Лаборатория иши №1


-расм. Деталларни босим билан тиклаш схемаси


Download 0.57 Mb.
bet6/12
Sana25.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1296048
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Трактор ва КХМ ТЭ ЛАБ

1-расм. Деталларни босим билан тиклаш схемаси.
a)-чўктириш; б)-ботириш: в)-кенгайтириш; г)-сиқиш; д)-чўзиш; е)- тўғрилаш.

Бундан ташқари, деталлнинг сирт қатламининг ғадир-будурлиги ва физик-механик хоссаларини ўзгартирувчи пластик деформацияланиш турлари кенг қўлланилмокда. Бундай ишлов бериш турларига: ролик ва шарикларни босиб думалатиш, ишлов беришнинг зарбий-тебранма усулини қўллаш, сиртларга ҳаво пуркаш киради.


Чўктириш. Чуктириш вактида (1-расм, а) таъсир этувчи куч ’ Рт йуналиши деформация б йуналишига мос келмайди, яъни деталь шакли ўзгариши йўналишига мос келмайди. Бу усул яхлит ёки хавол деталларнинг ташқи диаметрини катталаштиришда, шунингдек, хавол деталларнинг ички диаметрларини уларнинг буйини қисқартириш ҳисобига камайтиришда қўлланилади.
Шатун юқориги каллагининг бронза втулкалари ва бошқа деталлар кўпинча совуқлайин чўктириш билан тикланади.
Ботириш. Таъсир этувчи куч Pт йуналиши чўктиришдаги каби талаб килинган деформация δ йуналишига мос келмаслиги билан характерланади. (1-расм,б) бирок бунда деталнинг узунлиги ўзгармайди. Деталнинг зарур ўлчами материалнинг иш бажармайдиган қисмидан бўртиб чиқиши ҳисобига катталашади. Клапан тарелкалари,валлар ва тешиклардаги щлицларнинг ейилган ён сиртлари, шарсимон бармоқлар ва бошқалар ботириш йули тикланади.
Кенгайтириш. Бунда таъсир этувчи куч йуналиши талаб қилинган деформация δ йуналишига мос келади (1-расм в). Втулкалар ,ҳавол бармоқлар,щлицли ва силлиқ валлар ,ейилган сиртлар ва бошқалар шу усулда тикланади.
Чўзиш. Бу таъсир этувчи куч Pтнинг йуналиши ва талаб этилган деформация δ нинг йуналиши жиҳатидан чўктириш ва ботиришни эслатади (1-расм д ). Ишлов беришнинг бу тури тортқи, стержень,штанга ва бошқа деталларни иссиқ ҳолатда уларнинг кўндаланг кесимининг кичрайтириш ҳисобига чўзишда қўлланилади.Чўзиш қишлоқ ҳўжалиги машиналарининг ишчи органлари: лемехлар,культиватор панжалари ва бошқаларни тиклашда ишлатилади.
Тўғрилаш. Ишлаётган вактда деталларда қолдиқ деформациялар: эгилиш,буралиш ёки тоб ташлаш содир бўлганда қўлланилади. Бу деформациялар деталлар ишлаётганда механик шикастланишлар,деталларни қисмларга нотўғри ажратиш,йиғиш ёки сақлашда ,пайвандлаш вақтида қийшайиш ва бошқа сабаблар натижасида юз беради.
2. Деталларни эритиб қоплаш. Деталларни эритиб қоплашда бир неча усуллардан фойдаланилади: электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлаш ва суюқлантириб қоплаш усулида (2-расм) электр пайвандлаш занжирининг битта сими пайвандланадиган металлга 5га иккинчи учи суюқланмайдиган кўмир электродли 3 тутқичга уланади.Пайванд чок ёки суюқлантириб қопланган қатлам ҳосил қилиш учун ёй 1га қўшимча металл сим 2 киритилади.Кўмир электрод билан пайвандлаш учун фақат ўзгармас ток керак бўлиб,қўшимча симни ишлатишга тўғри келади. Бу ҳол жараённи мураккаблаштириши сабабли пайвандлашни бу тури кенг тарқалмаган.Бу усул чўян,рангли металларни пайвандлашда, қаттиқ қотишмалар билан суюқлантириб қоплашда ва электр ёй ёрдамида кесишда қўлланилади.


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling