Лаборатория иши №1


-расм. Қурумдан тозаловчи қурилма


Download 0.57 Mb.
bet2/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ

1-расм. Қурумдан тозаловчи қурилма.
1-корпус; 2-сетка; 3-бункер; 4-клапан; 5,6-шланглар; 7-аралаштирувчи қисм; 8-кран; 9-созловчи тепки; 10-деталларни айлантирувчи стол; 11,12-хаво пуркагичлари; 13-трупка; 14-тешикчали эшик; 15-ёритгичлар; 16-кузатув дарчаси.

Қурилмада бункер 3 та корпус 1, сетка 2 ва клапан 4 дан данак ушоқлари қелиб тушади. Бункердан ушоқлар аралаштирувчи қисм 7 га тушади. Трубка 13 орқали 4...5 атмосфера босими остида сиқилган хаво ушоқларни шланглар 5,6 орқали уларни учлари 11,12 га ҳайдайди. Деталларни айланувчи стол 10 га жойлаштирилади ва олди эшик тешиклари 14 орқали ушоқлар пуркалади. Аралаштирувчи 7 га келаётган хаво миқдори тепки 9 орқали кран 8 ни бураб созланади.Тозалаш жараёнини кузатуви кўриш дарчаси 16 орқали амалга оширилади. Камерани ишчи майдонини кузатиш учун ёритқичлар 15 билан таъминланган.Ушоқларни ўта қаттиқ бўлмаганлиги сабаб, улар урилганда дефомацияланиб детал юзаларида чизилиш ва тирналиш содир бўлмайди. Бундай усулдан фойдаланиш юқори унумдор бўлиши билан бирга детал юзаларини қуримлардан яхши тозалайди.


Бир камерали ювиш машиналарига ОМ-8375, ОМ-1366 Г, ОМ-947 И, ОМ-4610 ва бошқа маркадаги машиналар киради.

2-расм. ОМ-4610 маркали ювиш машинаси.
1- сув жўмраги, 2- ташқи асоси, 3-ювиш камераси, 4- ҳаво трубаси, 5-тозаланадиган деталлар ҳаракатланадиган арава, 6-аравача йўналтирувчи планкалар, 7- эшик.
Тузилиши бўйича улар бир-биридан жуда кам фарқ қилади. Улар ювиш камерасидан тузилган бўлиб , камераларни катта-кичиклиги, ювиладиган деталларни масса(0,6...1,5тонна)си ва ванналарда ювувчи суюқликларни ҳажми бир хил эмаслиги(0,7...1,2м3) бўлиши билан фарқ қилади. Ювиш камераси ҳаракатланиб суюқлик сочиб турувчи қурилма ва айланиб турувчи столдан иборат.Ювувчи эритмани харорати 75...85 С етгунча аланга ёки буғли қурилма ёрдамида иситилади. Машиналарда ўрнатилган элекродвигатель насос юритмаси орқали 0,4...0,5МПа босим билан тайёрланган эритма сочилади. Ювиш суюқлиги сифатида концетрацияси 20...25 г/л бўлган “Лабомид-102” препаратини сувли эритмаси ёки концентрацияси 20 г/л бўлган МС-6 препарати қўлланади. 2-расмда ОМ-4610 ювиш машинаси кўрсатилган. Тозаланадиган деталлар харакатланувчи аравача 5 га юкланади. . Аравача йўналтирувчи планкалар 6 орқали камера 3 га жойлаштирилиб эшик 7 ёпилади. Деталларни ҳар томонлама ювиш душли қурилмани айланиши билан амалга оширилади. Аравача йўналтирувчи планкалар 6 орқали камера 3 га жойлаштирилиб эшик 7 ёпилади.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling