозо этади.
Изчиллик. Тестдаги топшириқлар маълум бир фанга тааллуқли, умумий билим моҳиятига кўра ўзаро боғлиқ бўлиши лозим. Изчиллик айни бир топшириқ жавобини умумий тест натижаларига нисбатан муносабатида (коррелятив) кўринади.

Download 398.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling