Лаборатория иши №5


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25
Bog'liq
UKT lab

Керакли реактивлар: 
1. 5, 0,5, 0,1 н ли натрий ишқори эритмалари; 
2. 25% формальдегиднинг фенолфталеин иштирокида 0,1н натрий 
ишқори билан нейтралланган эритмаси пушти ранг пайдо бўлгунча); 
3. Сульфат кислотаси, зичлиги 1,835 г/см
3
ва 0,5 н эритмаси; 
4. 0,5% фенолфталеин ва 0,5% тимолфталеини бор фенолфталеин 
индикатори; 
5. Фенолфтлаеин индикатор, 1% ли спиртли эритмаси. 
Ишни бажариш тартиби 
1 г чамаси ўғит аналитик тарозида, олдиндан тортиб кўрилган усти 
ёпиқ бюксда, 0,001 г аниқликда тортиб олинади ва 250 мл ҳажмга эга бўлган 
Эрленмейр колбасига солинади. Уни 100 мл дистилланган сувда эр итилади, 
2-3 томчи фенолфталеин томизилади ва 1 н NaOH эритмаси билан бироз 
пушти ранг пайдо бўлгунча нейтралланади. 


25 
Агар карбамид таҳлил қилинаётган бўлса, тортиб олинган туз 250 мл 
ҳажмли колбага ювиб туширилади сўнгра колбага зичлиги 1,835 г/см
3
булган 
5 мл сульфат кислотаси солинади. Ҳосил бўлган эритма яхшилаб 
аралаштирилиб СО
2
ажралиб чиқиши камайгунча асбест тўрли горелкада ёки 
электроплитада қиздирилади. Эритма қайнаш даражасига етгач СО
2
ажралиши батамом тугагунча ва сульфат кислотасининг оқ буғлари ажрала 
бошлагунча давом эттирилади. Сўнгра колба совутилади ва унга 50 мл 
дистирланган сув эҳтиётлик билан қўшилиб эритма аралаштирилади, 1-2 
томчи қизил метил томизилиб сульфат кислотасининг ортиқчаси 0,5 н NaОH 
эритмаси ёрдамида сариқ ранг пайдо бўлгунча нейтралланади. Сўнгра пушти 
ранг пайдо бўлгунча 0,5 н сульфат кислотаси эритмаси томзилиб қўшилади. 
Шу асосда нейтралланган эритмага 40 мл формальдегид эритмаси, 5 
томчи индикаторлар аралашмаси томзилиб 1-2 минутдан сўнг ҳосил бўлган 
кислота 0,5 н NaOH эритмаси билан эритма олдин рангсизланиб, сўнг яна 
пушти рангга киргунча титрланади. Аммонийли азотни қуруқ ўғитга 
айлантириб хисоблаш қуйдаги формула орқали амалга оширилади: 
a
K
V
С
NaOH
100
007
,
0



=
, масс % 
бу ерда:
V-0,5 н NaOH нинг титрлаш учун кетган миқдори, мл 
К-0,5 н NaOH нинг тўғирлаш коэффициенти 
a- тортиб олинган ўғитнинг миқдори, г 
0,007-1 мл 0,5 н NaOH га тўғри келадиган азот миқдори 
Агар таҳлил қилинаётган ўғит бошқа аралашмаси йўқ бўлган аммоний 
селитраси бўлса, умумий азот миқдори аммонийли азотга нисбатан икки 
баравар кўп бўлади, яъни 
100
014
,
0
=

=
a
V
С
K
N
масс % 

Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling