Лаборатория иши №5


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
UKT lab

 
Ҳисобот тузиш. 
1. Ишни бажариш учун топшириқ. 
2. Тажрибанинг қисқача баёни. 
3. Тадқиқот ишининг натижалари хисоби (жадвал кўринишида) 
4. Тадқиқот натижаларидан чиқкан хулосалар. 
 
Адабиётлар. 
1. Клинов И.Я. «Коррозия химический аппаратуры и коррозионно-стойкие 
материалы». Издательство «Машинастроение» М., 1967г 
2. Мухлёнов И.П. «Практикум по общей химической технологии», 1978 г. 


36 
КИМЁВИЙ ЛАБОРАТОРИЯДА ИШЛАЁТГАНДА ТЕХНИКА 
ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ 
 
«Ноорганик моддалар кимёвий технологияси» кафедраси кимёвий 
лабораторияларида ишлаётган ҳар бир шахс ишлатилаётган кимёвий 
моддалар, улардан олинган маҳсулотларнинг хоссалари, яъни заҳарлилик, 
ёнғин ва портлашдан хавфлилик даражалари ва мобода эхтиётсизлик 
натижасида заҳарланиш, куйиш ёки ток уриши ҳоллари юз берадиган бўлса, 
биринчи ёрдам кўрсатиш усулларини билмоғи лозим. 
Кимёвий моддаларнинг хусусиятларини ва улардан фойдаланилаётганда 
қандай эҳтиёт чораларига риоя қилиш лозимлигини билмаслик бахтсиз 
воқеаларга ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса пор тловчи, 
енгил алангаланадиган ва ўйувчи, заҳарли моддалар билан муомила 
қилаётганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бирорта ишни бошлашдан аввал уни 
бажариш тартиби билан яхшилаб танишиш ва эҳтиёт чораларини кўриб 
қўйиш керак. 
 
Умумий қоидалар 
1. Лаборатория тажрибаларини ўтказаётганда эхтиётсизлик, диққатсизлик 
ва иш қуроллари ҳамда кимёвий моддаларни етарли даражада билмаслик 
оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини ҳамиша эсда тутиш 
керак. 
2. Берилган вазифадаги лаборатория ишларини бажараётганда бошқа ишлар
ва гап-сўз билан чалғимаслик керак. 
3. Кимёвий реакцияларни бажараётганда методик қўлланмада қандай 
кўрсатилган бўлса, айнан шундай идиш, хажм ва концентрацияларда 
бажариш, агарда бирорта ўзгартириш лозим бўлса, фақат раҳбарнинг 
кўрсатмаси билан бажариш ва эхтиёт чораларини олдиндан тайёрлаб 
кўйиш лозим. 
4. Иш бажарилаётган жойда таом еб-ичиш, чекиш қатъиян ман этилади. 


37 
5. Кимёвий моддаларни таъмини билиш йўли билан текшир иш мумкин 
эмас. Ҳидларидан ажратиш учун ниҳоятда эхтиётлик билан, чуқур нафас 
олмай газларни ёки буғларни қўл панжаси ёрдамида аста-секин 
ҳаракатлантириб текшириш мумкин. 
6. Ҳар қандай номаълум моддага «у заҳарли» деб ёндошиш керак. 
7. Заҳарли газлар ва моддалар билан ҳамда ўзидан заҳарли газ ёки буғ 
ажратадиган моддалар (циан бирикмалари, хлор, бром, сереводород, 
аммиак, органик эритмалар, учувчан кислоталар ва бошқалар) билан 
ўтказиладиган ишлар герметик ёпиқ, яхши шамоллатиладиган сўрувчи 
шкафларда бажарилиши керак. 
8. Ўювчи ва куйдирувчи моддалар билан иш бажарилаётганда албатта халат 
кийилган ва тугмалари тақилган бўлиши керак. 
9. Кимёвий эритмалар бирдан қайнаб тошиб кетмаслиги учун, улар 
қайнатилаётган идишларга бир нечта шиша капилляр (найча)лар ёки 
чинни парчалари ташлаб қўйилиши керак. 
10. Реакция кетаётганда идишлар устига, айниқса қиздирилаётганда, эгилиш 
мумкин эмас. Реакторларнинг чиқиш тешикларини ҳам тескар и томонга 
тўғрилаб қўйиш керак. 
11. Агар бажарилаётган иш ўювчи, заҳарли, тез алангаланадиган, портловчи 
моддалар билан боғлиқ бўлса ва улар юқори ёки паст босимда 
ўтказилаётган бўлса ва ниҳоят ушбу реакциялар натижасида ярадор 
бўлиш, куйиш, кўзга зарари тегиши мумкин бўлса, албатта ҳимоя 
кўзойнаклари ёки органик ойнадан, металл тўрдан қилинган ниқоблар 
тақилади. 
12. Ҳеч қандай моддани этикетка ёки ёзувсиз қолдириш мумкин эмас. Бир ор 
моддадан фойдаланилганда этикетка ёки ёзувларини диққат билан ўқиш 
керак. Агар шубҳали бўлса, дарҳол текшириб кўриш керак. 
13. Ёнғиндан хавфли, портлашдан хавфли, заҳарли, ўткир ҳидли 
моддаларнинг қолдиқларини раковина ёки ахлат идишларига ташлаш ман 
этилади. Аксинча, уларни махсус идишларга йиғиб, иложи борича 


38 
зарарсизлантириб махсус жихозланган қудуқларга ағдариш керак. 
Раковинага фақат сув ва нейтираланган эритмалар қўйиш мумкин. 
14. Кимё лабораторияларида ёлғиз тажриба ўтказиш мумкин эмас. Хонада 
энг камида икки киши ва улардан бири эса бошлиқ бўлиши керак. 

Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling