Инновация – лотинча сўз бўлиб, “янгилик киритаман” маъносини билдиради.
Интеграция – қандайдир қисмларни бир бутунга бирлаштириш, ниманингдир таркибига кириш (иқтисодий интеграция, илмий интеграция).
Интеллект – шахснинг янги билим ва кўникмаларни тез ва осон ўзлаштириш лаёқати.
Интерфаол – инглизча сўз бўлиб, “ўзаро таъсир” маъносини билдиради. Бирор фаолият ёки муаммони ўзаро мулоқотда, ўзаро баҳс-мунозара усулида, фикрлашишда ҳамжиҳатлик билан ҳал этиш маъносини англатади.
Интерфаол машғулот — ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро фаол иштирок этадиган машғулот; жараён ҳамкорликда кечади.
Ихчамлик. Тест топшириқларининг матни чўзилиб кетмаслиги, қалаштириб ташланмаслиги лозим. Мураккаб кўламли ўқув саволини ўзлаштиришни аниқлаш зарур бўлган ҳолларда, уни бир қанча ихчам тест топшириқларига бўлиб тузилгани маъқул.
Мураккаблик меъёри (яроқлилиги). Тест топшириқлари педагогик жиҳатдан самарали бўлиши учун, улар оддий ахборот бериб қолмаслиги, жавоби очиқдан-очиқ аён бўлмаслиги лозим.
Материалнинг аҳамиятлилиги. Тест саволларига ўқув материалининг энг муҳим, асосий қисмларини киритиш лозим. Тестда топшириқлар сони одатда чекланган бўлади. Бинобарин, тўғридан-тўғри қўйилаётган масалада барча мавзулар тўлиқ қамраб олинмаган бўлиши мумкин.
Метод – юнонча сўз бўлиб, йўл, усул, ҳаракат усули маъносини билдиради.
Методология (фанда) – илмий тадқиқотда фойдаланиладиган методлар мажмуи; олимнинг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш ва тузиш усуллари ҳақидаги таълимот.
Назария (илмий) – воқеликнинг у ёки бу соҳасидаги қонуниятлар ҳақида яхлит тасаввур берувчи илмий билимни ташкил этиш шакли.
Психологик тестлар — шахснинг психологик хусусиятларини, унинг интеллектуал томонларини ўрганади ва аниқлайди.
Педагогик тестлар таълим-тарбия жараёнида билимлар даражасини аниқлайди.
Предмет тестлари ҳар бир предметдан ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш, умумлаштириш, тизимлаштириш, ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш мақсадларига қаратилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |